Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.02.2012 й. 31-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 февралдаги

31-сон қарорига

ИЛОВА



Қурилиши ва реконструкция қилиниши

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида

тасдиқланиши  лозим  бўлган  объектларнинг

манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича

Ҳукумат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. Комиссия коллегиал орган ҳисобланади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд сўм ва ундан ортиқ бўлган объектлар бўйича қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошишига йўл қўйилган объектларни ҳар чораклик асосида кўриб чиқиш, кейинчалик улар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш;

республика аҳамиятига молик бўлган ижтимоий, ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш схемалари ва лойиҳаларини келишиш;

олдин ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича шаҳарлар ва посёлкаларда (туман марказларида)ги қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, турар жой кичик даҳалари ҳудудида қуриш учун объектларни жойлаштиришни келишиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, хўжалик юритувчи субъектлар ва манфаатдор шахслардан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш;

мажлисларда ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг, лойиҳа пудрат ташкилотлари, эксперт органлари раҳбарларининг, буюртмачининг вакилларининг, шунингдек Комиссия аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш;

қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)нинг олдин тасдиқланган қиймати ўзгарган тақдирда тегишли хулосалар мавжуд бўлган тақдирда объектларнинг лойиҳа ва қиймат параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар изчил амалга оширилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссияга раҳбар бошчилик қилади, унинг ваколатига:

Комиссия мажлислари кун тартибини белгилаш ва уни чақириш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;

Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш бўйича унинг аъзолари ишини мувофиқлаштириш;

Комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш юзасидан бошқа хатти-ҳаракатларни бажариш.


8. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режаси ва жадвалга мувофиқ бир ойда камида бир марта ўтказилади.

Комиссиянинг раҳбари томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин. Комиссия томонидан зарурият бўлганда улар фаолияти назорат қилинган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.


9. Комиссия мажлисини унинг раҳбари олиб боради. Комиссия раҳбари ҳозир бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари олиб боради. Комиссия мажлиси, агар унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ҳуқуқий ваколатли бўлади.


10. Комиссия раҳбари билан келишган ҳолда холисона сабаблар бўйича мажлисда ҳозир бўлмаган Комиссия аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадиган ваколатли вакиллари алмаштириши мумкин.


11. Комиссия мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар таклиф этилади.


12. Комиссиянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


13. Комиссия ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига бажарилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.



V. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


15. Комиссиянинг Ишчи органи:

навбатдаги даврга Комиссиянинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;

Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда унга вазирликлар, идоралар ва юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ва Комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқи берилади;

таҳлилий материаллар тайёрланишини ва кун тартиби масалалари бўйича Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

ахборот ва таҳлилий материалларни Комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этади;

Комиссиянинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни Комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этади.


16. Комиссия котиби:

Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича Ишчи орган ишини ташкил этади;

кун тартиби масалалари бўйича Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини Комиссия раҳбари билан келишади;

мажлис ўтказиладиган сана, унинг вақти ва жойи тўғрисида Комиссия аъзоларини ва таклиф этилганларни хабардор қилади;

Комиссия қарорлари бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Комиссия мажлисининг кўриб чиқиши учун тақдим этади;

Комиссия баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.



VI. КОМИССИЯ МАЖЛИСИГА МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


17. Тақдим этилган материаллар Ишчи орган томонидан кўриб чиқилади. Ишчи орган материалларни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун расмийлаштиради, Комиссия мажлиси кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар туркумини Комиссия котибига тақдим этади.


18. Комиссия мажлиси кун тартибининг ҳар бир масаласига ҳужжатлар туркумида барча зарур материаллар ва Комиссия қарори лойиҳаси бўлиши керак.


19. Комиссия котиби тақдим этилган материаллар тўғрисида Комиссия раҳбарига ахборот беради. Комиссия раҳбари кун тартиби ва тақдим этилган материаллар маъқулланган тақдирда Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва санани, шунингдек Комиссия мажлисига таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.


20. Комиссия котиби Ишчи орган билан биргаликда мажлис материаллари баённома лойиҳаси билан биргаликда Комиссия аъзоларига, зарурият бўлганда эса мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга тарқатилишини таъминлайди.



VII. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ

ҚИЛИНИШИ ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


21. Комиссиянинг қарори Комиссиянинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда ифодалаш ҳуқуқига эга.


22. Комиссия раҳбари қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида айрим масалалар бўйича сўров йўли билан Комиссия аъзолари билан келишилган Комиссиянинг қарорини тасдиқлаши мумкин.


23. Комиссиянинг қарорлари Комиссия мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлисининг баённомасига Комиссиянинг барча аъзолари томонидан қайд белгиси қўйилади, котиб томонидан имзоланади, Комиссия раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда Комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.


24. Комиссия баённомасининг асл нусхаси ва унга материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.

25. Комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш Ишчи орган томонидан амалга оширилади.


26. Ишчи орган Комиссия қарорлари бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурият бўлганда Комиссия раҳбарига тегишли таклифлар киритади.



VIII. ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН

ҚУРИЛИШЛАРНИНГ МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


27. Манзилли рўйхатларга киритиш учун таклиф этиладиган қуриш ва реконструкция қилишнинг ҳисобланган қиймати 2 млрд сўм ва ундан ортиқ бўлган объектлар бўйича қарорларни киритиш, кўриб чиқиш ва тайёрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳалар ташаббускорлари бўлган буюртмачилар, хусусий инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар)нинг таклифлари асосида 10 иш куни мобайнида тармоқларни ривожлантириш устуворликларига ва минтақаларни ривожлантиришнинг мақсадли дастурларига мувофиқ қуриш ва реконструкция қилиш қиймати 2 млрд сўмни ва ундан ортиқни ташкил этадиган қурилишларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради. Улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари мавжуд бўлган объектлар бўйича материаллар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди;

Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Республика ва минтақавий инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича эса, - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда 5 кун муддатда манзилли рўйхат лойиҳасига киритиш учун объектлар узил-кесил танлаб олинади;

манзилли рўйхатнинг келишилган лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқиш учун Ишчи органга киритилади.


28. Ишчи орган 7 иш куни мобайнида материалларни кўриб чиқади ҳамда манзилли рўйхатлар лойиҳаларини ва мажлис қарорини тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.


29. Комиссия 10 иш куни мобайнида Ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатлар туркумини кўриб чиқади, улар бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда навбатдаги йилга Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури манзилли қисмини шакллантириш учун (хусусий инвесторлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига берилади.


30. Улар бўйича ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлган қурилиш объектларига доир материаллар Комиссиянинг кўриб чиқиши учун қабул қилинади


31. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритилган материаллар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

манзилли рўйхатларга киритиш таклиф этилаётган қуриш ва реконструкция қилиш объектлари шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, муфассал режалаштириш лойиҳаларида ва улар асосида ишлаб чиқилган қуриш лойиҳаларида қабул қилинган ечимларга мувофиқ бўлиши керак;

объектни қуриш ва реконструкция қилиш қийматининг ҳисоб-китоби ресурслар қийматининг бирламчи параметрлари холисона баҳоланишига ва бошқа қиймат кўрсаткичлари асосланишига асосланиши керак;

қуриш ва реконструкция қилиш объектларини лойиҳалаштириш босқичида транспорт ва муҳандислик коммуникацияларининг мавжуд схемалари, ишлаб чиқариш, маиший ва ижтимоий инфратузилма ҳисобга олиниши керак.


32. Қурилиш объектларини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури манзилли қисмига киритиш бўйича мажлис қарори лойиҳасида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ капитал қуриш ва реконструкция қилиш объектининг номи;

қуриш тури (янги қурилиш, реконструкция қилиш);

молиялаштириш манбаи;

буюртмачи, ташаббус кўрсатувчи, якка тартибда иморат солувчининг номи;

ишга туширилиш керак бўлган капитал қуриш ва реконструкция қилиш объектининг қуввати (қувватнинг ўсиши);

капитал қуриш ва реконструкция қилиш объектини фойдаланишга топшириш муддати.


33. Объектлар қурилишини ўз маблағлари ва қарз маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминлайдиган хусусий инвесторлар (якка тартибда иморат солувчилар) учун Комиссия томонидан материалларни кўриб чиқиш бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ҳажмда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


34. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўн кун муддатда хусусий буюртмачилар (юридик ва жисмоний шахслар) қурилишларининг манзилли рўйхатини шакллантиради, тайёрланган материалларни кейинчалик Комиссиянинг кўриб чиқиши ва тасдиқлашга киритиш учун Ишчи органга беради.

Қурилишларнинг манзилли рўйхатларини Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритиш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.






Низомга

ИЛОВА



Қурилишларнинг манзилли рўйхатларини

Ҳукумат комиссиясининг кўриб

чиқиши ва тасдиқлаши

СХЕМАСИ



Буюртмачи-инвестор

(юридик ва жисмоний шахслар)







Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун.

Манзилли рўйхатларга киритиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ туркумини кўриб чиқишга киритиш - 1 августгача.


Хусусий буюртмачилар - инвесторларнинг ўз маблағлари ва қарз маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган, Инвестиция дастурига кирмайдиган лойиҳалар учун.

Манзилли рўйхатлар лойиҳасига киритиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ туркумини кўриб чиқишга киритиш - ҳужжатлар тайёр бўлишига қараб.

















V









Молия вазирлиги

Иқтисодиёт вазирлиги



Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги



<

1. Манзилли рўйхатлар лойиҳасини келишиш учун кўриб чиқиш ва шакллантириш - 10 иш куни.



>

Манзилли рўйхатлар лойиҳасини келишиш  5 иш куни.




>

1. Манзилли рўйхатлар лойиҳасига киритиш учун лойиҳаларни узил-кесил танлаб олиш.

2. Манзилли рўйхатларнинг келишилган лойиҳаларини Ишчи органга киритиш - 5 иш куни.

<


Манзилли рўйхатлар лойиҳасини келишиш - 5 иш куни.






^






V












Ишчи орган

("Давархитект-

қурилиш" қўмитаси)


































Тасдиқлашга киритиш учун манзилли рўйхатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва улар юзасидан мажлис қарорини тайёрлаш - 7 иш куни.




















































V




Ҳукумат комиссияси



















Лойиҳаларни кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш ва қарорни лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш учун Иқтисодиёт вазирлигига юбориш - 10 иш куни.













































Изоҳ. Ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд сўм ва ундан ортиқ бўлган объектларни, уларни молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг умумий муддати 37 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 61-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 7-модда








































Время: 0.1344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск