ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2002 й. 235-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2002 й.

N 235



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 27 июндаги ПФ-3099-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 1-иловага ва 1а-иловага (маҳфий) мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 июндаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУавто" АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 302-сон қарорининг 3-банди чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биносидан фойдаланиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 20 апрелдаги 156-сон қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 13-банди иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 5-моддаси чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 6, 35-модда.
































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск