Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 14.02.2012 й. 39-мҳ-сон "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.02.2012 й. 2326-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2012 й.

N 2326




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.02.2012 й.

N 39-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 24 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишни таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланиш ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишни соддалаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори асосида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кодлар бериш ҳамда қонун ҳужжатларини ҳисобга олиш ва туркумлаш картотекасини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2007 йил 14 июндаги 112-мҳ-сон "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1689, 2007 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 256-модда);

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 226-мҳ-сон "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1689-1, 2011 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 436-модда).


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


6. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази (Ш. Яминов) билан биргаликда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.


7. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                         Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 72-модда




















Время: 0.2179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск