Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар Рўйхати (ЎзР ВМ 28.06.2002 й. 236-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 июндаги

236-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фаолиятнинг айрим турларини

лицензияловчи органлар

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Кўприклар ва тонелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш.

Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.

Диний таълим муассасаларининг фаолияти.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш.

Тиббий фаолият.


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Аудиторлик фаолияти.

Лотереялар.


Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси

Баҳолаш фаолияти.

Биржа фаолияти (валюта биржаси фаолиятидан ташқари).


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


Божхона омбори таъсис этиш.

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.

"Эркин омборхона" божхона режимида омборхона таъсис этиш.



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари,

Туризмни ривожлантириш департаментлари

Туризм (туроператор) фаолияти.


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа

саноати давлат қўмитаси

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Банк фаолияти.

Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.

Гаровхоналар фаолияти.

Микрокредит ташкилотлари фаолияти.

Валюта биржаси фаолияти.

Тўлов тизимлари операторининг фаолияти.

Тўлов ташкилотларининг фаолияти.


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш.

Фонограммаларни тайёрлаш.



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги

Қимматбаҳо металлар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш.

Аффинаж фаолияти.


Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази

Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш.


Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бошқармалари

Ветеринария фаолияти.



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

Адвокатлик фаолияти.

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси.


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Йўловчи ва юкларни ички ҳамда халқаро темир йўл транспорти қатновларида ташиш.



Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

Улгуржи савдо, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базалар томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо бундан мустасно.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси.


"Ўздавнефтгазинспекция"

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари).

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси

Геодезия ва картография фаолияти.



Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ноширлик фаолияти.


Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолият.

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият.


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш (табиий вино бундан мустасно), шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Фармацевтика фаолияти.


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш

агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари

Риэлторлик фаолияти.



Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент

шаҳар халқ таълими бош бошқармаси

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти.



Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги

Маданий мерос департаменти

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият.



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.




































Время: 0.1664
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск