Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш Қоидалари (АВ томонидан 14.02.2012 й. 2326-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 14.02.2012 й. 39-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 14 февралда 2326-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2012 йил 14 февралдаги

39-мҳ-сонли буйруғига

ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида (кейинги ўринларда матнда давлат бошқаруви органлари деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Бошқа органларга қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишда мазкур Қоидалар талабларидан фойдаланиш тавсия этилади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш - уларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларини ҳисобга олиш журналида (кейинги ўринларда матнда Журнал деб юритилади) ҳисобга олиш ҳамда назорат нусхаларини олиб боришдан иборат.


2. Давлат бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бевосита ушбу ташкилотлар фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.

Давлат бошқаруви органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ихтиёрий бўлиб, тегишли давлат бошқаруви органи раҳбарининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қуйидаги соҳаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади:

давлат рамзлари, пойтахт, давлат мукофотлари, фахрий унвонлар;

маъмурий-ҳудудий тузилиш;

референдумлар, сайлов тизими;

ёшларга доир сиёсат;

маҳаллий давлат ҳокимияти;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

қонунчилик ташаббуси, норма ижодкорлиги фаолияти;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

никоҳ ва оила, фуқаролик ҳолати далолатномалари;

меҳнат, аҳоли бандлиги, ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот;

соғлиқни сақлаш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари;

таълим;

уй-жой қонунчилиги, коммунал хизмат;

атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш;

қишлоқ хўжалиги (Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ташқари;

савдо ва хизмат кўрсатиш, транспорт, йўл хўжалиги;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;

давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар;

бухгалтерия ҳисоби;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;

тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

терроризм ва диний экстремизм билан кураш;

фуқаролик муҳофазаси.

Мазкур бандда кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида уларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари қарорларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.

4. Туман (шаҳар) ҳокимликларида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.

6. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси юридик хизмат ходимига (юрисконсультга) юклатилади. Унинг йўқлигида ушбу вазифа давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан бошқа шахсга юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори асосида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кодлар бериш ҳамда қонун ҳужжатларини ҳисобга олиш ва туркумлаш картотекасини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.



II. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ РАСМИЙ ДАВРИЙ

НАШРЛАРИНИ ЖУРНАЛДА ҲИСОБГА ОЛИШ


7. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашри (кейинги ўринларда - расмий нашрлар) тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан Журналга киритилади.


8. Журналга расмий нашр тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:

тартиб рақами;

рўйхатга олиш санаси;

расмий нашрнинг номи;

расмий нашрнинг чоп этилган йили;

расмий нашрнинг сони;

расмий нашрнинг баҳоси;

изоҳ.



III. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ НАЗОРАТ

НУСХАЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ


9. Қонун ҳужжатининг назорат нусхаси бўлиб, шу ҳужжатга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳужжатнинг тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги, ҳужжатнинг тўлиқ ёки қисман амал қилиш муддатини узайтириш ёхуд амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги маълумотлар киритилган нусхаси ҳисобланади.


10. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси, қисми, банди, кичик банди, хатбошиси (кейинги ўринларда матнда тузилмавий бирликлари деб юритилади) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганда ёки янги таҳрирда қабул қилинганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг назорат нусхасига ушбу ҳужжат номининг ёки тегишли тузилмавий бирликларининг чап томонига "х" белгиси қўйилади, матн эгри чизиқ билан ўчирилади ҳамда шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув, сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами ва эълон қилинган манбаси акс эттирилади (2-илова).


11. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилмавий бирликларининг алоҳида жумлалари, сўзлари, рақамлари алмаштирилганда ёки чиқариб ташланганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат назорат нусхасидаги тегишли жумлалар, сўзлар ва рақамлар "|____" (алмаштирилганда) ёки "|-------|" (чиқариб ташланганда) шаклидаги горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади ҳамда шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув, сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами ва эълон қилинган манбаси акс эттирилади (3-илова).


12. Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимчалар киритилганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат назорат нусхасининг тегишли тузилмавий бирликларига "_|_" белгиси қўйилади, шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув ҳамда сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами ва эълон қилинган манбаси акс эттирилади (4-илова).


13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлиқ ёки унинг тузилмавий бирликларининг амал қилиш муддати узайтирилганда, ёхуд амал қилиши тўхтатиб турилганда, сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат назорат нусхаси тегишли тузилмавий бирликларининг чап томонига "х" белгиси қўйилади, шу норманинг мазмунини ёритувчи ёзув, сўнгги ҳужжатнинг тури, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган манбаси ҳамда ҳужжатнинг амал қилиши узайтирилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги муддати акс эттирилади (5-илова).


14. Назорат нусхалардаги ёзувлар фақат ҳаво рангдаги шарикли ручка билан тушунарли ёзувда киритилиши керак. Агар ёзув бутун ҳужжатга тааллуқли бўлса, белги норматив-ҳуқуқий ҳужжат номининг чап томонига қўйилади. Агарда ёзув норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирликларига тааллуқли бўлса у ҳолда белги тегишли тузилмавий бирликларнинг чап томонига қўйилади.


15. Давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхалари улар қабул қилинган тилларда юритилиши шарт.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларига ўзгартиш ва қўшимчалар акс эттирилган матн ёпиштирилади (норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган ёхуд алоҳида рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позициялар чиқариб ташланган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно).


IV. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ


16. Расмий нашрлар қатъий ҳисобга олиниши, сақланиши ва ҳар 5 йилда камида бир марта хатловдан (инвентаризациядан) ўтказилиши зарур.

Расмий нашрлар йил бўйича хронологик тартибда йиғилади ва муқоваланади.

Расмий нашрлар ҳар бир нусхасининг биринчи ва ўн еттинчи саҳифаларига тамға (штамп) ва инвентарь рақами қўйилади.


17. Расмий нашрлар ушбу Қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан сақланади. Бу ходимлар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.

Юқорида кўрсатилган ходимлар ўзгарганда қонун ҳужжатлари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Қоидаларнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий равишда мониторинг олиб боради.


20. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Қонун ҳужжатларининг расмий даврий

нашрларини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Рўйхатга

олиш санаси


Расмий даврий

нашрнинг номи


Расмий даврий

нашрнинг чоп

этилган йили


Расмий даврий

нашрнинг сони


Расмий даврий

нашрнинг баҳоси


Изоҳ


1


2

3

4

5

6

7

1.


11.12.2011 й.

ЎзР ҚҲТ

2011

2

12000

49-сони

2.








3.








...








      





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Намуна









Қоидаларга

3-ИЛОВА



Намуна









Қоидаларга

4-ИЛОВА



Намуна







Қоидаларга

5-ИЛОВА



Намуна




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 72-модда































Время: 0.2086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск