Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.01.2012 й. 2315-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 10.12.2011 й. 37/10-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 19 январда 2315-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2011 йил 10 декабрдаги

37/10-сон қарорига

ИЛОВА



Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига

тавсия этилаётган номзодларга нисбатан қўйиладиган

малака талаблари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан қўйиладиган малака талабларини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйишдан мақсад кредит бюроси олдига қўйилган вазифаларнинг малакали раҳбар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда самарали бажарилишини ҳамда кредит бюросидаги ахборотларнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.


2. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тайинланади.


3. Кредит бюроси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзод бўйича мазкур Низомга келтирилган иловага мувофиқ ҳужжатларни тақдим этади.



II. МАЛАКАГА ДОИР ТАЛАБЛАР


4. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар:

олий иқтисодий маълумотга;

банк ёки молия соҳасида сўнгги беш йилда тажрибага, шу жумладан, кредит амалиёти билан боғлиқ таркибий бўлинмада камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.


5. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзод қуйидагиларни:

кредит бюролари фаолиятига оид ва бошқа қонун ҳужжатларини, жумладан фуқаролик, меҳнат ва хўжалик бошқаруви қонунчилигини;

кредит сиёсати ва кредитлаш тартибини;

компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни;

республикада олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамиятини билиши лозим.


6. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган қуйидаги шахслар ушбу лавозимга тайинланиши мумкин эмас:

амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротлигига ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, микрокредит ташкилотлари, кредит бюролари ва бошқа юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида ўн фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);

ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш юритганлиги маълум бўлган шахслар.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзоднинг ушбу лавозимга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади.


8. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзод мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу ҳақда кредит бюросига уч кунлик муддатда ёзма равишда хабар беради.


9. Кредит бюроси ижро органи раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган тақдирда, кредит бюроси муассислари бу ҳақда уч кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилади ва ушбу ўринга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзоднинг ҳужжатларини ўн беш кундан кечиктирмасдан кўриб чиқиш учун тақдим этади.


10. Фаолият кўрсатаётган кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига тавсия этилган номзод Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу лавозимга мувофиқ эмас деб топилганда, кредит бюроси ўн беш кун муддат ичида мазкур лавозимга бошқа малакали номзодни тавсия этиши лозим.


11. Кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозими бир ой муддат ичида бутланиши шарт.






Низомга

ИЛОВА



Кредит бюроси томонидан ижро органи

раҳбарлигига номзодлар бўйича Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкига тақдим

этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1) кредит бюроси муассисларининг тақдимномаси;

2) сўровнома;

3) таржимаи ҳол;

4) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

5) охирги иш жойидан тавсифнома;

6) 6 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли сурат;

7) номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;

8) номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома;

9) турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси.

Бундан ташқари, номзод ўзининг паспорти, олий маълумот тўғрисидаги дипломи ва меҳнат дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 31-модда













































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск