ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Метрология. Геодезия ва картография /

ЎзР ВМ 14.11.2003 й. 510-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 14.11.2003 й. 510-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 16.06.2020 й. 384-сон Қароридан олдинги таҳрири



43-банднинг олдинги таҳрири


43. Лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Лицензия бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



28-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


28. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга мажбур. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



30-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


30. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 24.09.2018 й. 756-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси деб юритилади) Комиссиянинг ҳужжатларни қабул қилишни, лицензиялар беришни, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни, лицензия битими тузишни ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Геодезия ёки картография фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларга талаблар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва Комисия томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказилади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги тегишли қарор протоколи лойиҳасини тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Комиссия "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Зарур ҳолларда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси жойларга бориб лицензия талабгори томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши имкониятини ўрганиш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комисия томонидан тасдиқланади ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Лицензиялар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



27-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


27. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.



27-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин уч кун мобайнида эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



32-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


32. Йўқолган ёки амал қилиш муддати ўтмаган яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.



Низомга 2-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА



Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

      

1. Лицензия олиш учун Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.

2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали тақдим этади. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)


Лицензия талабгори хоҳишига кўра


































2-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

(ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)

        

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади) (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда эксперт хулосаси тайёрлайди.

         

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2) ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 3 кун мобайнида





























3-босқич



Комиссия


       

1. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

       

15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда Комиссия қарори протоколи лойиҳаси тақдим этилгандан кейин 7 кун мобайнида)































4-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

(ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)

        

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3.Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

        

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида














































Лицензиат

       

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































5-босқич

















Лицензия талабгори

       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

       

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



































6-босқич

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

(ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)

      

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.

       

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда





























7-босқич



Комиссия раиси

(унинг ўринбосари)



     

Расмийлаштирилган лицензияни имзолайди.

      


- лицензия тақдим этилгандан кейин бир кун муддатда

ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 398-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 1-илова 1-банд б) кичик банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


б) картография ишлари;



Низомга 1-илова 2-банд б) кичик банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


б) картография ишлари:




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.



11-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



28-банднинг олдинги таҳрири


28. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришга мажбур. (ЎзР ВМ 19.10.2004 й. 483-сон Қарори таҳриридаги банд)



40-банднинг олдинги таҳрири


40. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўровга кўра ҳамда сўров ҳақи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат кўрсатилганда муайян лицензиатлар тўғрисида реестрдан кўчирма тарзида уч кун муддатда берилади.






















































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск