Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.06.2002 й. 209-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги

209-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси

томонидан патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган

бошқа тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади) патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ундиришдан тушадиган миллий ва хорижий валюталардаги маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар ундиришдан тушган сўмдаги ва валютадаги маблағлардан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш мақсадида Патент идораси тижорат банкида (кейинги ўринларда банк деб аталади) сўмда ва валютадаги ҳисоб рақамларининг қуйидаги турларини очади:

тушган валюта маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун хорижий валюталардаги (АҚШ доллари, Евро, Швейцария франки, Россия рубли ва бошқалар) блок-ҳисоб рақамлари;

тушадиган сўм маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун миллий валютадаги блок-ҳисоб рақамлари;

идора ихтиёрида қоладиган валюта маблағларидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун хорижий валюталардаги жорий ҳисоб рақами;

патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни миллий валютада ундиришдан тушган, шунингдек валюта маблағларини белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида сотишдан тушган маблағларни мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтирган ҳолда ўтказиш учун миллий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами.


3. Патент идорасининг кўрсатиб ўтилган валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига фақат патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушган маблағлар ўтказилади.


4. Ушбу ҳисоб рақамлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот Патент идорасининг бошқа банк ҳисоб рақамларидан алоҳида юритилади.



II. ПАТЕНТ ПОШЛИНАЛАРИНИ ВА СОЛИҚ

БЎЛМАГАН БОШҚА ТЎЛОВЛАРНИ УНДИРИШДАН

ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. Патент идораси томонидан патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан хорижий ва миллий валютада тушадиган маблағлар идоранинг тегишли блок-ҳисоб рақамларига ўтказилади.


6. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар учун тушган валюта маблағлар ҳар ўн кунда, ҳар бир ойнинг 10, 20 ва 30-кунидан кечикмай валюта ва сўмдаги блок-ҳисоб рақамларидан:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта (валюталарнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида) ҳисоб рақамларига - тушган маблағлар умумий ҳажмининг 92 фоизи миқдорида;

Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларига (валюталарнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида) ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига - тушган маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида ўтказилади.

Бунда патент идорасининг блок-ҳисоб рақамларидаги валюта ва сўмдаги маблағларидан бошқа йўналишларда фойдаланиш тақиқланади.


7. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг:

камида 50 фоизидан - идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, хизмат сафари харажатларини, шунингдек саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплашда;

қолган маблағлардан - идора ходимларини моддий рағбатлантиришда фойдаланиш мумкин.

Идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига автотранспорт воситалари, алоқа воситалари ва шунга ўхшаш бошқа буюмлар (офис техникаси, аудио-видео техника, офисни жиҳозлаш учун юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар ва шу кабилар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан йўл қўйилади.


8. Патент идорасининг жорий ҳисоб рақамларидаги маблағлар биржадан ташқари валюта бозорида сотилиши мумкин.


9. Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларидаги валюта маблағларининг бир қисми сотилган тақдирда унинг сўмга тенг қиймати Патент идорасининг талаб қилиб олинадиган сўмдаги депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши керак.

Жорий ҳисоб рақами ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлардан фақат мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мумкин.



III. ИДОРА ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ШАКЛЛАРИ


10. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидан мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, патент иши нуфузини оширишга, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасига ёш истиқболли мутахассисларни жалб қилишга йўналтирилади.

11. Патент идораси ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

рағбатлантирувчи тўловлар;

ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича тақдирлаш;

бир галлик мукофотлар тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари.


12. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантирувчи тўлов ва мукофот белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Патент идораси раҳбари томонидан идора таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимномаси бўйича ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Патент идораси раҳбарига рағбатлантирувчи тўловлар ва мукофот белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.


13. Ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва харажатларни компенсация қилиш тўғрисидаги қарор Патент идорасининг камида 5 кишидан иборат таркибдаги махсус комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркибига идора раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси вакили кириши шарт. Комиссия ишининг иш тартиби идора раҳбари томонидан тасдиқланган ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган низом билан белгиланади.



IV. РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ТЎЛОВЛАР


14. Рағбатлантирувчи тўловлар ходимларнинг юқори малакаси учун Патент идораси таркибий бўлинмалари раҳбариятининг тақдимномасига кўра ходим лавозим маоши миқдорининг 75 фоизи миқдорида лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар сифатида белгиланиши мумкин.


15. Ходимларнинг лавозим маошларига устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, иш сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган тақдирда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.



V. ҲИСОБОТ ДАВРИДАГИ ИШ

ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА МУКОФОТЛАШ

ВА БИР ГАЛЛИК МУКОФОТЛАР ТЎЛАШ


16. Патент идораси ходимлари йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофотланадилар.


17. Йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофот топшириқлар ортиғи билан бажарилган, ходимларга юкланган лавозим мажбуриятлари зарур даражада бажарилган тақдирда амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи ҳисобланадиган вақт) учун тўланади.


18. Йил чораги якунлари бўйича ҳар бир ходимни мукофотлашнинг аниқ миқдори ходимнинг иккита лавозим маошидан ортиқ бўлмаслиги керак.


19. Ишда нуқсонларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишдаги нуқсонлар ва меҳнат интизоми бузилишлари рўйхати ички тартиб қоидалари билан белгиланади.


20. Идоранинг бир йилдаги иш якунлари бўйича Патент идорасининг рўйхатдаги таркибида турувчи ходимларга қўшимча мукофот тўланиши мумкин.

Бир йилдаги иш якунлари бўйича ходимларни мукофотлашнинг умумий суммаси ҳисобот йилида шаклланган ўртача иш ҳақининг олти бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


21. Бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш бутун календарь йил давомида ишлаган ходимларга тўлиқ миқдорда тўланади.


22. Бутун календарь йил мобайнида ишлаган, бироқ мазкур мукофотлаш тўланишигача Патент идорасидан бўшаган ходимларга ушбу мукофот тўлиқ миқдорда ва ушбу мукофотни тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.


23. Календарь йил тамом бўлишигача ишдан бўшаган ходимларга, ишдан бўшаш сабабларидан қатъи назар, бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофот тўланмайди.


24. Иш ҳақи ҳисоблаш тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ходимларга бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.


25. Патент идораси ходимларига аниқ алоҳида муҳим вазифалар юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир галлик мукофотлар тўланиши мумкин. Ушбу мукофот миқдори бир йилда иккита лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.



VI. ХОДИМЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

БЕРИШ ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ


26. Ходим меҳнат таътилига чиққан тақдирда унга битта лавозим маошидан кўп бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.


27. Иш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда (дафн этиш, касал бўлганда ва бахтсиз ҳодисаларда) ходимга иккита лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.


28. Ходимларга овқатланиш учун компенсация тўловлари ҳар ойда ойлик лавозим маошининг 0,5 гача миқдорида белгиланади ва тўланади.


29. Ходимларнинг жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда ойлик йўлкира карточкалари қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва тўланади.



VII. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ФОНДИ МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ВА УНИНГ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


30. Патент идораси йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чораги тамом бўлгандан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига сўмдаги ва валютадаги блок-ҳисоб рақамларига тушган маблағлар тақсимланиши, шунингдек идоранинг жорий валюта ҳисоб рақамлари ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


31. Мазкур Низомда кўрсатилган идора ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари ўрнатилиши, ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланиши тўғрилиги учун жавобгарлик Патент идорасининг раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.


32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси икки йилда камида бир марта Патент идорасининг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда тафтиш қилади, идоранинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидаги маблағлар тўғри тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масаласини мажбурий тартибда ўрганади.











































Время: 0.2091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск