Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2012 й. 60-сон "Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2012 й.

N 60



ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва бошқа ташкилотларни, уларнинг рўйхатини тузиш, ходимлари контингенти, молиялаштириш тартиби ва манбалари, кийим-бошлар, махсус воситалар, ўқ отадиган қуроллар ва уларга ўқ-дорилар билан таъминлаш юзасидан ялпи хатловдан ўтказсин;

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, қўриқланадиган объектлар ва мол-мулклар рўйхатини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар икки ой муддатда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, унинг ходимларини Намунавий низом талабларига мувофиқ белгиланган намунадаги формали кийим-бошлар ва бошқа асбоб-анжомлар турлари билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Намунавий низом талабларини амалга ошириш механизмини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ва қўриқланиши ҳамда ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан кузатиб борилиши керак бўлган юклар рўйхати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 12 августдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 44-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 103-модда





















Время: 0.1824
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск