Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Молия вазирлигининг 18-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-10-сон "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 08.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 06.03.2012 й. 1749-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2012 й.

N 1749-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2012 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.02.2012 й.

N 2012-10


ҚАРОРИ



"Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш

учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2012 йил 16 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., N 9, 497-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108, 2007-63-сонли қарори (рўйхат рақами 1749, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 530-модда) билан тасдиқланган "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

           





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш

учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин камида беш йил иш стажига, шу жумладан, камида икки йил иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиши".


2. 5-бандда:

"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган ксеронусхаси";


"д" кичик бандда "бир йилдан" деган сўзлар "уч йилдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банди билан тўлдирилсин:

"ж) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси".


3. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Имтиҳон модулларида тест саволлари кўрсатилади. Имтиҳон модуллари 60 та тест саволларидан иборат бўлади, жумладан:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 25;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 15;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 20".


4. Ўзбек тилидаги матннинг 26-бандидан "имтиҳон комиссиясига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 15;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 9;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 12.

Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 107-модда














































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск