Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2012 й. 43-сон "Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2012 й.

N 43




"ДИЙДОР" РЕЖИССЁРЛИК ВА АКТЁРЛИК

МАҲОРАТИ ТЕАТР-СТУДИЯСИ" ДАВЛАТ

МУАССАСАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда театр санъатини янада ривожлантириш, театрлаштирилган оммавий тадбирлар ўтказишнинг ғоявий-бадиий савияси, таъсирчанлигини кучайтириш, ижодий фаолиятда иштиёқ ва истеъдодга эга бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, юқори истеъдодли театр режиссёрлари ва актёрларини амалий тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тизимидаги "Дийдор" театр-студияси давлат корхонаси негизида "Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасасини (кейинги ўринларда "театр-студия" деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар театр-студиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий, бадиий-эстетик руҳиятини юксалтириш, тафаккурини бойитиш, мустаҳкамлаш, уларнинг санъатга бўлган муҳаббатини кучайтириш, ўзбек миллий театр санъати тарихи асослари ва ютуқларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш, жаҳон андозалари асосида замонавий, малакали таълим-тарбия бериш, республикамизда маданий-маърифий, ижодий-бадиий соҳаларда эришилаётган ютуқларни театр санъати орқали тарғиб этиш;

театр, театрлаштирилган оммавий тадбир режиссёрлари ва актёрларининг янги авлодини вояга етказиш, уларни кашф этиш ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш;

ёшларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, соҳадаги илғор услубларни миллий руҳ билан уйғунлаштирилган ҳолда театр санъатига татбиқ этиш;

турли маданий-маърифий тадбирлар, гастроллар, кўрик-танловлар, таниқли санъаткорлар билан учрашув ва анжуманлар, режиссёр ва актёрлар учун маҳорат дарслари ва театр санъатидан сабоқ берувчи ўқув машғулотлари ўтказиш, жаҳон маданияти ва санъатининг ёрқин намуналари билан таништириш орқали уларнинг баркамол инсонлар бўлиб камол топишларига кўмаклашиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда театр-студиянинг штатлар жадвалини "Дийдор" театр-студиясига ажратилган штат бирликлари ва маблағлари доирасида қайта ишлаб чиқишни ва ўрнатилган тартибда тасдиқлашни;

театр-студиянинг уставини ишлаб чиқишни ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлашни;

театр-студияни давлат рўйхатидан ўтказишни ва малакали мутахассислар билан таъминланишини;

Ўзбекистон давлат санъат институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти талабаларининг тажриба-амалиёт дарсларини театр-студияда ташкил этишни;

театр-студияда таҳсил олаётган иқтидорли ёш режиссёр ва актёрларнинг Тошкент шаҳрида яшашлари учун вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар ётоқхоналарида зарур шарт-шароитлар яратишни таъминласин.


4. Театр-студия "Дийдор" театр-студияси" давлат корхонасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси эканлиги белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги театр-студияни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ҳамда хўжалик ҳисобидаги фаолият тушумларидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 80-модда






























Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск