Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Молия вазирлигининг 86-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-44-сон "Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 28.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан 26.01.2012 й. 2195-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.01.2012 й.

N 2195-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2011 й.

N 86


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.12.2011 й.

N 2011-44


ҚАРОРИ



Эркин алмаштириладиган валютага экспорт

қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш

мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни,

хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартириш

киритиш тўғрисида


(2012 йил 5 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 январдаги 113, 2010-51-сонли қарори (рўйхат рақами 2195, 2011 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 7-8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда, агар ушбу банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Маҳсулот, корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланадиган ва ушбу корхона томонидан қайта ишлаш учун берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган ҳолларда, ўзи ишлаб чиқарган товар деб:

хом ашё мулкдори учун - қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот, қайта ишлаш хизматлари учун қайта ишланган маҳсулотнинг бир қисми билан ҳақ тўлаш ҳолларида эса, маҳсулотнинг қайта ишлаганлик учун ҳақ сифатида қайта ишловчи корхона тасарруфида қоладиган қисми чегириб ташланган ҳолдаги маҳсулот;

қайта ишловчи корхона учун - қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ сифатида унинг тасарруфида қоладиган маҳсулот ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган иш (хизмат) деганда корхона томонидан ўз кучи билан бажарилган (кўрсатилган) иш (хизмат) тушунилади".


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 38-модда


























Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск