Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2002 й. 217-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Шакар хом ашёси харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2002 й.

N 217



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ШАКАР ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2002 ЙИЛ 1 ФЕВРАЛДАГИ 44-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бош бошқармасининг бошлиғи Ф.А. Қодиров Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Шакар хом ашёсини харид қилишга оид таклифларни танлаб олиш бўйича махсус гуруҳ таркибига киритилсин, унинг таркибидан Б.Э. Аҳмедов чиқарилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот етказиб бериш шартлари бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисида низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 7-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 19 июндаги

217-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 февралдаги

44-сон қарори билан тасдиқланган Шакар хом ашёсини

импорт қилишда таклифларни маҳсулот етказиб бериш

шартлари бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимчалар


1. 7-банднинг иккинчи хат бошидаги "танлов иштирокчилари томонидан танлов ҳужжатларини олиш учун тўланган маблағлар ҳисобидан тўланади" сўзлари ", шу жумладан шакар хом ашёсини танлаб олиш билан боғлиқ сафар харажатлари Ўзбекистон Республикасидаги шакар хом ашёсини импорт қилувчи томонидан танлов ғолибидан олинган воситачилик мукофоти маблағлари ҳисобидан тўланади." сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 10-банддаги "камида 30 кун олдин" сўзлари "камида 15 кун олдин" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 11-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин.


4. 12-банд қуйидаги мазмундаги хат бошилари билан тўлдирилсин:

"келишилган давр ичида танлов иштирокчисининг таклифи чақириб олинмаслигини кафолатловчи пул закалатининг миқдори, уни киритиш ва қайтариш тартиби;

буюртмачининг ихтиёрига кўра  танлов натижаларига мувофиқ тузилган контрактни зарур даражада бажариш бўйича пулли кафолатнинг (гаров сифатида) миқдори, уни киритиш ва қайтариш тартиби.

Таклифлар икки бўлимдан иборат бўлади, улардан бири  тижорат қисмини ва контракт проформасини ўз ичига олган бўлим таклифнинг чақириб олинмаслиги кафолатланиши шарт".


5. 13-банднинг бешинчи хат боши чиқариб ташлансин.


6. 17-банднинг иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.


7. 20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. 30-банднинг тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин.


9. 33-банднинг олтинчи хат бошидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


10. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Махсус гуруҳнинг танлов ғолиби тўғрисидаги протоколи йиғилишда қатнашаётган Махсус гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси томонидан имзоланади ҳамда шакар хом ашёси етказиб беришга даъвогарлар танлови ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумот билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексининг раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этилади."



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 6, 33-модда.




































Время: 0.1332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск