ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2012 й. 25-сон "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2012 й.

N 25



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЧАКАНА САВДО ҚОИДАЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларнинг маркетингнинг кўп даражали тизимидан (кейинги ўринларда "тармоқли маркетинг" деб аталади) фойдаланган ҳолда чакана савдо қилишини ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда республика ҳудудига товарлар ноқонуний етказиб берилиши, транспортда ташилиши ва "тармоқли маркетинг" шаклида сотилишини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик ишларини кучайтирсин.

3. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мақсади ва (ёки) натижаси "молиявий пирамидалар" яратиш, паст сифатли товарларни сотиш ва пировард натижада аҳоли ҳисобидан ноқонуний бойиш ҳисобланган "тармоқли маркетинг" шаклидаги фаолиятни ноқонуний амалга ошириш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида аҳоли орасида, биринчи навбатда ёшлар орасида кенг тарғибот ишлари олиб бориш бўйича чора-тадбирлар комплексини тасдиқласин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 февралдаги

25-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги

75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикасида чакана савдо қоидаларига

киритилаётган қўшимчалар


1. 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"тармоқли маркетинг - тармоқли ташкилот томонидан товарларни мустақил тарқатадиган сотувчи агентлар ташкил этилишига асосланган товарларни чакана сотиш тури;

тармоқли ташкилот - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мустақил равишда ёхуд тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали савдони амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;

сотувчи агент - турғун савдо шохобчалари орқали товарларни бевосита сотувчи, шунингдек уйга буюртма олиш воситасида, муассасалар, ташкилотлар, корхоналарда, транспорт ёки кўчада потенциал харидорлар билан ишлайдиган, даромади фақат сотув ҳажмига боғлиқ бўлган жисмоний шахс - юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор".


2. Қуйидаги мазмундаги XVII-1 бўлим қўшилсин:


"XVII-1. Тармоқли маркетинг йўли билан

чакана савдо қилиш хусусиятлари


187-1. Тармоқли ташкилот томонидан товарларни сотувчи агентлар орқали сотиш улар ўртасида тузиладиган шартнома (олди-сотди, воситачилик, топшириқ ва бошқалар) асосида нақд бўлмаган ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади. Бунда тармоқли ташкилот улгуржи савдо қилиш учун лицензияга эга бўлиши керак.

Тармоқли маркетинг йўли билан чакана савдо қилиш сотувчи агентлар томонидан турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.

187-2. Сотувчи агентлар турғун савдо шохобчаларидан ташқарида уйга буюртмалар қабул қилиш, муассасалар, ташкилотлар, корхоналарда, транспорт ёки кўчада савдо қилиш орқали потенциал харидорлар билан ишлайдилар. Сотувчи агентлар товарларни харид қилишга қизиқмайдиган истеъмолчиларга товарларни зўрлаб тиқиштирмасликлари, шунингдек уларнинг биринчи талаби билан товарларни таклиф қилишни тўхтатишлари керак.

187-3. Сотувчи агентлар томонидан буюртмалар бевосита мулоқот қилиш асосида харидорларнинг товарнинг у ёки бу турини харид қилиши учун қабул қилинади.

Буюртма икки нусхадаги бланкаларда расмийлаштирилади, бланкада:

буюртманинг тартиб рақами;

сотувчи агентнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

сотувчи агент ва тармоқли ташкилот ўртасида тузилган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;

сотиладиган товарнинг номи, нархи, миқдори ва умумий қиймати, шунингдек қўшимча хизматлар кўрсатилса, кўрсатиладиган қўшимча хизматлар қиймати;

сотиб олинадиган товарга ҳақ тўлаш усули;

буюртма қабул қилинган ва у бажариладиган сана;

харидорнинг фамилияси (исми, отасининг исми) ва имзоси кўрсатилади.

Буюртма бланкасининг биринчи нусхаси харидорга берилади, иккинчи нусхаси сотувчи агентда сақланади.

187-4. Сотувчи агент товарларни таклиф қилишда уларни ишлаб чиқарувчилар, келиб чиқиш мамлакатлари, сифат тавсифлари, бирор-бир чеклашлар бор-йўқлиги ва бўлиши мумкин бўлган қўшимча тўловлар тўғрисидаги маълумотларни потенциал харидорга тўлиқ маълум қилишга мажбурдир.

187-5. Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали биоактив қўшимчалар, дори воситалари ва тиббий мақсадидаги буюмларни тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали сотиш тақиқланади.

Қуйидагилар орқали:

тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмаган жисмоний шахслар орқали;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари орқали тармоқли маркетинг воситасида импорт товарларни олиб келиш ва сотишга йўл қўйилмайди.

187-6. Сотувчи агентларнинг истеъмолчилардан тўловларни қабул қилиши фақат фискаль хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан ва тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларида амалга оширилади.

Тармоқли ташкилотлар ва (ёки) уларнинг сотувчи агентлари томонидан товарларни сотишдан олинган барча нақд пул тушумлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банкка инкассация қилиниши (топширилиши) керак.

187-7. Тармоқли ташкилот ўз фаолиятида:

сотиб олинган товарлар сотувчи агент томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат нақд бўлмаган ҳисоб-китоб бўйича сотилишига;

сотувчи агентлар билан тузилган шартномалар асосида тармоқли маркетингни амалга ошириш учун сотувчи агентларни жалб этишга;

қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда солиқ ва молия ҳисоботи тақдим этишга;

сотувчи агентларга тармоқли ташкилотнинг товарлари улар томонидан сотилиши ҳуқуқидан далолат берувчи гувоҳнома, сотиладиган товарларнинг зарур сертификатлари ва юкхатлари нусхаларини беришга;

сотилмаган товарларни олдин улар учун қабул қилинган пул маблағларини қайтарган ҳолда сотувчи агентлардан сўзсиз қайтариб олишга мажбурдир.

18 ёшга тўлмаган шахсларни ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини сотувчи агентлар сифатида жалб этиш тақиқланади.

187-8. Тармоқли маркетингни амалга оширишда:

шартнома тузиш учун сотувчи агент сотиб олиши керак бўлган товарларнинг минимал миқдорини белгилашга;

тўловни аъзолик бадали шаклида ундиришга;

шартнома тузилгандан кейин сотувчи агент томонидан бошқа сотувчи агентларни жалб этиш тўғрисида талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.

187-9. Сотувчи агентга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида якка тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 48-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 4-модда




































Время: 0.1858
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск