ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Ёшга доир пенсиялар /

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 12.03.2012 й. 2337-сон билан рўйхатга олинган 25.01.2012 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 2-Қ-сон, Молия вазирлигининг 5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 12 мартда 2337-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2012 йил 25 январдаги

2-Қ, 5-сонли қарорига

ИЛОВА



Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини

берадиган  ишлаб  чиқаришлар,  муассасалар,

ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар

рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларининг қўлланилиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон Рўйхатларига (кейинги ўринларда - Рўйхатлар деб юритилади) мувофиқ айрим тоифадаги фуқаролар эга.


2. Мазкур Йўриқнома барча ташкилотларда қўлланилиши мажбурийдир.



II БОБ. РЎЙХАТЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


3. 1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида ишлаб чиқаришлар рўйхати кўзда тутилган. Мазкур ҳолатда ишлаб чиқариш деганда, Рўйхатларда кўзда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш тушунилиб, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан ташкилот тўлалигича ёки унинг бир қисми (цех, участка, бўлим) (кейинги ўринларда - ташкилот деб юритилади) шуғулланиши аҳамият касб этмайди. Рўйхатларда келтирилган касб (лавозим) бўйича имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияларни фақатгина тегишли ишлаб чиқариш мавжуд бўлгандагина тайинлаш мумкин. У мавжуд бўлмаганда имтиёзли шартларда пенсиялар тайинланмайди (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Металлни қайта ишлаш" XI-бўлимининг "Темирчилик-прессли ишлаб чиқариш" 2-бандида "қўл меҳнатига асосланган темирчилар" мавжуд. Темирчилик-прессли ишлаб чиқариш цехи (участка ёки бўлим) мавжуд бўлмаган ташкилотларда ишловчи темирчи имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эмас).


4. 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмидаги "Умумий касблар" бўлимлари, шунингдек 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Металлни қайта ишлаш" XI-бўлими "Металлни қайта ишлаш бўйича бошқа касблар" 5-банди ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Металлни қайта ишлаш" XV-бўлими "Металлни қайта ишлаш бўйича бошқа касблар" 12-банди, ушбу бўлим ва бандларда назарда тутилган ишлар қандай ташкилотларда амалга оширилишидан қатъи назар, қўлланилади (масалан: 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Умумий касблар" XXXIV-бўлимида кўрсатилган газ компрессорларига (ҳаволи компрессорлардан ташқари) хизмат кўрсатиш билан банд бўлган технологик компрессорларнинг машинистлари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига улар қаерда ишлашларидан қатъи назар (машинасозлик заводида, темир йўл транспортида, текстиль фабрикасида, металлургия заводида ва бошқа ташкилотларда), агар улар тўлиқ иш куни давомида газ компрессорларига хизмат кўрсатиш билан банд бўлгандагина, эга бўладилар. Мазкур ҳолат тегишли ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътилини бериш тўғрисидаги буйруқлар ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш китоблари, ишларни бажариш тўғрисидаги нарядлар, иш ўринларининг аттестацияси натижалари ва бошқалар) билан тасдиқланиши лозим.

5. 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўзда тутилган ишчилар, касблар ва лавозимлар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, агар уларнинг меҳнат шароитлари Рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мос бўлса фойдаланади. Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши лозим.


6. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига Рўйхатларда, 1-сон Рўйхатнинг "Учувчи ва синовчи учувчи таркибнинг ишчилари" III-қисм ва "Спортчилар" VII-қисм ҳамда 3-сон Рўйхатнинг "Ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим бериш муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий колониялар ўқитувчилари" VII-қисм ва "Ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари" VIII-қисмлар бундан мустасно, кўзда тутилган ишларни бажаришда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар эга.


7. Тўлиқ иш куни давомида бандлик деганда Рўйхатларда кўзда тутилган ишларни тегишли ишлаб чиқариш тармоқларида, иш вақти аттестациясига мос келувчи шартларда, қонунчилик билан белгиланган иш вақтининг камида 80% билан банд бўлиш тушунилади.

Бунда, ўз меҳнат вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида тайёрлаш, ёрдамчи, жорий таъмирлаш ишларини бажариш, шунингдек ўз иш жойидан ташқарида бўлган ишларни бажариш, ишчини имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.


8. Ишларда доимий банд бўлмаган ишчиларга, махсус стаж ҳақиқатда ишланган иш даври бўйича ҳисобланади.


9. Ишчиларнинг касби (лавозими) бир вақтнинг ўзида турли Рўйхатларда кўзда тутилган бўлса, имтиёзли пенсиялар улар ишлаётган ташкилотнинг бажараётган ишлар характеридан келиб чиқиб тегишли Рўйхатларнинг тегишли бўлимлари бўйича тайинланади.


10. Мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатиб ўтилган ишчиларга, шунингдек ишчиларга имтиёзли шартларда пенсия тайинланиши учун аниқ бир вақт ёки мавсум давомида Рўйхатларда кўзда тутилган ишларда банд бўлиш талаб қилинган тақдирда, уларнинг ушбу ишларда банд бўлганлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Тоғ-кон ишлари" I-бўлими 1-банди "г" кичик бандига асосан маркшейдерларга имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун улар ер ости ишларида бир йилда (ҳисобот даврида) иш вақтининг камида 50 фоизи билан банд бўлиши лозим. Ҳар қандай ҳолатда кўрсатиб ўтилган ишларда банд бўлиш тегишли ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътили бериш ҳақидаги буйруқлар, иш ҳақини ҳисоблаш китоблари, шахтага тушиш вақтини ҳисобга олиш журналлари ва бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим.


11. Ишларнинг маълум бир шароитларидаги махсус стаж мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган ҳужжатлар билан тасдиқланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда - Низом деб юритилади) 70-бандига асосан, ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун (масалан: ишларнинг қизғин участкаларида ёки қизғин ишларда бандлик тўғрисида, муайян моддалар ёки хавфлиликнинг муайян даражаларига кирадиган зарарли моддалар билан ишлаш тўғрисида, ер ости ишларида бандлик тўғрисида, ишларни муайян усулда бажарганлик тўғрисида, муайян жойда ишларни бажарганлик тўғрисида ва шу кабилар) махсус стажни тасдиқлаш мақсадида фақат ташкилотнинг аниқлаштирувчи маълумотномалари қабул қилинади.


13. 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўрсатилган, касблар ва лавозимларнинг рўйхатлари келтирилмаган ишлаб чиқаришлар бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, касблари ва эгаллаган лавозимидан қатъи назар, ушбу ишлаб чиқаришларнинг барча ишчилари фойдаланади (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Нефть, газ, газ конденсати, кўмир ва сланецни қайта ишлаш" Х-бўлимига техник углеродни ишлаб чиқаришда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар киритилган. Бинобарин, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқидан ушбу ишлаб чиқаришда банд бўлган, касби ва эгаллаган лавозимининг номланишидан қатъи назар, барча ишчилар фойдаланади).


14. 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида ишчилар касби умумий номланиш асосида киритилган ҳолатларда, имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига ушбу касбларнинг мазкур ишлаб чиқаришда ва ишларда банд бўлган барча номланишидаги ишчилари эга бўлишади, шу жумладан бош ва катта ишчилар ҳамда уларнинг ёрдамчилари (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Нефть, газ, газ конденсати, кўмир ва сланецни қайта ишлаш" Х-бўлимида барча номланишдаги аппаратчиклар кўзда тутилган. Мазкур ҳолатда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқидан бош аппаратчиклар, катта аппаратчиклар ва уларнинг ёрдамчилари ҳам фойдаланади).

15. 2 ва 3-сон Рўйхатларда слесарлар, электриклар, электрослесарлар ва электромонтёрлар, улар бажарадиган ишлар характери кўрсатилмаган ҳолда кўзда тутилган ҳолларда, ушбу касблар ишчилари имтиёзли пенсия ҳуқуқидан улар мазкур ишлаб чиқаришда ускунани таъмирлаш ёки унга хизмат кўрсатиш билан банд бўлганлигидан қатъи назар, фойдаланади.


16. Лавозими махсус маълумот ва малакани талаб қилмайдиган Рўйхатларда кўзда тутилган мутахассислар, имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан маълумоти ва малакасидан қатъи назар, фойдаланади (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Тоғ-кон ишлари" 1-бўлими "Ер ости ишлари: фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича шахталарда, рудникларда ва конларда; геологоразведкаларда; дренажли шахталарда; шахта, рудниклар ва конлар қурилиши" 1-банди "г" ва "д" кичик бандларида тоғ нормировшчиклари ва участка тоғ нормировшчиклари кўзда тутилган. Мазкур ҳолатда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқидан тоғ инженер-нормировшчиклари, участка тоғ инженер-нормировшчиклари ва участка тоғ техник-нормировшчиклари ҳам фойдаланади).


17. Бригадирлар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқидан ишчилар каби 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмига мувофиқ фойдаланади, агар:

а) улар ўз касблари бўйича Рўйхатларда бевосита кўзда тутилган бўлса (масалан: қувур ишлаб чиқаришнинг янчиш бўлинмалари бригадирлари (2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Металл ишлаб чиқариш (қора металлар)" III-бўлими "Қувур ишлаб чиқариш: қувур прокат, қувур пайвандлаш, қувурларни электр пайвандлаш, қувурни чўзадиган, қувур қуядиган, фитингли, балонли, термик ва рух билан ишлов бериладиган, тайёрлаш ва металлни кесиш" 4-банди); поездларнинг юқори интенсив ҳаракатланиши мавжуд ювиш-буғлаш станцияларида банд бўлган темир йўл транспорти ташкилотлари бригадирлари (3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Транспорт" XXIX-бўлими "Темир йўл транспорти" 1-банди ва ҳ. к.);

б) Рўйхатларда кўзда тутилган ишчиларга раҳбарлик қилиб ушбу ишчиларга белгиланган барча ишларни тўлиқ бажарганларида, яъни озод қилинмаган бригадирлар (масалан: кон ковловчилар бригадирлари, қолипловчи бригадирлар).


18. Агар 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида мастерлар ва раҳбар ўринбосарлари бажарадиган иш характери кўрсатилмаган ҳолда кўзда тутилган бўлса, унда улар имтиёзли пенсия ҳуқуқидан 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўрсатилган тегишли ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ёки ускунани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлганда фойдаланади.

Катта мастерлар, ёрдамчилар ва раҳбарлар ўринбосарлари касбларининг барча номланишлари мастер ёрдамчиларидан ташқари, имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан фақатгина агар улар 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида тўғридан-тўғри кўзда тутилгандагина фойдаланади.

Мастер ёрдамчилари мастерларга берилган имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан фойдаланади.


19. Ишчиларга берилган касблар номи хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мос бўлмаган ҳолда ўрнатилган ҳолатларда (яъни касбларнинг маҳаллий номланиши қўлланилганда), Рўйхатларда кўзда тутилган касблар номланишига мослиги тармоқ вазирлик ва муассасалар томонидан ишлар характеристикаси тўғрисидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси асосида белгиланади.

Тармоқ вазирлиги (муассаса)нинг касблар мослигини белгилаш тўғрисидаги хулосаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади (тегишли хулоса қабул қилиш учун асос бўлган барча материалларни илова қилган ҳолда).

Раҳбарлар ва мутахассисларнинг лавозимлари мослиги белгиланмайди.


20. 2 ва 3-сон Рўйхатларнинг "Кимёвий ишлаб чиқариш" бўлимлари бўйича имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқи мазкур ишлаб чиқаришларда банд бўлган ишчиларга, ишлаб чиқарган маҳсулотлари саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари классификаторларига асосан қуйидаги бўлимларга тегишли бўлганда тақдим этилади: ноорганик кимё, органик синтез, нефткимёвий маҳсулот, резинотехник ва асбестли маҳсулот, ўғитлар, полимерлар, пластик массалар, каучуклар, лак бўёқ, фототехник, маиший кимё материаллари; синтетик бўёқ, кимёвий реактивлар ва юқори-соф моддалар.

2 ва 3-сон Рўйхатларнинг "Кимёвий ишлаб чиқариш" бўлимлари "А" ва "Б" бандларидан ташкил топган. "А" бандига саноатнинг кимёвий ва нефткимёвий ташкилотлари, "Б" бандига саноат ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари таркибида фаолият юритаётган алоҳида цехлар, участкалар, бўлимлар, қурилмалар киритилган.


21. Ташкилотларни саноатнинг кимёвий ва нефткимёвий тармоқларига киритиш ҳалқ хўжалигининг умумдавлат тармоқ классификатори (ҲХУТК)га асосан, уларнинг асосий фаолият тури характеридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


22. Саноатнинг машинасозлик ва металлни қайта ишлаш тармоғига киритилган ташкилот таркибида ишчилари пластик массадан буюмлар тайёрлаш билан банд бўлган цех (участка, бўлинма) мавжуд бўлганда, мазкур ишчиларга имтиёзли пенсия таъминоти "Кимёвий ишлаб чиқариш" бўлимининг "Б" банди бўйича тайинланиши лозим.


23. ҲХУТКга асосан кимёвий ва нефткимёвий тармоғига киритилган ташкилотлар номланиши 2 ва 3-сон Рўйхатларнинг "Кимёвий ишлаб чиқариш" бўлими "А" бандида кўзда тутилмаган бўлганда, мазкур ташкилотлар таркибига кирувчи ишлаб чиқаришлар ишчиларининг имтиёзли пенсия таъминоти масаласи 2 ва 3-сон Рўйхатларнинг мазкур бўлим "Б" кичик бандига асосан ҳал этилиши лозим.


24. 3-сон Рўйхатнинг VII-қисмида кўзда тутилган ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим бериш муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий колонияларда, ишлаш даврида амал қилган қонунчиликка асосан мазкур тоифадаги ишчиларга белгиланган иш вақтининг давомийлиги меъёрлари (педагогик юкланма) талабларига риоя этилган тақдирда, камида 25 йил ишлаган ўқитувчилар (шу жумладан ўқитувчи-логопедлар, ўқитувчи-дефектологлар) имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланади.


25. Рўйхатларда кўзда тутилган врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига, ишлаш даврида амал қилган қонунчиликка асосан мазкур тоифадаги ишчиларга белгиланган иш вақтининг давомийлиги меъёрлари талабларига риоя этилган тақдирда эга бўлади.

3-сон Рўйхатнинг VIII-қисми бўйича пенсиялар, агар врачлар ва бошқа тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятларининг бир қисми қишлоқ жойлардаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида, қолган қисми шаҳарда ўтган бўлса, камида 30 йил меҳнат стажига эга бўлганда тайинланади.


26. 3-сон Рўйхатнинг IX-қисмида қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари мутахассислари кўзда тутилган. Мазкур тоифага Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари мутахассислари киритилган.

Бунда имтиёзли шартларда пенсия таъминоти ҳуқуқидан фақатгина ўзгалар парваришига муҳтож бўлган қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга уйда бевосита хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар фойдаланади.


27. Низомнинг 35-банди "ж" кичик банди иккинчи хатбошисига асосан, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.


28. Имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи махсус стажга, ушбу имтиёзга ҳуқуқ берувчи ишдан ноқонуний бўшатилганлиги учун тўланган ишга келинмаган вақт қўшилади.


29. Имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи махсус стажга қуйидаги даврлар киритилмайди:

иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил;

академик (таълим) таътиллари, малака ошириш курсларида ўқиш даври, клиник ординатура (интернатура), ишлаб чиқариш амалиёти ёки таълимини ўташ даври.

Агар олий таълим муассасаси, шунингдек клиник ординатура (интернатура), аспирантура, стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институти, докторантура ва катта илмий ходимлар-изланувчилар институти ўқувчиси имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи ишга қабул қилинган бўлса, ўқиш давридаги ишлаган вақти тўлиқ иш куни давомида ишлаган иш соатлари мавжуд бўлганда, махсус стажга киритилади.

30. Низомнинг 58-бандига асосан иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида тўлиқ сақланмаган ёки қисман сақланган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар, туманлар (шаҳарлар)нинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) томонидан ташкил этиладиган иш стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида кўрсатиб ўтилган комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари иш стажига, шунингдек ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига киритилади.


31. Низомнинг 74-бандига асосан авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд ушбу Йўриқноманинг 30-бандида назарда тутилгандан бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.


32. Умумий меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ишнинг характери гувоҳларнинг кўрсатмалари билан белгиланмайди.


33. Рўйхатлар бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи махсус стажлар Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг (кейинги ўринларда - Қонун деб юритилади) 41-моддасига мувофиқ жамланади (ўзаро ҳисобга олинади). Махсус стаж йиғиндисининг (ўзаро ҳисобга олиш) тартиби мазкур Йўриқномага 2-иловада келтирилган.


34. Қонуннинг 11-моддаси "а" кичик бандига асосан меҳнат стажи мавжуд бўлганда (эркакларга камида 20 йил ва аёлларга камида 15 йил), шундан:

ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун, Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.

меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда - эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой - ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.


35. Қонуннинг 12-моддаси "б" кичик бандига асосан, меҳнат стажи мавжуд бўлганда (эркакларга камида 25 йил ва аёлларга камида 20 йил), меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда - эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил - ишлаган ходимларга пенсия Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшини эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.


36. Мазкур Йўриқноманинг 34 ва 35-бандларида кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиш шартлари ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган.


37. 2-сон Рўйхатнинг I-қисми "Қутқарув ишлари" XXV-бўлими бўйича имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи махсус стажга қутқарув хизмати қутқарувчилари, қутқарув хизматларига аниқ бир дастур бўйича тайёрланган ва ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказилган меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаётган ишчиларнинг профессионал қутқарувчилари тузилмаларидаги иш стажлари киритилади.

Мазкур тоифа ишчиларнинг махсус стажини тасдиқлаш ва имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашда қутқарувчилар мавқеини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Қонуни меъёрларига амал қилиш лозим (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 511-модда).

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, қутқарувчи бўлиб муайян дастур бўйича қутқарув ишларига тайёрланган ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қутқарувчи мақоми берилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ваколатли аттестация органи уларга белгиланган намунадаги гувоҳнома, рухсатнома, қутқарувчи дафтарчаси, қутқарувчининг рўйхатдан ўтказилганлик рақами ёзилган нишон беради.


38. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Геологоразведка ишлари" II-бўлимида кўзда тутилган ишчиларга имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи махсус стаж, дала шароитида ишлаган ҳақиқий иш вақти бўйича ҳисобга олинади.

Геологоразведкада бевосита ер ости ишларини бажаришда банд ишчиларга имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар 2-сон Рўйхатнинг I-қисми I-бўлими бўйича тайинланади.


39. Дала шароитида бевосита геологоразведка, қидирув, топографо-геодезик, геофизик, гидрографик, гидрологистик ва тадқиқот ишларида банд бўлган экспедициялар, гуруҳлар, отрядлар, участкалар, бригадалар ишчилари ҳамда мутахассислари имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, қайси ташкилотда ишлашидан қатъи назар, фойдаланади.

40. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлимига асосан, ёшга доир имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқидан қурилиш ташкилотларида ишловчи бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш ишларида банд бўлган ишчилар фойдаланади.


41. Қурилиш ташкилотларига қурилиш, монтаж ва бошқа ишларда пудрат ва хўжалик усули билан қурилиш, монтаж ва бошқа ишларни амалга оширадиган умумқурилиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар киритилади. Бундай ташкилотларга, шунингдек ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш-қурилиш пудрат ташкилотлари ҳамда қурилиш-монтаж ва бошқа ишларнинг бутун жараёнини амалга оширувчи ташкилотлар (қурилиш, таъмирлаш, монтаж бошқармалари, реставрация устахоналари) тааллуқлидир.

Кўрсатиб ўтилганлар алоҳида турдаги ишларни амалга оширувчи ташкилотларга ҳам тааллуқлидир (масалан: фақатгина бурғулаш ёки портлатиш, пардозлаш, санитар-техник ва ҳ. к. ишларни бажариш).

Мазкур ишларни бажарувчи ташкилотлар ихтисослаштирилган ташкилотлар деб номланади ва уларнинг ишчилари имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандида кўзда тутилган касблар ва лавозимлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда фойдаланади.


42. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандида касблар санаб ўтилган бўлиб, ишлар қайси объектларда амалга оширилиши кўрсатилмаган. Мазкур ҳолатда, объект деганда бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш бўйича фаолият олиб бориш тушунилади. Мазкур тармоқ ишчилари учун имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини аниқлашда улар нима қуриши, тиклаши, қайта қуриши, қайта қуроллантириши ёки таъмирлаши (транспорт, алоқа, ер усти бинолари ва шахталар, рудниклар, коммуникациялар ва бошқа саноат, энергетика, гидротехник, йўл-кўприк, қишлоқ хўжалик, уй-жой, маданий-маиший объектлар) аҳамият касб этмайди.


43. Монтаж ишларини бажарувчи монтаж ташкилотлари ишчилари ҳам имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқидан 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандида кўзда тутилган касблар ва лавозимлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда фойдаланади.


44. Капитал қурилиш, шунингдек бино ва ускуналарни таъмирлаш бўйича мустақил ҳамда капитал қурилиш ташкилотлари бўлимлари ва бошқармалари таркибидаги қурилиш ва таъмирлаш-қурилиш цехлари ва участкалари ишчиларига имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар 3-сон Рўйхатнинг I-қисми, "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандига асосан, ушбу ишчилар қандай ишларни (янги қурилиш ёки таъмирлаш) бажаришидан қатъи назар, тайинланади.


45. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандида кўзда тутилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилишни амалга оширувчи, турли хил мақсаддаги ҳам ер ости ҳам ер усти иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишларида банд бўлган ишчилар, мазкур кичик бандга мувофиқ имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга.


46. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими 1-бандида кўзда тутилган сувоқчилари ва қурувчиларининг имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқидан, агар улар метрополитен ва бошқа ер ости иншоотларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ер ости ишларида банд бўлганда фойдаланади. Қурилиш ташкилотларининг бошқа барча сувоқчилари имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эмас.


47. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими 1-бандида кўзда тутилган ғишт терувчи ишчиларга имтиёзли пенсия таъминоти, фақатгина метрополитенлар, ер ости қурилмаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажарадиган ташкилот таркибида доимий ишловчиларга қўлланилади.

Метрополитенлар, ер ости қурилмаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажармайдиган ташкилотларда "ғишт терувчи" касби бўйича ишловчи ишчилар имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан фойдаланмайди.

48. Ғишт терувчи сифатида ишлаган шахсга имтиёзли пенсия тайинлаш учун асос бўлиб, у метрополитенлар, ер ости қурилмаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажарадиган ташкилот таркибида доимий бандлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

49. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандида автомобиль йўллари қурилиши ва таъмирлашда асфальтбетоншчиклар, автогудронатор машинистлари, асфальтбетон ётқизувчи машинистлари ва бошқа ишчилар кўзда тутилган. Йўлларни тартибга солиш ишлари мавсумий характерга эга бўлган ҳолатларда (масалан, қишки мавсум даврида) ва кўрсатиб ўтилган ишчилар Рўйхатларда кўзда тутилмаган бошқа ишга ўтказилганда, мазкур даврдаги ишлар имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи махсус стажга киритилмайди.

50. Баъзи бир қурилиш ва таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари таркибида асфальт ва асфальтбетон заводлар мавжуд бўлганда, ушбу ташкилотлар ишчиларининг имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқини аниқлашда шуни назарда тутиш лозимки, асфальтбетоншчиклар, асфальтбетоншчик-тайёрловчилар (асфальтобетонщики-варильщики), автогудронатор машинистлари 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандига асосан имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқидан, улар қайси ташкилотнинг таркибий тузилмасида банд бўлганидан қатъи назар, фойдаланадилар.

52. 3-сон Рўйхатнинг I-қисми "Бино, иншоот ва бошқа объектлар қурилиши, реконструкцияси, техник қайта қуроллантириш, реставрация қилиш ва таъмирлаш" ХХVIII-бўлими "а" кичик бандида пўлат ва темирбетон конструкцияси монтажи бўйича монтажчилар кўзда тутилган.

Пўлат ва темирбетон конструкцияси монтажи бўйича монтажчилар ўзларининг асосий вазифалари билан бир қаторда, ҳар хил турдаги мунтазам бўлмаган характерга эга бўлган қурилиш машиналари механизмлари (минорали кран, подъёмниклар, бетонаралаштиргичлар, тошни майдаловчи ускуналар ва бошқалар) монтажи бўйича ишларни бажаришидан қатъи назар, имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эгадирлар.

Фақатгина қурилиш машиналари ва механизмлар монтажи билан банд бўлган ушбу ишчилар имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эмаслар.


III БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


54. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан, ташкилотларда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги амалга оширадилар.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Аниқ бир меҳнат шароитларида

махсус стажни тасдиқловчи

ҲУЖЖАТЛАР


1. Иссиқлик ҳарорати юқори бўлган участкалар ёки ишларда банд бўлиш.

Ушбу омилни тасдиқлаш учун корхона ёки цехда (бўлинмада) иссиқлик ҳарорати юқори бўлган участкаларни ва қайси ишчилар ушбу ишларда доимий бандлигини аниқлаш лозим.

Ишларнинг иссиқлик ҳарорати юқори бўлган участкаларига катта миқдорда очиқ иссиқлик чиқарилиши билан олиб бориладиган технологик жараёнлар натижасида атроф муҳит ҳарорати юқори бўлган ишлаб чиқариш участкалари тааллуқлидир.

Иссиқлик ҳарорати юқори бўлган участкаларда банд бўлиш - бу қиздирилган ускуна ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобига ҳароратнинг юқори зонасида ишларни бажаришдир.

Иссиқлик ҳарорати юқори бўлган иш - бу ишчининг ишлаб чиқариш шароитида иссиқликнинг кенг тарқалган манбалари билан алоқа қилиш билан ишларни бажариш тушунилади.

Тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида:

ишчининг ишларнинг аниқ бир участкасига бириктириб қўйиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш);

ишлаб чиқариш технологияси (регламентлар, карталар);

цехнинг технологик планировкаси;

иш вақтини ҳисобга олиш табели;

цех, лабораториянинг шахсий таркибини ҳисобга олиш цехи;

лавозим (меҳнат) йўриқномаси;

меҳнат ўрнида ҳароратни ўлчаш бўйича лаборатория таҳлиллари журнали.

Шуни назарда тутиш лозимки, иссиқлик ҳарорати юқори бўлган иш участкаларида совутиш ускуналарининг мавжудлиги имтиёзи пенсия тайинлашни рад этиш учун сабаб бўла олмайди.


2. Ер ости ишларида банд бўлиш.

Ер ости ишлари қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

шахта ёки рудникка тушиш ва ер устига чиқиш журнали (табели);

маркшейдерлик ҳужжатлари билан;

ишчи номига (шахталарда, рудникларда) аккумуляторлик рақамларини бириктириш журналлари билан.


3. Аниқ бир таркибий бўлинмалардаги иш.

Имтиёзли пенсия таъминотига оид Рўйхатларда кўзда тутилган таркибий тузилмаларда банд бўлганликни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб, қуйидагилар бўлиши мумкин:

ишга қабул қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш);

штат жадвали;

цех ёки ташкилотнинг таркибий тузилмаси;

цех, бўлим, лабораториянинг шахсий таркибини ҳисобга олиш журнали;

аниқ бир цех (участка)га бириктирилганлиги тўғрисида буйруқ;

топшириқлар журнали.


4. Аниқ бир усул ва аниқ бир ускуна (асбоб) ёрдамида ишларни бажариш қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

ишлар тури кўрсатилган технологик карталар;

фақат Рўйхатларда кўрсатилган ишларни бажариш учун мослаштирилганлигини тасдиқловчи ускуна (асбоб)нинг паспорт маълумотлари.


5. Аниқ бир моддалар (хавфлиликнинг аниқ бир даражасига эга) ва материаллар билан боғлиқ аниқ бир ишларда банд бўлиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларда доимий банд бўлиш қуйидаги ҳужжатлар билан аниқланади:

ёрдамчи материалларни сарфлаш меъёрлари, лимит карталари билан;

иш ҳудуди ҳавосида мумкин бўлган зарарли моддаларнинг рўйхатлари келтирилган ва якуний концентрати ўрнатилган бўлиб, инсон организмига таъсири хусусиятларидан келиб чиқиб хавфлилик 4 та даражага бўлинади: ўта хавфли моддалар (I даражага), юқори хавфли моддалар (II даражага), ўртача хавфли моддалар (III даражага), хавфлилиги кам бўлган моддалар (IV даражага) эга 12.1.005-88 "Иш ҳудуди ҳавосига умумий санитар-гигиеник талаблар", меҳнат хавфсизлиги стандартлари системасининг давлат стандарти билан;

аниқ бир участка ишларига бириктирилганлиги тўғрисидаги буйруқ билан;

радиоактив манбаларни узатиш журнали билан;

лавозим (меҳнат) йўриқномаси билан;

шахсий дозиметрик назорат (нурланиш юкланмасини ҳисобга олиш журнали) журнали.


6. Рўйхатларда кўзда тутилган ишларда олинган махсус стаж, шунингдек қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:

цехлар, кемалар бўлмалари ва ҳ. к.ларда ишлаб бўлинган вақтларни ҳисобга олиш журнали;

технологик карталар, режимлар, регламентлар, ускуналарнинг паспорти маълумотлари (технологик паспорт) билан;

асосий воситаларнинг (ускуналар) инвентарь рўйхатлари билан;

лавозим (меҳнат) йўриқномалари билан;

бригадирнинг топшириқлари журнали, иш китоби билан;

бажарилаётган иш наряди, меъёрлаштирилган топшириқ билан;

аниқ бир ишга бириктирилганлиги тўғрисидаги буйруқ билан.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг

давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни

41-моддасига асосан имтиёзли шартларда ёшга

доир   пенсия   тайинлашда   махсус   стажнинг

йиғиндисини чиқариш (ўзаро ҳисобга олиш)

ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳисобга олинадиган

ишлар ва касблар


Талаб қилинадиган

махсус таж


Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия

тайинланадиган Рўйхатларнинг қисмлари


1, 2 ва 3-сон рўйхатлар

ва уларнинг қисмлари


ишлар ва касблар тури


1.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари


25 йил

1-сон Рўйхатнинг II-қисми

Кўмир, руда ва бошқа фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича бевосита ер ости ва очиқ тоғ ишларида, шахта ва рудниклар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар.


2.

1-сон Рўйхатнинг IV ва V қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари


25 йил

1-сон Рўйхатнинг V-қисми

Театрлар ва бошқа театр-намоийш корхоналарининг айрим тоифадаги артистлари


3.

1-сон Рўйхатнинг IV - VI қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари


30 йил

1-сон Рўйхатнинг VI-қисми


Театрлар ва бошқа театр-намоийш корхоналарининг айрим тоифадаги артистлари


4.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари ва 2-сон Рўйхатнинг II-қисмида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари


эркаклар:

умумий стаж - 20 йил

махсус стаж - 10 йил.

аёллар:

умумий стаж - 15 йил

махсу стаж - 7 йил 6 ой


2-сон Рўйхатнинг I-қисми

Ер ости ва ўта хавфли ва ўта оғир меҳнат шароитлари мавжуд ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар


5.

1-сон Рўйхатнинг IV-қисми ва 2-сон Рўйхатнинг II-қисмида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари


20 йил

2-сон Рўйхатнинг II-қисми

Цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари


6.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.


эркаклар:

умумий стаж - 25 йил

махсус стаж - 12 йил 6 ой.

аёллар:

умумий стаж - 20 йил

махсус стаж - 10 йил


3-сон Рўйхатнинг I-қисми

Зарарли ва оғир меҳнат шароитларида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар


7.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I, VII ва VIII (Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари) қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.


25 йил

3-сон Рўйхатнинг VII-қисми

Инвалид болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий колониялар ўқитувчилари


8.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I, VII ва VIII (Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари) қисмларда кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.


25 йил

3-сон Рўйхатнинг VIII-қисми

Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари

9.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми, 3-сон Рўйхатнинг I, VII, VIII ва IX-қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.


30 йил

3-сон Рўйхатнинг VIII-қисми

Шаҳарда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари


10.

1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I, VII ва VIII (Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари) қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.


25 йил


3-сон Рўйхатнинг IX-қисми

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари ишчилари (эркаклар)


11.

1-сон Рўйхатнинг I-қисми,

2-сон Рўйхатнинг I қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I ва IX-қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.


20 йил


3-сон Рўйхатнинг IX-қисми

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари ишчилари (аёллар)


        





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг

давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг

11- ва 12-моддаларига асосан талаб қилинган махсус

стаж мавжуд бўлмаганда имтиёзли шартларда

ёшга доир пенсия

ШАРТЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат

пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддаси,

"а" банди 4-хатбошига асосан 2-сон рўйхат бўйича

(ер ости ишларида банд бўлган ишчиларга)

Эркаклар


Аёллар


махсус стаж


ёши


махсус стаж


ёши


1.

1 йил


59 ёш

1 йил

54 ёш

2.

2 йил


58 ёш

2 йил

53 ёш

3.

3 йил


57 ёш

3 йил

52 ёш

4.

4 йил


56 ёш

4 йил

51 ёш

5.

5 йил


55 ёш

5 йил

50 ёш

6.

6 йил


54 ёш

6 йил

49 ёш

7.

7 йил


53 ёш

7 йил

48 ёш

8.

8 йил


52 ёш



9.

9 йил


51 ёш



2. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат

пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддаси,

"а" банди 5-хатбошига асосан 2-сон рўйхат бўйича

(ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити мавжуд

ишларда банд бўлган ишчиларга)

Эркаклар


Аёллар


махсус стаж


ёши


махсус стаж


ёши


1.

5 йил


55 ёш

3 йил 9 ой

52 ёш

2.

6 йил


54 ёш

4 йил

51 ёш

3.

7 йил


53 ёш

5 йил

50 ёш

4.

8 йил


52 ёш

6 йил

49 ёш

5.

9 йил


51 ёш

7 йил

48 ёш

3. Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат

пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддаси,

"б" бандига асосан 3-сонли рўйхат, I қисм бўйича (зарарли

ва оғир меҳнат шароити мавжуд ишларда тўлиқ иш куни

давомида банд бўлган ишчиларга)

Эркаклар


Аёллар


махсус стаж


ёши


махсус стаж


ёши


1.

6 йил 3 ой


58 ёш

5 йил

53 ёш

2.

7 йил 6 ой


57 ёш

6 йил

52 ёш

3.

10 йил


56 ёш

8 йил

51 ёш

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 120-модда




















































Время: 0.2198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск