ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.02.2012 й. 2325-сон билан рўйхатга олинган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 05.01.2012 й. 3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 6 февралда 2325-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитасининг

2012 йил 5 январдаги

3-сонли қарорига

ИЛОВА



Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш

режаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 1-модда) мувофиқ, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни (кейинги ўринларда МЭТҲ) бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, МЭТҲни бошқариш режалари табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича барча ташкилий, табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги, техникавий ва бошқа тадбирлардан иборат.


2. МЭТҲни бошқариш режаси мазкур Низом иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тузилади ва тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларда, унинг нусхаси эса - тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида сақланади.


3. Тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳар бир шундай ҳудуд бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда бошқариш режасини тузадилар.



II. БОШҚАРИШ РЕЖАСИНИНГ МАЗМУНИ


4. Иловага мувофиқ МЭТҲни бошқариш режаси қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:

а) кириш қисми;

б) МЭТҲни тавсифи;

в) МЭТҲни баҳолаш;

г) МЭТҲни бошқариш стратегияси;

д) тезкор режа;

е) иловалар.

Бошқариш режасини тузишда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

ўтган беш йил давр учун табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг ўзгариши таҳлили;

ўтган беш йил даврдаги МЭТҲ фаолиятини баҳолаш таҳлили;

МЭТҲнинг ҳар бир турида табиат муҳофазаси, экологик-маърифий, илмий, туристик, рекреацион ҳамда чекланган хўжалик фаолияти бўйича кейинги беш йиллик давр учун амалга ошириладиган тадбирлар;

давлат ўрмон фонди ерларида ташкил қилинган МЭТҲлар учун, ўтган беш йиллик даврда ўрмон хўжалигини юритиш ҳамда ўрмондан фойдаланишни комплекс баҳолаш ва кейинги беш йиллик давр учун ушбу ўрмон участкаларини муҳофаза этиш, ҳимоя қилиш, қайта тиклаш ҳамда парваришлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш тўғрисидаги бўлим;

бошқариш тузилмаси, норматив-ҳуқуқий базаси, кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш йўли билан амалга ошириш бўйича механизмлар.


5. Бошқариш режасининг мазмуни МЭТҲ тоифаси, тартиби (режими), мақсади ва вазифаларига боғлиқ бўлади (қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган сувни муҳофаза қилиш ҳамда ер ости чучук сувлари шаклланадиган ҳудудларни бошқариш тартиби бундан мустасно).



III. БОШҚАРИШ РЕЖАСИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


6. Бошқариш режасини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалий ёрдам берадилар.


7. Бошқариш режаси тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар маблағлари ҳисобига ҳамда ҳомийлар маблағларини жалб қилган ҳолда беш йиллик муддатга ишлаб чиқилади.


8. МЭТҲ бошқариш режалари тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тасдиқланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари давлат экология экспертизасидан ўтказилиши керак.


9. МЭТҲни бошқариш режаси янгиланганда, МЭТҲни аввалги бошқариш режаси йўқ қилинмайди. Бунда МЭТҲни янгиланган бошқариш режаси мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ сақланади.

МЭТҲнинг фаолият кўрсатиши тўхтатилганда, МЭТҲнинг барча режалари МЭТҲ фаолиятига масъул бўлган ташкилотларнинг архивига топширилиши лозим.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. МЭТҲни бошқариш режаси МЭТҲни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назоратини олиб борувчи давлат органларига тақдим этилиши мажбурийдир.


11. МЭТҲни бошқариш режасига киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигига, шунингдек унинг ўз вақтида янгиланиши учун жавобгарлик тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат идоралари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасига юкланади.


12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғи бошқармаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган

табиий ҳудудларни бошқариш режасининг

ШАКЛИ

А. КИРИШ

q Титул варағи (бошқарув органи, МЭТҲ номи, тайёрланиш санаси, бошқариш режаси (БР) нинг амал қилиш муддати)

q Муқаддима

q Тайёрлашда иштирок этган шахслар ва томонлар

q БРни ишлаб чиқиш жараёнида қўлланилган адабиёт, архив, бошланғич услубий ва меъёрий материалларнинг характери, изҳорлар, миннатдорчиликлар

q Мазмун жадвали

q Фойдаланилган қисқартиришлар

q Қисқача маълумот (резюме)

Б. МЭТҲ ТАВСИФИ

Б 1. Асосий маълумотлар

Б1.1. Жойлашган ер тавсифи

МЭТҲ ҳудуди ва қўриқлаш зонасининг маъмурий тааллуқлилиги. Ҳудуднинг майдони. МЭТҲнинг йирик табиий-географик тузилмалар ва бирликларга (тизмаларга, платоларга) тааллуқлилиги. МЭТҲнинг географик ҳамда маъмурий тааллуқлилигини акс эттирадиган харита, МЭТҲнинг юридик манзили, шунингдек, боғланиш учун зарур алоқалар келтирилади.

Ҳудуд харитаси, географик координатлар (узоқлиги ва кенглиги)ни киритиш лозим.

Б 1.2. Бошқарув учун ҳуқуқий ва маъмурий тузилма

Хронологик тартибда тегишли қарорлар, саналар, қўшиб олинган ёки ажратиб ташланган участкаларнинг номлари, майдонлари тавсифланади.

МЭТҲнинг замонавий мақоми, зарур ҳолларда унинг яқин истиқболлари тавсифланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ва ҳокимият раҳбарлари ҳуқуқларини белгилайдиган қонунлар, низомлар ва қарорлар. Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи. Миллий ва халқаро белгилаган мақсадлар.

Б 1.3. Мақсад ва вазифалар

МЭТҲни, унинг мақоми ва ҳақиқий имкониятларига йўналтирилган ҳолда, асосий вазифаларини бажаришга мўлжалланган, шу жумладан, универсал аҳамиятли жорий мақсадлари ва вазифалари келтирилади.

Б 1.4. Мавжуд бошқариш дастурлари

Аввалги ва амалдаги Бошқарув режалари келтирилади. Мавжуд режада фойдаланилган материаллар, уларнинг замонавийлиги ва долзарблиги.

Шунингдек, истиқболли, йиллик ва жорий режалар, фаолиятни амалга оширишнинг асосий йўналишлари, дастур ва жадваллари, улар бажарилишининг муваффақиятлилиги, унга тўсқинлик қилувчи омиллар ва камчиликлар.

Б 1.5. Харита, сунъий ер йўлдоши (спутник) дан олинган ва бошқа фотосуратлар

Мавжуд хариталар, ГАТ(ГИС) геоинформацион тасвирлари ва сунъий ер йўлдошидан олинган тасвирлар санаб ўтилади.

Б 2. Физикавий -географик ва экологик тавсифи

Ҳудуднинг муҳим физикавий характеристикалари, флора (ўсимлик дунёси) ва фаунасининг (ҳайвонот дунёси) тавсифи, популяциялар (кўпайиш) кўлами, бошқа экологик аҳамиятли хусусият ва жараёнлар келтирилади. Зарур ҳолларда ноёб ва эндемик таксонлар турларининг мавжудлиги қайд этилган бўлиши билан бир қаторда уларнинг рўйхати келтирилиши лозим. Шунингдек, мавжуд табиий ресурслар ҳажмини кўрсатиш зарур.

Б2.1. Рельефи/геологияси/гидрологияси/тупроғи/иқлими

Б2.2. Биологик хилма-хиллик: биогеография, флораси ва фаунаси

Б2.3. Экотизимлар/ландшафтлар

Б 3. Мерос объектлари

Б 3.1. Табиий мерос объектлари

Ҳудуднинг ноёб ландшафтлар, экотизимлар, жамоалар, флора ва фаунанинг алоҳида аҳамиятли вакиллари тўпланган жой сифатида қиймати очиб берилади. Ҳудуд эндемик турлар тўплами ёки бошқа ноёб табиий ажойиботларни ўз ичига олиши мумкин.

Б 3.2. Тарихий ва маданий мерос объектлари

Даврлар ва маданиятлар алмашинуви ҳақида тарихий маълумотлар, аҳолининг ўтмиши ва замонавий ҳаёт тарзи, урф-одатларида, МЭТҲда ёки унинг ён-атрофларида жойлашган тарихий ва маданий мерос обидалари ҳақидаги маълумотлар келтирилади, бундай маълумотлар ахборот ва билим даражасини ошириш учун аҳамиятлидир.

Б 4. Илмий-тадқиқотлар тарихи

МЭТҲда амалга оширилган тадқиқотларнинг асосий йўналишлари бўйича тарихий маълумотлар, шунингдек уларнинг тизимлилиги ва изчиллиги ҳақидаги маълумотлар келтирилади.

Б 5. Бошқариш ва назорат

МЭТҲнинг давлат бошқаруви тизими акс эттирилади: унинг турли давлат ва маъмурий бошқарув даражалардаги бўйсуниши, фаолиятини мувофиқлаштириш ва қарорлар қабул қилиш.

Б 5.1. МЭТҲ режими

МЭТҲнинг мақомидан келиб чиққан ҳолда, ўрнатилган режими тўғрисидаги маълумот келтирилади. Нима тақиқланган, нимага рухсат этилган.

Б 5.2. МЭТҲни бошқариш

Ходимларнинг штат тузилмаси: асосий бўлимлар ва бўлинмалар, улардаги ходимлар сони ва тўлиқлиги, функционал вазифалари, ўзаро ҳаракатлар чизмаси.

Б 5.3. Мулк ва ҳуқуқлари

МЭТҲнинг асосий мулкчилик тоифалари (умумдавлат/минтақавий, хусусий/ жамоат, нодавлат) кўрсатилади. Мулкдорлар, мулк тури, умумий майдони, мулкнинг сотиб олинган санаси, қонуний ҳуқуқлари, бошқарув ва келишув соҳасидаги мавжуд сиёсат келтирилади.

Б 6. Ресурсларни бошқариш

Б 6.1. Инфратузилма ва ривожлантириш

Ижтимоий ва жамоатчилик инфратузилмаси (йўллар, мактаблар, тиббий идоралар хоналари ва асбоб-ускуналари, сув ва электр энергиясини узатиш, алоқа воситалари ва ҳоказо) санаб ўтилади. Муҳим саноат ва тижорат инфратузилмалари (тўғонлар, заводлар ва ҳоказо) санаб ўтилади.

Б 6.2. МЭТҲнинг моддий-техник базаси

Асбоб-ускуналар, транспорт ва алоқа воситалари, формалар, қуроллар ва бошқаларнинг мавжудлиги ва ҳолати акс эттирилади.

Б 6.3. Жамғармаларни сақлаш

Илмий коллекцияларнинг мавжудлиги ва ҳолати, уларни сақлаш шароитлари қайд этилади. Бундан ташқари иш юритилиши, архивнинг мавжудлиги ва ҳолати акс эттирилади.

Б 6.4. Ердан фойдаланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаолият

Ресурслардан (ер, сув, биологик) асосий ва қўшимча фойдаланиш тавсифланади.

Б 6.5. Маҳаллий жамоалар ва аҳоли

МЭТҲ ёки унинг алоҳида участкаларининг маъмурий мансублиги (майдонлар кўрсатилган ҳолда), туташ аҳоли пунктларининг номлари, аҳолининг сони ва зичлиги, уларнинг МЭТҲга таъсири, аҳолининг этник таркиби ва демографик тенденциялар, бандлиги ва уларнинг асосий фаолият турлари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек МЭТҲ атрофидаги вазиятга умумий баҳо беришга кўмаклашадиган бошқа маълумотлар келтирилади.

Б 6.6. Дам олиш ва туризм

Муҳофаза қилинадиган ва унга туташ ҳудудларнинг туристик ва рекреацион салоҳияти тавсифланади. Келиб-кетишлар ва туристик ҳамда рекреацион фаолиятнинг турлари келтирилади.

Б 6.7. Ахборот, хабардорлик, таълим

Аҳоли билан экологик маърифий ва тушунтириш ишларининг ҳолати, аҳоли хабардорлигини оширишга масъул инфратузилманинг мавжудлиги ва ривожланганлиги. Мавжуд муаммолар ва тўлақонли имкониятлар.

Б 6.8. Ривожлантириш ташаббуслари

Табиатни муҳофаза қилишга йўналтирилган лойиҳа/дастурларни амалга оширишга ва қўриқхона салоҳиятини кучайтиришга йўналтирилган аввалги, жорий ва кутилаётган ҳомийлик/грант ёрдамлари.

В. МЭТҲни БАҲОЛАШ

В 1. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қимматли объектлари

Ушбу ҳудудга хос бўлган энг қимматли ва ноёб хусусиятлар аниқланади. Биологик хилма-хиллик (дастлабки ёввойи нусхасига яқинлилиги билан)нинг юқори даражада сақланганлиги ва тўпланганлиги билан белгиланадиган қўшни минтақаларга нисбатан аҳамиятлилиги. Бунда қуйидагилар:

q биологик хилма-хилликнинг ноёблиги;

q табиий ва маданий мерос объектлари;

q ижтимоий-иқтисодий қадриятлар;

q рекреацион фаолиятни амалга ошириш учун шароитлар

В 2. Манфаатдор томонлар

Манфаатдор томонларга баҳо берган ҳолда маълумот келтирилади.

В 3. Бошқариш самарадорлигини чегаралайдиган омиллар (таҳдидлар, муаммолар ва ҳоказо.)

Бошқариш режаси эътибор қаратиши лозим бўлган асосий омилларга баҳо берилади.

Асосий омиллар:

q уй-жой қурилиши ва тижоратнинг ривожланиши;

q қишлоқ хўжалиги ва сув объектлари (аквакультура);

q энергетика ва қазиб чиқариш саноати;

q транспорт воситалари ва сервис йўлаклари;

q биологик ресурслардан фойдаланиш;

q янги аҳоли пунктларини бунёд қилиш;

q бегона турлар ва генлар;

q ифлосланиш;

q табиий ҳодисалар;

q бошқалар.

В 4. Бошқариш салоҳиятини баҳолаш

Бошқарув идораларининг (ва ҳамкорларнинг) қимматбаҳо бойликларни муҳофаза қилиш ва таҳдидларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича мавжуд салоҳиятига баҳо берилади.

q молиявий маблағлар;

q моддий ресурслар;

q ходимлар/меҳнат ресурслари;

q ходимларнинг индивидуал лаёқатлилиги;

q раҳбарлик;

q манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик;

q хабардорлик ва жамоатчилик кўмаги.

Г. МЭТҲни БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИ

Г 1. Муҳофаза этиладиган ҳудуд учун узоқ муддатли вазифа

Муайян ҳудуднинг узоқ муддатли ўрни ва вазифаси, шу ҳудуднинг истиқболдаги асосий кўриниши тавсифланади.

Г 2. Зоналаштириш ва макон режаси

Ҳудудларни зоналаштириш, уларнинг ташкил этиш ҳолатини асословчи хариталар тайёрланади. Фойдаланишнинг аниқ тартиби билан муҳофаза режими тавсифланади.

Г 3. Бошқариш дастурлари

Бошқариш дастурлари келтирилади.

Ҳар бир дастурларга қуйидагилар киради:

q стратегияси;

q асосланиши ва сиёсати;

q дастурости дастурлар;

q ҳар бир дастурости дастур учун стратегик мақсад.

Д. ТЕЗКОР РЕЖА

Ҳар бир дастурости дастур учун стандарт шаклда беш йиллик муддатга тузилган батафсил бажариш режаси келтирилади.

Дастур

ва вазифа



Дастурости

дастури

ва мақсад



ҳара-

кат-

лар


кўр-

сат-

кич

усту-

вор-

лиги


Н2

Н3

Н4

Н5

Н6

Н7

Н8

Н9

Н10

Бажарилиш

бўйича

масъуллар






















































Бажарилиши бўйича тадбирлар (ташкилий, табиат муҳофазаси, техникавий ва бошқалар).

Д 1. Бошқариш

Қуйидаги бўлимлар тавсифланади:

q бошқариш тизими;

q бошқариш жадвали;

q иштирок этиш режаси;

q тарқатилиши ва алоқа воситалари.

Д 2. Ресурслар режаси

Ушбу бўлимда қуйидаги таърифлар тавсифланади:

Д 2.1. Меҳнат ресурслари (кадрлар)

q ташкилий тузилма;

q ходимларга қўйиладиган талаблар ва лавозимлар тавсифи;

q ходимлар танлаш сиёсати;

q ўқитиш эҳтиёжлари.

Д 2.2. Асбоб-ускуналар ва инфратузилма

q асбоб-ускуна ва инфратузилмага бўлган эҳтиёжлар;

q таъминот режаси.

Д 2.3. Молиялар

q режани бажариш учун бюджет;

q молиялаш режаси.

Д 3. Назорат ва ҳисобот

q биологик мониторинг ва ҳисобот;

q ижтимоий-иқтисодий назорат ва ҳисобот;

q идора устидан назорат (ҳисобот даври ва бошқариш самарадорлиги).

Д 4. Режалаштириш даври

q йиллик иш режаси учун формат;

q расмий текшириш усуллари;

q режанинг мослашув жараёни;

q янги режа тайёрлаш.

_________ йил учун ҳаракатларнинг йиллик РЕЖАСИ

Тадбирлар


Амалга

оширилиш

жойи Бажарув-

чилар Ф.И.О.

ва лавозими


Жавобгар

шахс Ф.И.О.

ва лавозими


Ҳаракатлар /

вазифалар


Муддатлар


1.





1.1.





2.





2.1.





          

Е. ИЛОВАЛАР

Аксарият ҳолларда алоҳида ҳужжат сифатида эълон қилинади.

Е 1. Қўшимча маълумотлар

Ушбу бўлимга хариталар, жадваллар, батафсил ёрдамчи маълумот, расмий ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳоказо киритилади:

q асос манбалар ва библиография;

q бошқариш режасини ишлаб чиқишда биргаликдаги ҳаракатлар;

q расмий ҳужжатлар;

q хариталар ва схемалар (изоҳлари билан);

q турлар рўйхатлари (шу жумладан ТМХИ ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турлар, эндемик турлар).

Е 2. Техник иловалар

Лойиҳа тадбирларини бажариш бўйича қўшимча техник маълумот илова қилинади.

Мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

q назорат қилишнинг батафсил режаси;

q лойиҳалаш учун техник меъёрлар;

q яйловларнинг ҳолати ва карталар;

q ташриф қилувчилар марказининг иш режаси.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 67-модда




































Время: 0.2170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск