Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.02.2012 й. 2328-сон билан рўйхатга олинган 03.02.2012 й. Молия вазирлигининг 12-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 16 февралда 2328-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2012 йил 3 февралдаги

12, 2012-7-сон қарорига

ИЛОВА



Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан

ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) мувофиқ чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини (кейинги ўринларда заргарлик буюмларига акциз солиғи деб юритилади) ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо тармоғида олтиндан ишланган заргарлик буюмларини сотишни амалга оширувчи юридик шахслар ушбу Низомда назарда тутилган тартибда акциз солиғи тўлайди.


2. Мазкур Низом қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чакана савдо тармоғида олтиндан ишланган заргарлик буюмларини сотишни (кейинги ўринларда чакана савдо деб юритилади), шу жумладан давлат даромадига ўтказилган олтиндан ишланган заргарлик буюмларини сотишни амалга оширувчи юридик шахсларга татбиқ этилади.


3. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


заргарлик буюмларининг чакана савдоси - заргарлик буюмларини ихтисослашган заргарлик дўконлари, фирма дўконлари, универмаг, савдо марказлари ва комплексларининг бўлимлари, секциялари орқали чакана савдо тармоғида (шу жумладан воситачилик савдоси) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;


заргарлик буюмлари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тамғаланиши лозим бўлган ва асиллик даражасига эга бўлган олтин буюмлар;


заргарлик буюмининг оғирлиги - заргарлик буюмининг тамғаланган ёрлиқда кўрсатилган (бириктирилган (табиий, сунъий ёки реконструкция қилинган) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тош оғирлигини инобатга олган ҳолда) граммдаги яхлитланмаган массаси.



II. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ

ТЎЛОВЧИЛАРИ, СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ,

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗА


4. Заргарлик буюмларига акциз солиғи тўловчилари бўлиб заргарлик буюмлари чакана савдосини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда тўловчилар деб юритилади) ҳисобланади.


5. Заргарлик буюмларига акциз солиғи солиш объекти бўлиб заргарлик буюмлари чакана савдоси ҳисобланади.


6. Солиқ солинадиган база заргарлик буюмининг оғирлиги ҳисобланади.



III. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИГА

АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ


7. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкаси 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун 10 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида белгиланади.


8. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкасининг сўмдаги эквивалентини аниқлаш учун заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилаётган ойдан олдин келувчи ойнинг сўнгги кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс қўлланилади.



IV. ҲИСОБОТ ДАВРИ. СОЛИҚ ДАВРИ


9. Солиқ ва ҳисобот даври йил чорагидир.


V. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИГА АКЦИЗ

СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ


10. Заргарлик буюмларига акциз солиғининг суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади:


S = (V х A), бунда:


S - заргарлик буюмларига акциз солиғининг суммаси;

V - заргарлик буюмининг оғирлиги;

А - заргарлик буюмларига акциз солиғининг ставкаси.


11. Сотилган заргарлик буюмлари бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун тўловчилар Сотилган заргарлик буюмлари реестрини юритадилар.

Давлат даромадига ўтказилиб сотилган заргарлик буюмлари бўйича алоҳида Сотилган заргарлик буюмлари реестри юритилади.

Сотилган заргарлик буюмлари реестрининг шакли ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган.



VI. ЧЕГИРМА СУММАСИНИ АНИҚЛАШ


12. Тўловчилар бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқаришда тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда заргарлик буюмлари бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган, ҳам уларни олиб киришда тўланган акциз солиғи суммасини чегириш ҳуқуқига эга.


13. Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:

ҳисобварақ-фактура;

божхона юк декларацияси.


14. Чегирилиши лозим бўлган акциз солиғи суммасини аниқлаш учун тўловчилар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритишлари лозим.

Бунда, Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрига фақат акциз солиғи ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар киритилади.


15. Тўловчилар, шунингдек қуйида келтирилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслардан сотиб олинган импорт заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғини чегириш ҳуқуқига эга:

сотилган заргарлик буюмларига ҳисобварақ-фактура;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига заргарлик буюмларини олиб киришда акциз солиғи ҳақиқатда тўланганлигини тасдиқловчи божхона юк декларацияси.

Заргарлик буюмларини импорт қилувчи - етказиб берувчилардан (кейинги ўринларда импорт қилувчи - етказиб берувчилар деб юритилади) олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича чегирилиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси тўловчи томонидан ҳисоб-китоб йўли билан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрида қуйидаги тартибда кўрсатилади:

1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун акциз солиғи суммаси аниқланади - акциз солиғининг умумий суммасини божхона юк декларациясида кўрсатилган заргарлик буюмининг умумий оғирлигига бўлиш орқали;

чегирилиши лозим бўлган заргарлик буюмига акциз солиғи суммаси аниқланади - 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун акциз солиғи суммаси импорт қилувчи - етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган заргарлик буюмининг умумий оғирлигига кўпайтирилади.

Масалан, тўловчи қимматбаҳо тошлар бириктирилган (умумий оғирлиги 60 грамм бўлган 15 дона) бир партия тилла узукларини импорт қилувчи - етказиб берувчидан сотиб олди. Божхона юк декларацияси бўйича олтиндан ишланган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 180 граммни ташкил этиб, улар бўйича 3 231 000 сўм акциз солиғи тўланди. Шу тариқа, 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюмига тўғри келувчи заргарлик буюмининг импорт қилувчи - етказиб берувчисига тўланган акциз солиғи суммаси қуйидагича: 3 231 000/180 = 17 950 сўм. Мос равишда, тўловчи томонидан чегирилиши лозим бўлган заргарлик буюмига акциз солиғи суммаси қуйидагича: 17 950 х 60 = 1 077 000 сўм.


16. Солиқ даври учун заргарлик буюмларига акциз солиғининг чегириш суммаси сотиб олинган заргарлик буюмларига тўланган акциз солиғи суммасидан, бироқ ушбу солиқ даври учун заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасидан ошмаган суммадан келиб чиқиб аниқланади.

Масалан, Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрида кўрсатилган сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғининг умумий суммаси 8 900 минг сўмни ташкил этади.

Солиқ даврида умумий оғирлиги 100 грамм, умумий суммаси 14 450 минг сўм бўлган заргарлик буюмлари сотилди. Заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммаси = 100 х 10 = 1 000 АҚШ доллари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан аввалги ойнинг сўнгги кунига белгиланган курс бўйича 1 795 минг сўмни ташкил этади (1 АҚШ доллари = 1 795 сўм).

Заргарлик буюмларига акциз солиғи бўйича чегириш суммаси ҳам 1 795 минг сўмни ташкил этади, чунки солиқ даврида заргарлик буюмларига акциз солиғи бўйича чегириш суммаси заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасидан ошмаслиги лозим. Чегирилиши лозим бўлган акциз солиғининг қолган суммаси 7 105 минг сўм (8 900 - 1 795) келгуси солиқ даврида чегирилиши лозим ва мос равишда ушбу солиқ даврида бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғининг суммаси "0"га тенг.

Агар солиқ даврида чегириш суммаси заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммасидан кам бўлса, чегириш ҳақиқатдаги суммадан келиб чиқиб қўлланилади.



VII. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ

ҲИСОБ-КИТОБИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ТЎЛОВИ


17. Тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.

18. Тўловчилар Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 11 ва 14-бандларида кўрсатилган Сотилган заргарлик буюмлари реестри ва Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактура-фактуралар реестрини тақдим этадилар.


19. Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади.


20. Заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси сотиш нархида ҳисобга олинади ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.


21. Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда суд ижрочилари бўлимларининг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган давлат даромадига ўтказилган сотилган заргарлик буюмлари бўйича пул маблағлари суммаси акциз солиғи ва савдо чегирмаси суммасига камайтирилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Солиқ тўловчилар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда заргарлик буюмларига акциз солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилишига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тўланишига жавобгардирлар.


23. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ заргарлик буюмларига акциз солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

СТИР











варақ


0

1

20___ йил _________ой учун

Сотилган заргарлик буюмлари

РЕЕСТРИ

Т/р


Сана


Заргарлик

буюмининг номи


Артикул


Заргарлик буюмининг

оғирлиги (граммда,

яхлитланмаган ҳолда)


Заргарлик буюмларига

акциз солиғи ставкаси


Заргарлик

буюмларига

акциз солиғи

суммаси (сўмда)


АҚШ

долларида


сўмда*
























Жами



*) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 20__ йил "___" __________га ўрнатилган курс:

1 АҚШ доллари = ___________ сўм.


Изоҳ: микрофирма ва кичик корхоналар солиқ даврининг ҳар бир ойи учун алоҳида Сотилган заргарлик буюмлари реестрини юритадилар.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА

СТИР











варақ


0

1

20___ йил _________ой учун

Сотиб олинган заргарлик буюмлари

бўйича ҳисобварақ-фактуралар

РЕЕСТРИ

Т/р

Етказиб

берувчининг номи


Етказиб

берувчининг

СТИРИ


Ҳисобварақ-фактура/

божхона юк

декларациясининг

рақами ва санаси


Етказиб

бериш қиймати


Заргарлик

буюмининг

оғирлиги

(граммда)


Акциз солиғи

суммаси

(сўмда)*


1


2

3

4

5

6

7




















Жами



*) Импорт қилувчи - етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоб йўли билан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Реестрни тўлдиришда заргарлик буюмларини олиб кириш амалга оширилган божхона юк декларациясининг рақами ва санаси кўрсатилади.


Изоҳ: микрофирма ва кичик корхоналар солиқ даврининг ҳар бир ойи учун алоҳида Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритадилар.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА

СТИР











варақ


0

1

Ҳужжат тури


/



Ҳисобот даври



чорак

Календарь йил






Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

Юридик шахснинг тўлиқ номи

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами









Юридик шахснинг жойлашган ери


Почта манзили

Фаолият тури

Телефон: код






рақам









         

га тақдим этилади

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Заргарлик буюмларига акциз солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Ҳисобот даври учун


I ой


II ой


III ой


1


2

3

4

5

Заргарлик буюмларига ҳисобланган акциз солиғи суммаси (ҳар ой учун Сотилган заргарлик буюмлари реестридан кўчириб ўтказилади)


010




Аввалги ой охирига заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси*


020




Ҳисобот календарь йилда сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича тўланган акциз солиғи суммаси (ҳар ой учун Сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестридан кўчириб ўтказилади)


030




Ҳисобот календарь йил учун заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси ((020-сатри + 030-сатр), бироқ 010-сатрдан ошмаган)


040




СТИР











варақ


0

2

Ҳисобот ойи охирига заргарлик буюмларига акциз солиғи чегириш суммаси

(020-сатр + 030-сатр - 040-сатр)


050




Бюджетга тўланиши лозим бўлган заргарлик буюмларига акциз солиғи суммаси

(010-сатр - 040-сатр)


060




*) Ҳисобот календарь йилнинг 3-устуни "020"-сатрига аввалги календарь йилнинг 5-устуни "050"-сатрининг қиймати кўчириб ўтказилади.

Мазкур ҳисоб-китобда кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Ушбу Ҳисоб-китоб (кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР











Ф.И.Ш.



қоғозда


электрон кўринишда

Имзо














шахсан


почта орқали


электрон почта орқали

Бош бухгалтер








СТИР














варақда тақдим этилган

Ф.И.Ш.




Имзо


Тақдим этилган сана















(кк/оо/йй)

Сана











Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 75-модда

























Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск