ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

ЎзР ВМ 11.06.2004 й. 275-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 11.06.2004 й. 275-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 23.02.2019 й. 161-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун Агентликда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор тегишли фаолият турлари бўйича Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олган ҳолда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади. (ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Ишчи гуруҳ зарур ҳолларда лицензия талаблари ва шартларининг лицензия талабгори томонидан бажарилиши имкониятини жойига борган ҳолда ўрганиш ҳуқуқига эга.

Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин ўн беш кундан ошмайдиган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия қабул қилган қарор протоколини Комиссия раиси (унинг ўринбосари) тасдиқлайди. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.



16-банднинг олдинги таҳрири


16. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари Агентлик томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва Агентлик буюртмаси бўйича босмахона усулида "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Агентлик раҳбари лицензия бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар Агентлик томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан имзоланади.



31-банднинг олдинги таҳрири


31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатишнинг асоссизлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.



32-банднинг олдинги таҳрири


32. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссизлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.



Низомга илованинг олдинги таҳрири


Низомга

ИЛОВА



Ноширлик фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

           

1. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

           

Лицензия талабгори хоҳишига кўра
































2-босқич

Агентлик ишчи гуруҳи

          

1. Лицензия олиш учун ҳужжатлар Агентлик ишчи гуруҳи раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан Комиссияга тасдиқлаш учун киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар такроран тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

          

1) ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2) аризалар олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида





























3-босқич



Комиссия

          

1. Ишчи гуруҳнинг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

             

- эксперт хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда 4 кундан ортиқ бўлмаган муддатда)































4-босқич

Агентлик

         

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия беришга қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

           

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида













































Лицензиат

          

Агентликка лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

         

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































5-босқич

















Лицензия талабгори

         

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

          

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



































6-босқич

Агентлик

      

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Уларни лицензиатга беради.

         

1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 1 кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин 1 кун муддатда





























7-босқич



Комиссия раиси



        

Агентлик томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

        


лицензиялар расмийлаштирилгандан кейин 1 кун муддатда

ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензиялар бериш ёки уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун Агентликда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар 5 йил муддатга берилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)



13-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



V бўлим номининг олдинги таҳрири


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ



26-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


26. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.



33-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензияни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклашнинг асослари ва санаси;



36-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


36. Ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.



9-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



34-банднинг олдинги таҳрири


34. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар Агентликда ҳақ тўлаган ҳолда муайян лицензиатлар тўғрисидаги маълумотларни лицензиялар реестридан кўчирма тарзида олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов Агентликнинг банкдаги ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текин берилади.












































Время: 0.1693
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск