Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2002 й. 232-сон "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2002/2003 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2002 й.

N 232



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИ ТАРМОҚЛАРИНИ

2002/2003 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШГА

ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2002/2003 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар 2001/2002  йил куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш ва ишлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва нуқсонларни танқидий ўрганиб чиқсинлар ва уларни ҳисобга олган ҳолда:

бир ҳафта муддатда - иқтисодиёт тармоқларини 2002/2003 куз-қиш  даврига тайёрлаш масалаларини ҳал этиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этсинлар;

ўн кун муддатда - шаҳарлар, туманлар, корхоналар, уй-жойларни, ижтимоий соҳа, савдо ва умумий овқатланиш муассасаларини, транспорт, қурилиш ташкилотларини, чорвачилик биноларини, паррандачилик фабрикаларини, қозонхоналарни ва муҳандислик иншоотларини 2002/2003 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга  тайёрлаб қўйиш юзасидан тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Мактабгача болалар муассасаларига, мактабларга, академик лицейларга, касб-ҳунар  коллежларига, касалхоналарга, поликлиникаларга, уй-жойларга иссиқлик узлуксиз бериб турилишига алоҳида эътибор берсинлар;

2002 йил 1 сентябргача - "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда  куз-қиш даврида  энергия тизими  энг зўриққан соатларда электр энергиясини истеъмол қилишни камайтириш тадбирларини ишлаб чиқсинлар;

шу йил 1 сентябргача - ёнғинга қарши идоралар билан биргаликда  уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар аҳволини  уларнинг техник  нормаларга мувофиқлиги юзасидан  текшириб чиқсинлар;

шу йил 15 сентябргача - қозонхоналарни мукаммал тузатишни  тугалласинлар ҳамда уларнинг куз-қиш даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар ва далолатномалар нусхаларини ҳудудий комиссияларга тақдим этсинлар.

шу йил 1 октябргача - газ ёқилғисини аҳоли учун бўшатиш мақсадида  барча корхоналар ва ташкилотларда уларнинг қозонхоналари куз-қиш даврида ёқилғининг заҳира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур заҳираларини яратсинлар. Ёқилғи-энергетика ресурслари фақат ажратилган лимитлар доирасида сарфланиши устидан қаттиқ назорат қилинишини ва 2003 йил март ойигача бўлган даврда ёнилғи мазути етказиб беришни тақсимлашнинг тасдиқланган жадвали бажарилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш бўйича айрим тадбирларни бажаришга маблағларни 2002 йил IV чораги ўрнига III чорагида олдиндан ажратиш мақсадга мувофиқлиги масаласини ва  имкониятини ишлаб чиқсинлар.


2. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавнефтгазинспекция", "Саноатконтехназорат" агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

иситиш мавсуми бошлангунгача республика корхоналари ва ташкилотларининг мавжуд қозонхона асбоб-ускуналарини, ҳар бир қозонхонанинг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг табиий газни қабул қилиш бўйича техник талабларга мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқсинлар. Техник талабларга жавоб бермайдиган қозонхоналар газ тармоқларидан узиб қўйилсин;

2002/2003 йил куз-қиш даврида республика аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш учун шу йилнинг 1 сентябригача куз-қиш даврида лимит доирасида узиб қўйилмайдиган корхоналар рўйхатини, шунингдек 2002/2003 йил куз-қиш даврида  электр станцияларини ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа саноат корхоналарини ёқилғининг заҳира турларига ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликари 2002/2003 йил куз-қиш даврида  истеъмолчиларга газ белгиланган лимитлар доирасида ва 2002/2003 йил куз-қиш даврида электр станциялари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа саноат корхоналарини ёқилғининг заҳира турларига ўтказиш жадвалига мувофиқ етказиб берилишини таъминласинлар.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:

газ тақсимлаш станциялари томонидан табиий газ шартномаларда белгиланган кўрсаткичлар доирасида етказиб берилишини;

2002 йил апрель ойи  2003 йил март ойи даврида ёнилғи мазути етказиб берилишини тақсимлашнинг тасдиқланган жадвали қатъий бажарилишини таъминласин.


4. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси 2002 йил 1 ноябргача:

электр станцияларида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ суюқ ва қаттиқ ёқилғи жамғарилишини;

электр станциялари ва электртармоқ объектларининг зўриқиш энг кўп даврда ишлайдиган асосий технологик асбоб-ускуналари мукаммал таъмирланиши тугалланишини таъминласин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси:

нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, кўмир, туз ҳамда хўжаликларни 2002/2003 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш билан боғлиқ бошқа халқ хўжалиги юклари узлуксиз ташилишини таъминласин;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар, корхоналар билан биргаликда вагонлар, айниқса цистерналарнинг нормативдан ортиқ туриб қолишига йўл қўймаслик, ортиш-тушириш, айниқса кечаси, дам олиш ва байрам кунларида ортиш-тушириш ишларининг бир маромда олиб борилишини таъминлаш, кириш йўлларини таъмирлаш, юкларнинг совуқ пайтда яхлаб қолишининг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


6. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзқурилишматериаллари" компанияси, кон-металлургия саноати корхоналари ҳамда энергияни кўп истеъмол қилувчи бошқа корхоналар қиш ойларида газ, электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида 2002 йил 1 сентябргача:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда ўзларига қарашли асбоб-ускуналарнинг юқори зўриқиш даврида технология жиҳатидан йўл қўйиладиган иш режимларини ишлаб чиқсинлар;

асосий асбоб-ускуналарни таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва уни "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси,  "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан келишсинлар, бу ишларни йилнинг қиш ойларида амалга оширсинлар.


7. "Саноатконтехназорат" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иқтисодиёт тармоқларини 2002/2003 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши устидан белгиланган тартибда техник ва санитария назоратини амалга оширсинлар.


8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Хўжаикон туз конидан техник туз республиканинг иссиқлик билан таъминловчи корхоналарига тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида етказиб берилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


9. "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси қаттиқ ёқилғи умумтаълим, даволаш-профилактика муассасаларининг буюртманомаларига тўлиқ мувофиқ юклаб жўнатилишини назарда тутсин, бунда етказиб берилаётган кўмирнинг сифатига алоҳида эътиборни қаратсин.


10. "Ўздавнефтгазинспекция" ва "Ўздавэнергоназорат" агентлиги 2002/2003 йил куз-қиш даврида республика иқтисодиёти тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.


11. Республика иқтисодиёти тармоқларини 2002/2003 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг ўзларига қарашли объектларни 2002/2003 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар ойда эшитиб борсин.

Ҳудудий комиссиялар иқтисодиёт тармоқларини 2002/2003 йил куз-қиш даврига тайёрлашнинг боришини ҳар ойнинг 15-кунигача кўриб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27  июндаги

232 - сон қарорига

ИЛОВА



Иқтисодиёт тармоқларини 2002/2003 йил куз-қиш даврида

ишлашга тайёрлаш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Тўлаганов К.Н.

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Атаев В.Й.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Ахмедов О.Ю.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Акромов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" компанияси раиси


Аманбоев О.Э.

-

"Ўздавзаҳира" бош бошқармаси бошлиғи


Баратов Ф.П.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Жалолов А.А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Зоҳидов Р.Қ.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат- акциядорлик компанияси раиси


Жўраев Р.Ҳ.

-

Халқ таълими вазири


Клименко А.И.

-

"Кўмир" акциядорлик бирлашмаси бош директори


Қўлдошев А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бош бошқармаси бошлиғи


Назиров Ф.Г.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Ниёзматов Б.И.

-

Республика бош давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Рамазанов Н.С.

-

"Ўзнефтгазинспекция" бошлиғи


Саидов Р.Т.

-

Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги бош директори


Сайдахмедов Э.М.

-

"Ўзбекнефтгаз" компаниясининг раиси


Тешабоев Б.М.

-

"Ўздавэнергоназорат" агентлигининг бош директори


Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош диретори


Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Комиссия таркибига лавозимига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари киради.
































Время: 0.2055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск