ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2011 й. 740-ф-сон Фармойиши. 2011 йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

25.11.2011 й.

N 740-ф



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарорини бажариш юзасидан:


1. 2011 йилги Давлат бюджети параметрларида ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлашга 140,0 млрд. сўм маблағ назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2011 йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кадастрдаги ҳосилдорликка нисбатан кам олинган 1 тонна пахта хом ашёси учун 337,0 минг сўм миқдорида молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси белгилансин.


3. Қуйидагиларга:

туман ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика бўлимлари раҳбарларига - пахта хом ашёси етиштирилган амалдаги ер майдонлари тўғрисидаги;

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбарларига - пахта экин майдонларининг бонитет бали бўйича;

пахта тозалаш саноати ташкилотлари рахбарларига - давлат эҳтиёжлари учун топширилган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг;

туманларнинг молия бўлимлари раҳбарларига - молиявий ёрдам суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва уларнинг ишончлилиги юзасидан жавобгарлик юклансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

фермер хўжаликларининг солиқлар бўйича бюджет олдидаги ҳамда 2009 ва 2010 йилларда ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, машина-трактор парклари хизматлари ва фойдаланилган электр энергияси учун асоссиз равишда тўланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммалари бўйича қарздорликларини аниқлаш ишлари ташкил этилишини;

2011 йилда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирган фермер хўжаликларига ажратилаётган молиявий ёрдам суммаси ўз вақтида ва тўғри аниқланишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига 2012 йилнинг I чорагида молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг тўғри ҳисобланганлиги ва фойдаланилганлигини текшириш топширилсин.

Белгиланган тартибнинг асоссиз тўловларга олиб келган бузилиши аниқланган ҳолларда, айбдорларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги олдинги йилларда ушбу ишни амалга ошириш амалиётини ҳисобга олган ҳолда қайта ишланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини 2012 йил 10 февралгача кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



















Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск