ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 01.02.2012 й. 2321-сон билан рўйхатга олинган 26.12.2011 й. Халқ таълими вазирлигининг 38-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 42 қ/қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 1 февралда 2321-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

ва Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2011 йил 26 декабрдаги

38, 42 қ/қ-сон қарорига

ИЛОВА


Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат

умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган

синфларига,  давлат  ихтисослаштирилган  умумтаълим

муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан буён матнда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан тест синовларини ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).

Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.

Фарзандлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.

2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 6-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби)нинг раҳбарияти танловни сифатли ва рақобатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги газеталарда) эълон беради.


4. Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1-30 июнь кунлари қабул қилинади.

Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида Давлат тест марказига тақдим этилади.

5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза қабул қилинади.

6. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи учун танловлар Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишилган муддатда ўтказилади.

7. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.



III. ТАНЛОВ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

16. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси тегишлилиги бўйича таълим дастурларидан келиб чиқиб белгиланади.

17. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида муассасада таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади.


18. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфларига қабул қилиш бўйича тест синовлари учун 60 дақиқа вақт берилади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.


19. Ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

филология - муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

ижтимоий фанлар - муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

аниқ фанлар - математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

табиий фанлар - математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

хорижий тиллар - муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

технология - математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

20. Ўқувчилар Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.


21. Тест синовлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.

22. Ўқувчиларга танловлар ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.

Танловларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча танловлар ўтказилмайди.


23. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.

Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.

Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади.

24. Ўқувчиларнинг танловлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.


25. Танловларнинг якуний натижалари 5 кун ичида Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

27. Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Комиссияга, ҳалқ таълимини бошқариш ҳудудий органларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Давлат тест марказига ва унинг жойлардаги доимий вакилларига мурожаат этишлари мумкин. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар берилган жавоблардан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.


28. Танловлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар танлов ўтказилган йилнинг 25 августига қадар ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.



IV. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИШ

ВА БЎШ ЎРИНЛАРГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


29. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга).

30. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, тегишли фанлардан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.

Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.

Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.

31. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади. Бунда танлов ўқувчининг битирган синф ҳажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


32. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 55-модда























































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск