Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.06.2002 й. 200-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 6 июндаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш бўйича

Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Ўзбекистон Республикасида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги юқори мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.


3. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва мазкур Низом асосида амалга оширади.



II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий жаҳон тенденцияларига ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ келувчи устувор йўналишларини белгилаш;

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва иқтисодий рағбатлантириш омиллари яратиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш;

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, лойиҳалар ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини бажаришда, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантиришда давлат бошқарув органлари, хусусий сектор ҳамда жамоат ташкилотларининг келишилган сиёсат юритишлари ва биргаликда иштирок этишларини таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобат муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш, инновация бизнесини, шу жумладан мамлакатимизнинг ўзининг дастурий воситалари ва компьютер техникасини ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқлари компьютерлаштирилиши учун шарт-шароитлар яратиш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестициялар, ҳомийлик маблағлари ва грантларни жалб этишга, таълим муассасаларининг ахборот тармоқларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини, шу жумладан мутахассисларнинг чет элда ўқишини мувофиқлаштириш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлиги тизимларини янада ривожлантиришни ташкил этиш.



III. АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва уларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда уларни экспертизадан ўтказади;

давлат бошқарув органлари, хусусий сектор ҳамда жамоат ташкилотларининг компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини бажариш, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш борасида келишилган сиёсат юритишларини ва биргаликда иштирок этишларини мувофиқлаштиради;

Кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқади;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалаларига оид Ҳукумат қарорларининг, Кенгаш қарорларининг давлат бошқарув органлари, субъектлар томонидан бажарилишини назорат қилади;

давлат бошқарув органлари раҳбарларининг вазирликлар ва идораларнинг компьютерлаштириш, ахборотлаштириш, коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, шунингдек Интернет тармоғида ахборот ресурсларини жойлаштириш ва уларни ўз вақтида янгилаб бориш, таълим муассасаларининг ахборот тизимлари ва тармоқларидан фойдаланиш борасидаги имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб боради;

компьютерлаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун тегишли вазирликлар ва идоралар, хорижий молия институтлари орқали инвестициялар ва грантлар, шунингдек ҳомийлик маблағлари жалб этилишини ташкил этади;

тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот, телекоммуникация ва компьютер тармоқлари ва тизимларида зарур хавфсизлик тизимларининг яратилишини ташкил этади;

ишчи гуруҳларнинг шахсий таркибини белгилайди;

ахборот-коммуникация технологияларини, ахборот хавфсизлиги тизимларини ривожлантириш ва жорий этишнинг жаҳон ва мамлакатимиз миқёсидаги илғор тенденциялари тўғрисидаги ахборотларини эшитиб боради.



IV. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


6. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш:

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурларини, миллий ахборот инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш учун давлат бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларини жалб этиш;

ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, идоралар ва идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар илмий ташкилотлардан таҳлилий материалларни ва ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни сўраб олиш;

фан-техника тараққиёти тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги долзарб вазифаларни ҳал этиш учун ишчи гуруҳлар тузиш;



V. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ

ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛМАСИ


7. Мувофиқлаштирувчи Кенгашга Кенгаш Раиси бошчилик қилади.

Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркибига бошқарув ва ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида раҳбарлар ва етакчи мутахассислардан бўлган раис ўринбосарлари ва кенгаш аъзолари киради. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.


VI. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг раиси Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг раиси ўз ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг функцияларини раис ўринбосарларидан бири бажаради.


10. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг фаолияти тенг ҳуқуқлилик ва қарор қабул қилиш вақтида коллегиаллик принципларига асосланади.


11. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлиси Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилиги иштирок этаётган бўлса ваколатли ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлиси қарорлари Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг Раиси томонидан тасдиқланадиган протоколлар билан расмийлаштирилади.


12. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлислари унинг ваколати доирасига киритилган масалаларнинг тайёрланишига қараб, бироқ камида ҳар чоракда бир марта ўтказилади.


13. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.


14. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма шаклда ифодалаш ҳуқуқига эга, ушбу ҳужжат мажлис протоколига тиркаб қўйилади.


15. Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг қарорлари ижро этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларига, корхоналар ва ташкилотларга юборилади.


16. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш фаолиятини техник таъминлашни Вазирлар Маҳкамасининг алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича комплекси ходимларидан иборат бўлган котибият амалга оширади.


17. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш Интернетда ўзининг веб-саҳифасига эга бўлиб, унда Кенгаш фаолиятига доир маълумотлар жойлаштирилади ва барча манфаатдор томонларнинг ўзаро фикр алмашуви учун имконият яратилади.


18. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.


19. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ўз номи кўрсатилган бланкка эга бўлади.























































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск