Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 01.03.2012 й. 60-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 мартдаги

60-сон қарорига

ИЛОВА



Идоравий ҳарбийлаштирилган

қўриқлаш хизмати тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тўғрисидаги ушбу Намунавий низом (кейинги ўринларда Намунавий низом деб аталади) идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва унинг амалий фаолияти бўйича асосий талабларни белгилайди ва тартибга солади, шунингдек унинг ходимларининг ҳуқуқ ва вазифаларини белгилайди.


2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати - республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг объектлар ва мол-мулкни ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган юридик шахс бўлмаган таркибий бўлинмаси;


объект ички режими - қўриқланадиган объектда белгиланган ички тартиб тадбирлари ва қоидаларини ҳамда ёнғин хавфсизлигини амалга ошириш тартиби;


қўриқланадиган объектлар - ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқланиши ва ҳимоя қилиниши керак бўлган бинолар, иморатлар, иншоотлар, уларга туташ ҳудудлар ва акваториялар;


қўриқланадиган мол-мулк - транспорт воситалари, шунингдек юклар, шу жумладан, ташиш пайтида юкларни қўриқлаш, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга тегишли бўлган, ҳуқуққа зид тажовузлардан қўриқланиши керак бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк;


рухсат бериш режими - шахсларнинг назоратсиз кириши (чиқиши), транспорт воситаларининг чиқиши (кириши), қўриқланадиган объектларга мол-мулкни олиб кириш ва улардан олиб чиқишнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг қўриқланадиган объектда белгиланган тартиби.



II. ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚЎРИҚЛАШ

ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

объектларни қўриқлаш ва ҳуқуққа зид тажовузлардан ҳимоя қилиш;

қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;

қўриқланадиган объектларда жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;

мол-мулкини қўриқлаш ва уларни кузатиб бориш;

қўриқлашнинг илғор муҳандислик-техник воситалари ва усулларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш;

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг жанговар ва хизмат тайёргарлигини юқори даражада таъминлаш ва сақлаш;

қўриқланадиган объектларда техноген ва табиий тусдаги фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатишда қатнашиш;

объектлар ва мол-мулкни қўпорувчилик-террористик ҳаракатлар содир этилишидан, ёқиш, ўғирлаш ва бошқа жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.



III. ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг, қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати тузилмаси, улар ходимлари сонининг нормаси ва идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқиладиган ҳужжатлари билан белгиланади.

Объектлар ва мол-мулкни қўриқлаш бўйича хизматни ўташни ташкил этиш тартиби республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.


5. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари хизмат вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишган ҳолда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тегишли белгилари бўлган ягона намунадаги формали кийим-бошда (ҳар бир орган (ташкилот) учун алоҳида) бажарадилар.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат гувоҳномалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


6. Объектнинг ўзига хослигига қараб идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати хизмат итларидан фойдаланиш мақсадида хизмат қўриқчи (исковчи) итларни ўргатишни ташкил этишлари мумкин.


7. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун мўлжалланган хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ва махсус воситалар турлари, типлари (моделлари), сони, шунингдек олиш, сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан белгиланади.

8. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини махсус воситалар, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


IV. ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИНИ ХОДИМЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


9. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига Ўзбекистон Республикасининг ҳақиқий ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган фуқаролар олинади (бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно).

Қуйидаги шахсларнинг:

доимий яшаш жойига эга бўлмаган;

уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган;

қасддан жиноят содир этганлиги учун узилмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган;

жиноий жазони ўтаётган;

мулкка тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун бир йил мобайнида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган;

руҳий касалликларга, гиёҳвандликка, токсикоманияга, алкоголизмга чалинган бемор сифатида диспансер ҳисобида турган, шунингдек соғлиғининг ҳолати тўғрисида тегишли тиббий хулоса тақдим этмаган;

суд томонидан ҳуқуқий лаёқатли эмас ёки чекланган ҳуқуқий лаёқатли деб эътироф этилган;

умумий ўрта маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматига ишга қабул қилинишига йўл қўйилмайди.


10. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик вақти ҳисобга олинган ҳолда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланади.


11. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари йил мобайнида белгиланган дастурларга мувофиқ жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ўтадилар.

Курс дастури ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан келишган ҳолда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


V. ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўзларига юкланган хизмат вазифалари бажарилишини таъминлаш мақсадида:

қўриқланадиган объектга келган ва унинг ҳудудида турган шахслардан рухсат бериш ва объект ички режимларининг белгиланган қоидаларига риоя этишни талаб қилиш;

шахсини тасдиқлайдиган ва қўриқланадиган объектга кириш (чиқиш) ва унда бўлиш, шунингдек транспорт воситаларининг кириши (чиқиши), мол-мулкни қўриқланадиган объектларга олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;

қўриқланадиган объектларда мол-мулкни сақлаш шарт-шароитларини, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳолатини текшириш;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, объектларни қўриқлаш ва мол-мулк сақланиши, рухсат бериш ва объект ички режими қоидалари бузилиши аниқланган тақдирда уларга барҳам бериш ва уларга кўмаклашадиган шарт-шароитларни тугатиш чора-тадбирларини кўриш;

фуқаролар ва мансабдор шахслардан хизмат вазифалари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқбузарликлар ва хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш. Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар, ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни қўллаш;

қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка нисбатан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушлаш ҳамда ички ишлар органларига ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг хизмат биноларига олиб келиш (ички ишлар органларига дарҳол хабар берган ҳолда);

ҳуқуққа зид тажовузларни амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган қурол, бошқа предметлар ва ашёларни аниқлаш мақсадида, шу жумладан, махсус-техник ва бошқа воситалардан, шунингдек хизмат итларидан фойдаланган ҳолда шахсларни, уларнинг шахсий буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, товар-транспорт ҳужжатларининг қўриқланадиган объектлар ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган юкларга мувофиқлигини текшириш;

хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек жисмоний куч ишлатиш ва Намунавий низомда белгиланган тартибда хизмат итларидан фойдаланиш.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.


13. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидагиларга мажбур:

объектлар қўриқланишини ва ташилаётган юкларнинг сақланишини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

мол-мулкни ўғирлаган шахсларга нисбатан муросасиз бўлиш, қўриқланаётган мол-мулкнинг ўғирланиши ёки бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хўжасизлик ва бепарволик намоён бўлишининг ҳар қандай кўринишига ўз вақтида муносабат билдириш;

рухсат бериш ва объект ички режимлари бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш тадбирларини амалга ошириш;

объектлар ва мол-мулкни қўриқлашни ҳамда ҳуқуққа зид тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;

қўриқланадиган объектларда жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқни бузишларга барҳам бериш;

қўриқланадиган объектларга ноқонуний кирган шахсларни қидириш ва ушлаш;

қўриқланадиган объектларда фавқулодда ҳодисалар ҳамда техноген ва табиий тусдаги вазиятларнинг олдини олишда ва уларни тугатишда белгиланган тартибда қатнашиш;

режимли-маҳфий орган биносига кириш ҳуқуқисиз давлат сирини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ташкил этадиган маълумотлар сақланишини таъминлаш тадбирларини ўтказишда қатнашиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўзларига юкланган вазифаларни ҳал этишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиш;

ўзига ишониб топширилган хизмат қуроли, махсус ва техник воситалар, формали кийим-бош, мол-мулкни эҳтиёт қилиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш;

ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга ҳалол ва виждонан муносабатда бўлиш, интизомли бўлиш, ўз касбий билимларини доимо ошириб бориш;

тегишли дастурларда белгиланган шахсий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик даражасини таъминлаш;

хизмат вазифаларини бажаришда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ белгиланган формали кийим-бошни кийиш ва фарқлаш белгиларини тақиш.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.


14. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан, шунингдек жисмоний кучни ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракат қилишга яроқлилик юзасидан даврий текширишлардан ўтадилар.

15. Объектларни ва мол-мулкни қўриқлашга жалб этилган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўзларига ишониб топширилган моддий бойликлар, хизмат қуроли ва махсус воситалар сақланиши учун жавоб берадилар.

16. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.



VI. ЖИСМОНИЙ КУЧ ИШЛАТИШ, МАХСУС ВОСИТАЛАР

ВА ХИЗМАТ ҚУРОЛИНИ ҚЎЛЛАШ

17. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қўриқланаётган объектларда жиноятни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни таъқиб қилишда қўриқланадиган объектларда ҳамда қўриқланадиган объектлар ташқарисида истисно ҳолларда (зарур мудофаа, ўта зарурият, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсларни ушлаш сифатида) жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуролини қўллашда қуйидагиларга мажбур:

уларни қўллаш нияти тўғрисида огоҳлантириш (қуролни қўллашда сусткашлик қилиш фуқаролар ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита хавф солган ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно);

жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ёки хизмат қуроли қўлланиши натижасида оғир тан жароҳати олган шахсларга зарур ҳажмда тиббий ёрдам чора-тадбирларини кўриш;

жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва хизмат қуроли қўлланилишининг ҳар бир ҳолати тўғрисида ички ишлар органига дарҳол ахборот бериш.

Жисмоний кучни ишлатишда, махсус воситалар ёки хизмат қуролини қўллашда ваколатларнинг ошириб юборилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.

18. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ўзини ўзи мудофаа қилиш, жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, уларни содир этган шахсларни ушлаш, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатишга барҳам бериш учун (агар бошқа усуллар уларга юкланган хизмат вазифаларини бажаришни таъминламаса) жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эгадир.


19. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидаги ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эгадирлар:

қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка ҳужумни қайтаришда;

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига ёки қўриқланадиган объектлардаги шахсларга ҳужумни қайтаришда;

хизмат вазифаларини бажаришда ҳуқуқни бузувчи томонидан идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига кўрсатиладиган қаршиликка барҳам беришда;

қўриқланадиган объектларда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этаётган шахсларни ушлаш ҳолларида, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар яширинишга уринсалар ёхуд улар идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қаршилик кўрсатиш ниятида эканлигининг етарлича асослари мавжуд бўлса;

ушланган шахсларни ички ишлар органларига ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, шунингдек идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг хизмат биносига келтиришда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қаршилик кўрсатишда;

ҳайдовчиси идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари талабларини бажармаган транспорт воситасини қўриқланадиган объектларда тўхтатиш зарур бўлганда.

Махсус воситалар идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ҳуқуқни бузувчиларга огоҳлантирувчи таъсир кўрсатишнинг бошқа барча шакллари фойдаланилган ва исталган натижаларни бермаган тақдирда қўлланади.


20. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари қуйидаги ҳолларда хизмат қуролини қўллаш ҳуқуқига эгадирлар:

қўриқланадиган объектлардаги шахсларни уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳужумдан ҳимоя қилишда;

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилаётган ҳужумни қайтариш, шунингдек уларнинг хизмат қуролини эгаллаб олишга уринишга барҳам беришда;

ҳуқуқбузарликларни содир этишда қўриқланадиган объектлар ҳудудидан яширинишга уринаётган ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қуролли қаршилик кўрсатувчи шахсларни ушлашда;

қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилишни қайтаришда;

башарти транспорт воситасининг ҳайдовчиси қўриқланадиган объектлардаги ходимларнинг ёхуд қўриқланадиган объектлардаги шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига аниқ хавф туғдирган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шароитларда тўхташни рад этган, ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг қонуний талабига қарамай, қўриқланадиган объектларга киришга ёки қўриқланадиган объектлардан чиқишга интилган ҳолларда транспорт воситасига шикаст етказиш йўли билан транспорт воситасини тўхтатишда;

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳайвонларни зарарсизлантиришда;

хизмат қуролини қўллаш нияти тўғрисида огоҳлантиришда, тревога сигналини бериш ёки ёрдам чақириш зарур бўлганда.

21. Одамлар анча тўпланган ҳолларда, шунингдек ҳомиладорлиги ёки ногиронлиги яққол кўриниб турган шахсларга, ёши яққол кўриниб турган ёки идоравий қўриқлаш хизмати ходимларига маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан хизмат қуролини қўллаш тақиқланади, санаб ўтилган шахслар:

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига қуролли ёки гуруҳ бўлиб қаршилик кўрсатган ҳоллар;

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ёхуд қўриқланадиган объектлардаги шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган қўриқланадиган объектлар ва мол-мулкка қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилган ҳоллар бундан мустасно.



VII. ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТ


22. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига тегишли жамоавий шартномалар ва битимларда назарда тутилган қоидалар ва имтиёзлар жорий этилади.


23. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликлар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мажбурий давлат ижтимоий суғуртасидан ўтадилар.


24. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари хизмат вазифаларини бажариш чоғида жароҳат олган ёки ҳалок бўлган тақдирда, зарарни қоплаш тегишли жамоавий шартномалар ва битимларда белгиланган тартибда амалга оширилади.



VIII. МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


25. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


26. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни кийим-бош ва анжомлар билан таъминлаш тегишли республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан белгиланадиган нормаларга мувофиқ амалга оширилади.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати фаолиятини назорат қилиш республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

28. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 103-модда










































Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск