Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-12-сон "Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 17.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 02.03.2012 й. 1594-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2012 й.

N 1594-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.02.2012 й.

N 21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.02.2012 й.

N 2012-12


ҚАРОРИ



"Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик

шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови

бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 12 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 майдаги ПҚ-1525-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 351-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 20 июндаги 54, 2006-28-сонли қарори (рўйхат рақами 1594, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 281-модда) билан тасдиқланган "Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

  





Қарорга

ИЛОВА



"Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик

шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови

бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2012 йил 1 январга қадар" деган сўзлар "2014 йил 1 январга қадар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"риэлторлик хизматлари".


3. IV боб қуйидаги мазмундаги 16-4-банд билан тўлдирилсин:

"16-4. Риэлторлик хизматларига Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 469-модда) мувофиқ қуйидагилар киради:

кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;

кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 95-модда





































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск