язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2012 й. ПҚ-1723-сон "Халқаро шартномани бекор қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2012 й.

N ПҚ-1723



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида юкларни ташиш бўйича Украина-Ўзбекистон қўшма авиакомпаниясини ташкил этиш тўғрисида 1996 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома бекор қилингани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукуматлараро битимни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 20 мартдаги 155-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 102-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 3-сон, 85-модда