ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Кредит бюролари /

Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.03.2012 й. 2331-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 14.01.2012 й. 1/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 2 мартда 2331-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2012 йил 14 январдаги

1/2-сон қарорига

ИЛОВА



Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар

ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит

ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини

тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ кредит тарихини шакллантириш учун кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар (бундан буён матнда иштирокчилар деб юритилади) ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


кредит буюртмаси - юридик ёки жисмоний шахсларнинг кредит ташкилотларидан кредит олиш тўғрисидаги аризаси;


потенциал қарз олувчи - кредит ташкилотига кредит буюртмасини тақдим этган юридик ёки жисмоний шахс.


2. Иштирокчилар ўртасидаги ўзаро кредит ахбороти алмашинувида кредит ахборотининг бутлигини, ишончлилигини ва маҳфийлигини таъминлаш учун Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) мувофиқ хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.


II. ИШТИРОКЧИЛАР ЎРТАСИДА КРЕДИТ

АХБОРОТИ АЛМАШИНУВИ


3. Иштирокчилар кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосида кредит ахбороти алмашинувини амалга оширадилар.


4. Шартномада Ўзбекистон Республикасининг "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Қонунининг 18-моддасида белгиланган талаблар, шунингдек сўралаётган кредит ахборотининг ҳажми, кредит ахборотини ва кредит ҳисоботини тақдим этиш муддатлари қайд этилиши лозим.


5. Кредит бюролари кредит ахбороти алмашинуви учун ўзларида махсус электрон почта манзилини очиши лозим.


6. Кредит ахборотини етказиб берувчилар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит ахбороти субъектининг розилигисиз тақдим этади.


7. Кредит ахборотини етказиб берувчилар кредит ахбороти субъектининг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган кредит ахборотини файл кўринишида шартномада белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этадилар.


8. Кредит ахбороти алмашинувида кредит ахборотининг маҳфийлигини таъминлаш учун кредит бюролари ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари доирасини белгилайди.



III. КРЕДИТ БЮРОЛАРИ ТОМОНИДАН КРЕДИТ

ҲИСОБОТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


9. Кредит бюролари томонидан кредит ҳисоботи шартномага мувофиқ кредит ахборотидан фойдаланувчиларга кредит ахбороти субъектининг розилиги билан, кредит ахбороти субъектига эса унинг сўровига асосан тақдим этилади.


10. Кредит бюролари томонидан кредит ҳисоботи кредит ахборотидан фойдаланувчи бўлган кредит ташкилотларига кредит буюртмасига асосан тақдим этилади.


11. Кредит ахборотидан фойдаланувчи бўлган кредит ташкилотларининг кредит ҳисоботини олиш бўйича сўровларида потенциал қарз олувчи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ қайд этилиши лозим.


12. Кредит бюролари томонидан кредит ахбороти субъектига тақдим этилган кредит ҳисоботида унинг барча кредит ахборотини етказиб берувчилари ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларининг маълумотлари кўрсатилиши лозим.


13. Кредит ахбороти субъекти кредит бюроларига ўзининг кредит ҳисоботидаги кредит ахборотига эътироз билдиришга ҳақли. Кредит бюролари эътироз билдирилган кундан бошлаб 30 календарь куни мобайнида кредит ахборотини етказиб берувчиларга ва Кредит ахборотининг давлат реестрига қўшимча сўровлар юбориш йўли билан кредит ахбороти субъектининг кредит тарихига аниқлик киритиши шарт. Кредит ахбороти субъектининг эътирози ўринли бўлган тақдирда, кредит бюроларининг сўровига асосан кредит ахборотини етказиб берувчилар кредит ахбороти субъектининг кредит ахборотига ўзгартириш киритади. Киритилган ўзгартириш ҳақидаги маълумот ва унинг санаси кредит ахбороти субъектининг кредит тарихида қайд этилади.


14. Кредит ахбороти субъектига тақдим этилаётган кредит ҳисоботи қоғоз ёки электрон шаклда бўлиши мумкин.


15. Кредит бюролари томонидан кредит ахбороти субъектига бошқа кредит ахбороти субъектларининг кредит ҳисоботи берилиши тақиқланади.


16. Кредит бюролари томонидан тақдим этилган кредит ташкилотининг потенциал қарз олувчиси тўғрисидаги кредит ҳисоботи кредит берилиши ёки рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилмайди.



IV. КРЕДИТ АХБОРОТИ АЛМАШИНУВИ

БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК


17. Иштирокчилар ахборот алмашинуви давомида ўзларига маълум бўлган кредит ахборотининг ва кредит ҳисоботининг маҳфийлигини таъминлашга ҳамда ҳаққонийлиги бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардирлар.


18. Кредит ахбороти субъекти ўзининг кредит тарихидаги кредит ахбороти бўйича иштирокчиларга эътироз билдириши ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга мурожаат этиши мумкин.


19. Кредит ахборотидан фойдаланувчилар кредит бюроларидан кредит ҳисоботларини олиш бўйича сўровларнинг тўлалиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.


20. Ушбу Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 91-модда















































Время: 0.1526
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск