ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2012 й. ПҚ-1687-сон "2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2012 й.

N ПҚ-1687



2012 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА

НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА

ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАРНИ

ҚУРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектуравий-режалаштириш қиёфасини янада яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини якка тартибдаги уй-жойларни такомиллаштирилган намунавий лойиҳалар бўйича қуриш кўламини кенгайтириш ҳисобига ошириш, қишлоқда ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш Дастури маъқуллансин, унда:

"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ ва Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли ипотека кредитларини жалб қилган ҳолда 2012 йилда "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш 1-иловага мувофиқ;

2012 йилда 2-иловага* мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари объектларини қуриш;

2012 йилда 3-иловага* мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш асосий параметрлари назарда тутилади.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

ОТБ томонидан маъқулланган "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" кўп траншли Дастурини молиялаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган умумий миқдори 500 млн. долларлик битимга мувофиқ, 2012 йилда "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ орқали қайта молиялаштириладиган 160,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги биринчи транш қарзи берилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1668-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги Инвестиция дастурида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида сув таъминоти объектлари ва таълим муассасалари қурилиши учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмаларнинг лимитлари назарда тутилган.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ўн кун муддатда "тайёр ҳолда топшириш" шартларида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича танлов савдолари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан ҳамкорликда бир ой муддатда 2012 йилда "тайёр ҳолда топшириш" шартларида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

қишлоқ аҳолиси - якка тартибда иморат қурувчиларнинг "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан - буюртмачи вазифасини бажаришга ва "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ билан - ипотека кредитини беришга қисқа муддатларда шартномалар тузиб бўлишлари устидан қатъий назорат ўрнатсин;

"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан ҳамкорликда бир ҳафта муддатда савдо танловларини ўтказиш якунлари бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун буюртмачи билан пудрат ташкилотлари ўртасида шартномалар тузилишини таъминласин;

ички автомобиль йўлларининг қурилишини молиялаштиришни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида бозор инфратузилмаси объектлари қурилишини ташкил этишни мазкур қарорнинг 2 ва 3-иловаларида* маъқулланган параметрларга мувофиқ таъминласин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИКнинг ғишт заводлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган имтиёзли нархларда кўмир билан таъминланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан тузиладиган шартномаларига кўра намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТК томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукаларни 4-иловага* мувофиқ ҳажмларда импорт бўйича олиб келиш таклифи қабул қилинсин.


8. "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТК 2013 йилнинг 1 январигача 4-иловага* мувофиқ олиб келинадиган томга ёпиладиган металл тунукалар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек улар "Қишлоқ қурилиш инвест" ИКга сотилганида импортга олиб келинган ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиладиган металл тунукалар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукаларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилаб қўйилсинки, олиб келинадиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукалар мақсадга номувофиқ равишда ишлатилган тақдирда бўшайдиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланилган ҳолда давлат бюджетига ундириб олинади.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сув таъминоти объектларини қуриш республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 2 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 29-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 1-сон, 24-модда






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 14 январдаги

ПҚ-1687-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ ва Осиё тараққиёт

банкининг имтиёзли ипотека кредитларини жалб қилган

ҳолда  2012  йилда  "тайёр  ҳолда  топшириш"  шартлари

асосида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда

якка тартибдаги уй-жойларни қуришнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Ҳудуднинг номи


Мавзелар сони

(бирликда)


Ер массивларининг

умумий майдони (га)


Уйлар сони

(бирликда)


Республика бўйича жами


276

1 371

8 510

шу жумладан:





Қорақалпоғистон Республикаси


22

165,6

400

Андижон вилояти


27

55,1

770

Бухоро вилояти


36

147,0

630

Жиззах вилояти


14

73,6

370

Қашқадарё вилояти


22

245,5

870

Навоий вилояти


20

72,8

500

Наманган вилояти


20

58,4

560

Самарқанд вилояти


19

127,4

900

Сурхондарё вилояти


21

106,9

680

Сирдарё вилояти


4

53,1

320

Тошкент вилояти


23

125,9

1 160

Фарғона вилояти


28

75,1

700

Хоразм вилояти


20

65,0

650





























































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск