Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.02.2012 й. 2322-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 20.12.2011 й. 38/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 3 февралда 2322-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2011 йил 20 декабрдаги

38/2-сон қарорига

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари томонидан

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига

молиявий ҳисоботларни ва электрон маълумотларни

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) молиявий ҳисоботларни ҳамда уларнинг электрон маълумотларини тақдим этиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Микрокредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритади.


2. Микрокредит ташкилотлари Марказий банкка қуйидаги молиявий ҳисоботларни ва уларнинг электрон маълумотларини тақдим этади:

баланс ҳисоботи (мазкур Низомга 1-илова);

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (мазкур Низомга 2-илова);

капиталдаги ўзгаришлар (мазкур Низомга 3-илова).



II. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

МАРКАЗИЙ БАНККА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


3. Тақдим этилган молиявий ҳисоботлардаги маълумотлар ҳисобот ойининг охирги кунида амалга оширилган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳисобот ойининг охирги санасига кўрсатилиши керак.


4. Молиявий ҳисоботлар микрокредит ташкилотлари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача микрокредит ташкилоти жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилади. Агар ойнинг 5-санаси дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, бунда ҳисоботлар дам олиш ёки байрам кунидан аввалги иш кунида тақдим этилиши лозим.


5. Молиявий ҳисоботлар уч нусхада тайёрланади. Бунда ҳисоботларнинг икки нусхаси микрокредит ташкилоти жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тақдим этилади, учинчи нусхаси эса микрокредит ташкилотининг ўзида сақланади.


6. Молиявий ҳисоботлар микрокредит ташкилотининг раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади, микрокредит ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади.


7. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси тақдим этилган молиявий ҳисоботларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини ва тўлиқлилигини текширади. Тақдим этилган молиявий ҳисоботларда хато ва камчиликлар аниқланганда, уларни тузатиб қайта тақдим этиш шарти билан микрокредит ташкилотига қайтаради.


8. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси микрокредит ташкилоти томонидан тақдим этилган молиявий ҳисоботларнинг бир нусхасини ҳар ойнинг 7-санасидан кечиктирмай Марказий банкка тақдим этиб боради.



III. МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


9. Микрокредит ташкилотлари автоматлаштирилган тизим орқали молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини шакллантириб, Банк тизими маълумотлар омборига (кейинги ўринларда БТМО деб юритилади) ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача алоқа каналлари орқали юбориши шарт.


10. Қуйидаги ҳолларда микрокредит ташкилотлари БТМО га молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотларини юбормаслиги мумкин:

микрокредит ташкилотининг БТМО билан коммуникация алоқаси узилганда;

микрокредит ташкилотининг техник воситаси ва дастурий таъминоти носоз ҳолатда бўлганда;

форс-мажор ҳолатларида.


11. Микрокредит ташкилоти мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳолатлар ҳақида Марказий банкни дарҳол хабардор этиши ҳамда иккинчи ва учинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолатларни улар юзага келган кундан бошлаб 5 кунлик муддат ичида бартараф этиши керак.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


12. Молиявий ҳисоботлар ва уларнинг электрон маълумотлари микрокредит ташкилотининг бутун фаолияти давомида юборилиб турилади.


13. Тақдим этиладиган молиявий ҳисоботлар ва уларнинг БТМО га юбориладиган электрон маълумотлари ўзаро мос келиши керак.


14. Микрокредит ташкилотларининг айрим молиявий операцияларни ўтказиши маълум муддатга тўхтатилганидан қатъи назар, улар томонидан молиявий ҳисоботлар ва улар бўйича электрон маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилиши лозим.


15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



"_____________" микрокредит ташкилотининг

БАЛАНС ҲИСОБОТИ

20__ йил "___" ______________ ҳолатига

КОД

ТАЪРИФ


КЎРСАТКИЧЛАР


МИНГ СЎМ





АКТИВЛАР




10

10101 + 10109

Кассадаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари




20

10503 + 10505 + 10507 + 10597

Банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар




30

16300

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар




40

11100

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  факторинг




50

12401 + 12405 + 12409 + 12501 + 12505 + 12509 + 12701 + 12705 + 12709 + 14801 + 14809 + 14901 + 14909 + 15101 + 15109 + 15701 + 15703 + 15707


Кредитлар (микрокредит, микроқарз, истеъмол), брутто




51

12499 + 12599 + 12799 + 14899 + 14999 + 15199 + 15799 (қисман*)


Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси




52


Кредитлар, соф (50 код - 51 код)




60

15600 + 15709 - 15799 (қисман**)


Микролизинг, соф




70

16500

Асосий воситалар, соф




80

16600

Номоддий активлар, соф




90


Қарз ҳисоб-китоблари эвазига олинган активлар (91 код - 92 код)




91

16701

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар




92

16707 + 16799

Минус: кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси




100

19900 + 16100

Бошқа активлар




110


Жами активлар (10 + 20 + 30 + 40 + 52 + 60 + 70 + 80 + 90 + 100)










МАЖБУРИЯТЛАР ва КАПИТАЛ










МАЖБУРИЯТЛАР




210

21600 + 22000

Тўланиши лозим бўлган кредитлар




220

22100

Лизинг бўйича мажбуриятлар




230

22400

Тўланиши лозим бўлган фоизлар




240

22500

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар




250

22800

Муддати узайтирилган даромадлар




260

29800 + 22200

Бошқа мажбуриятлар




270


Жами мажбуриятлар (210 + 220 + 230 + 240 + 250 + 260)










КАПИТАЛ




310

30301

Устав капитали




320

30903

Захира фонди




330

30905

Текинга олинган мулклар




340

31701

Ўзлаштирилган грант маблағлари




350

31203

Тақсимланмаган фойда




360

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси




370

Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (1200 код)


Жорий йил фойдаси (зарар)



380


Жами капитал (310 + 320 + 330 + 340 + 350 + 360 + 370)




390


Жами мажбуриятлар ва капитал (270 + 380)




Изоҳ:  *) микрокредит ва микроқарз бўйича;

          **) микролизинг бўйича.

Раҳбар имзоси:



(Ф.И.Ш.)

                                         муҳр

Бош бухгалтер имзоси:



(Ф.И.Ш.)

      





Низомга

2-ИЛОВА



"_______________________" микрокредит ташкилотининг

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИ

20__ йил "___" ______________ ҳолатига

КОД

ТАЪРИФ


КЎРСАТКИЧЛАР


МИНГ СЎМ




1. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР



110

40400

Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар



120

42000 + 44200

Жисмоний шахсларга берилган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар



130

42100 + 44300

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар



140

42300 + 44500

Юридик шахсларга берилган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар



150

45100

Микролизинг бўйича фоизли даромадлар



160

44700 + 44900

Бошқа фоизли даромадлар


170


Жами фоизли даромадлар

(110 + 120 + 130 + 140 + 150 + 160)








2. ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР



210

53101 + 54101

Банклардан олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар



220

53105 + 53109 + 53113 + 53117 + 53121 + 53195 + 54105 + 54109 + 54113 + 54117 + 54121 + 54195


Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар


230

54400

Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар



240

54900

Бошқа фоизли харажатлар



250


Жами фоизли харажатлар

(210 + 220 + 230 + 240)






310


3. Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашгача бўлган соф фоизли даромадлар



320

56802 + 56838 + 56842

Минус: кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш



330


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар баҳолангандан сўнг соф фоизли даромадлар (310 - 320)








4. ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР



410

45201

Хизматлар ва бошқа воситачиликдан олинган даромадлар



420

45217

Сотиб олинган дебиторлик қарзларидан олинган даромадлар - факторинг



430

45400

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда



440

45917

Грант маблағларидан олинган даромад



450

45901 + 45909 + 45913 + 45921 + 45994


Бошқа фоизсиз даромадлар



460


Жами фоизсиз даромадлар

(410 + 420 + 430 + 440 + 450)








5. ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР



510

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари



520

55300

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар



530

55900

Бошқа фоизсиз харажатлар



540


Жами фоизсиз харажатлар

(510 + 520 + 530)






600


6. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРГАЧА СОФ ФОЙДА (330 + 460 - 540)








7. ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР



710

56100

Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар



720

56200

Ижара ва таъминот харажатлари



730

56300

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари



740

56400

Маъмурий харажатлар



750

56600

Эскириш харажатлари



760

56700

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар



770


Жами операцион харажатлар

(710 + 720 + 730 + 740 + 750 + 760)






800

56800 - 56802 - 56838 - 56842

8. КРЕДИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ






900


9. ФОЙДА СОЛИҒИ ВА БОШҚА ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН СОФ ФОЙДА (600 - 770 - 800)



1000

56902

10. Фойда солиғи*



1010


Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи






1100


11. ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН ФОЙДА (900 - 1000 - 1010)



1110

31206***

ФОЙДАГАЧА БЎЛГАН ТУЗАТИШЛАР, СОФ**






1200


12. СОФ ФОЙДА (ЗАРАР)

(1100 + /-1110)



Изоҳ: *) ягона солиқ тўловини тўлайдиган микрокредит ташкилотлари бўйича бу сатрда ягона солиқ тўлови суммаси кўрсатилади;

          **) жорий йил соф фойдасидан эълон қилинган дивидендлар;

        ***) ҳисобот йили давомида.

Раҳбар имзоси:



(Ф.И.Ш.)

                                         муҳр

Бош бухгалтер имзоси:



(Ф.И.Ш.)

             





Низомга

3-ИЛОВА



"__________________" микрокредит ташкилотининг

КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАРИ

20__ йил "___" ______________ ҳолатига


КОД

ТАЪРИФ


КЎРСАТКИЧЛАР


МИНГ СЎМ


100

Капиталнинг бошланғич қолдиғи (30000)


Йил бошидаги капитал


200


Ўтган йил ҳисоботида акс эттирилмаган капиталдаги соф тузатишлар



300


Ўтган йилдаги капитал (100 + 200)



400

Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот (1200 код)


Йил бошидан соф фойда (зарар)


500

30903-30903 (йил бошидаги)


Захира фондидаги ўзгаришлар


600

30905-30905 (йил бошидаги)


Текинга олинган мулкларнинг жорий йилдаги ўзгариши



700

31701-31701 (йил бошидаги)


Жорий йилда ўзлаштирилган хайрия ва грантлар



800

30301-30301 (йил бошидаги)


Устав капиталидаги жорий йилдаги ўзгаришлар



900

30908-30908 (йил бошидаги)


Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси



1000

Дт 31203, Кт*****


Минус: фойданинг тақсимланган қисми



1100


Жорий йил капиталига таъсир этган бошқа ўзгаришлар (соф)*



1200


Жами капитал (300 + 400 + 500 + 600 + 700 + 800 + 900 + 1100 - 1000)



Изоҳ: *) бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммасини тақсимланмаган фойдага ўтказилиши ва бошқалар.

Раҳбар имзоси:



(Ф.И.Ш.)

                                         муҳр

Бош бухгалтер имзоси:



(Ф.И.Ш.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 56-модда































































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск