ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Дебиторлик ва кредиторлик қаризлари /

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 15.03.2012 й. 2342-сон билан рўйхатга олинган 12.12.2011 й. Марказий банк Бошқарувининг 35/4-сон, Молия вазирлигининг 82-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-41-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 15 мартда 2342-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитасининг

2011 йил 12 декабрдаги

35/4, 82, 2011-41-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг

банк ҳисобварақларидан пул маблағларини

ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома талаблари:

ихтиёрий тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатиш ҳисобварақлари ҳамда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари асосида очилган ҳисобварақларга;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатланган ҳисобварақларга ҳамда суд, давлат ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланишга оид чекловлар ўрнатилган ҳисобварақларга ёки ушбу ҳисобварақлар бўйича хатланган пул маблағларига;

бюджет маблағларини олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш учун уларнинг ҳисобварақларига маблағ ажратиш режалари доирасида молия ва солиқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган схемаларда кўрсатилган ҳисобварақларга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларга;

иш ҳақи тўлаш учун банклар томонидан берилган кредитларга нисбатан қўлланилмайди.

2. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида (кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) етарли миқдорда пул маблағлари бўлганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мижознинг фармойишига ва бошқа тўлов ҳужжатларининг келиб тушиши тартибида амалга оширилади.

3. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида маблағ унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, тўлов ҳужжатлари 2-сон картотекага кирим қилинади. 2-сон картотека хўжалик юритувчи субъектнинг фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда шакллантирилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига давлат ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича электрон инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, ушбу инкассо топшириқномалари тўғрисидаги электрон хабарнома банклар томонидан шу куннинг ўзида солиқ органига юборилади.

Солиқ органи кейинги иш кунидан кечиктирмай, ушбу электрон хабарнома асосида ўз инкассо топшириқномаларини банклардан чақириб олади.

4. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк 2-сон картотека пайдо бўлганлиги тўғрисида 3-сўровноманинг "тақиқ" файлини "2" белгиси билан шакллантириб, Банк депозиторлари миллий ахборотлар базасига дастурий равишда юборади. Ушбу маълумотлар Банк депозиторлари миллий ахборотлар базаси орқали барча бошқа ҳисобварақлар очган банкларга узатилади.

Мазкур маълумотлар Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ахборот тариқасида юборилади.

Ҳисобварақ очган банклар ушбу маълумотномани амалиёт куни давомида олганда, шу амалиёт кунидан кечикмаган ҳолда, маълумотномани амалиёт кунидан кейин олганда эса кейинги амалиёт кунида мазкур мижознинг асосий ҳисобварағига қўйилган талабларни қондириш учун хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларини унинг асосий ҳисобварағига мемориал ордер асосида ўтказиб беришлари шарт.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида 2-сон картотека пайдо бўлгандан сўнг, унинг бошқа барча иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган банклар томонидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиш ва асосий ҳисобварағига бўлган тўловлардан ташқари бошқа тўловларни амалга ошириш тақиқланади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ҳисобварағидан тўловлар асосий ҳисобварағи очилган банкдан унинг 2-сон картотекаси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги файл маълумот дастурий равишда олингандан сўнг амалга оширилади.


5. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловлар қуйидаги навбатда амалга оширилади:

а) навбатдан ташқари, ҳисобварақ эгасининг аризасига кўра бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти билан боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун тўловлар ўтган ой давомида унинг фақат асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумларнинг 5 фоизи миқдоригача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ўта муҳим объектларни қўриқловчи бўлинмалар хизматидан фойдаланувчи ҳисобварақ эгалари учун эса 6 фоиз миқдоригача амалга оширилади.

2-сон картотека пайдо бўлганда, ҳисобварақ эгаси томонидан ариза кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар миқдорига боғлиқ ҳисоб-китоб билан бирга бир ойда бир марта банкка тақдим қилинади, ойнинг охирги иш куни бундан мустасно. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бўлган, ўта муҳим объектларни қўриқловчи бўлинмалар хизмати бўйича харажатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда зарурий харажатлар рўйхатини аниқлайди.

Ҳисобварақ эгаси кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар ҳисоб-китобини ва аризани банкка тақдим этган куннинг эртасидан бошлаб жорий ой давомида ушбу тўловларни тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб амалга ошириши мумкин. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар лимитининг ишлатилмаган қисми жорий ойнинг охирги кунигача ишлатилиши мумкин ва кейинги ойга ишлатиш учун ўтказилмайди.

Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун тўловлар ҳисобварақ эгасининг тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномаларининг "тўлов мақсади" графасида "кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобига", деб ёзилган бўлиши шарт.

Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимитининг тўғри ҳисобланганлиги (аниқлашини) ва унга риоя қилинишини назорат қилади.

Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимити нотўғри ҳисобланганлиги аниқланган тақдирда, улар бўйича тақдим этилган ариза ва тўлов ҳужжатлари банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди;

б) биринчи навбатда, мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи ҳужжатлар бўйича, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади;

в) иккинчи навбатда, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар амалга оширилгандан кейин асосий ҳисобварақдан қуйидаги мажбуриятларнинг календарь навбати тартибида бажарилиши таъминланади:

мазкур банднинг "б" кичик бандида назарда тутилмаган бошқа ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномалари юзасидан тўловлар;

банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга Ҳукумат кафолати остида берилган муддатли ва муддатида қайтарилмаган кредитларни (уларнинг фоизларини ҳам) қайтариш учун қўйилган мижознинг талабномалари бўйича тўловлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан берилган бюджет ссудаси, кредит линияси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар бўйича қарзлар ва улар бўйича тўловлар;

г) учинчи навбатда, ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига қўйилган бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов ҳужжатларининг келиб тушиш санасига қараб календарь навбатида ҳисобдан чиқарилади.


6. Хўжалик юритувчи субъектнинг миллий валютадаги ҳисобварақларидаги маблағлар қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хизмат кўрсатувчи банк солиқ органларининг топшириқномаси асосида мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасидаги ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағнинг ушбу талабларни қондириш учун етарли бўлган миқдоридаги қисмини кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан чет эл валютасининг сўмга нисбатан белгиланган курсда сотади.

7. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан чет эл валютасини сотишдан олинган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига кирим қилинади ва ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда мазкур ҳисобвараққа тақдим этилган талабларни қондириш учун йўналтирилади.

8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг "20400 - Жамғарма депозитлар", "20600 - Муддатли депозитлар" ҳисобварақларидаги маблағлар, шунингдек "22602 - Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари" ва "22606 - Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари" ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари ушбу Йўриқноманинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш учун депозит ва аккредитив шартномаларида кўрсатилган муддат тугагандан кейин банклар томонидан тегишли ҳисобвараққа кирим қилинади.

9. Асосий ҳисобварақда унга қўйилган талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг "20400 - Жамғарма депозитлар", "20600 - Муддатли депозитлар", "22602 - Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари" ва "22606 - Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари" ҳисобварақлари бўйича шартномалар муддатини узайтириш ҳамда янги шартномалар тузиш тақиқланади.


II. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ЕТАРЛИ БЎЛМАГАН ҲОЛДА

ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА МУТАНОСИБ

РАВИШДА ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ

10. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар лимити аниқлангандан ва захира қилинганидан кейин хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 5-банди "б" кичик бандида назарда тутилган навбат асосида амалга оширилади.


11. Мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш учун асос бўлиб қуйидаги ҳужжатлар хизмат қилади:

тўловчининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов топшириқномалари;

солиқ органининг мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказишга доир инкассо топшириқномалари;

божхона хизмати органлари томонидан муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш борасида инкассо топшириқномалари;

давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларига (жарима ва молиявий санкциялар ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлар кўринишидаги) ҳисобварақ эгасининг тўлов топшириқномалари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;

ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза, шунингдек иш ҳақидан Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларни даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш борасидаги суд қарори асосида ижро органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўлов ҳужжатлари.


12. Банд (брон) қилишга доир ариза банк билан келишилган графикдаги кундан бир кун олдин тақдим этилиши лозим. Банд (брон) миқдори иш ҳақидан ажратмаларсиз шакллантирилган бўлса ҳамда аризада кўрсатилган иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар суммасига тўлов топшириқномалари банкка тақдим қилинмаса, банк томонидан бундай аризалар қабул қилинмайди.


13. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ҳисобварағига қўйилаётган биринчи навбатдаги талабларни мутаносиб равишда қондириш улуши қарзларнинг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Мутаносибликни аниқлашда солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича қарз бюджетга тўловлар сифатида бир миқдорга жамланади ҳамда уларга нисбатан битта улуш аниқланади. Барча давлат мақсадли жамғармаларининг барча талаблари ҳам шундай усулда жамланади, кейинчалик улар давлат мақсадли жамғармалари ўртасида мутаносиб тартибда тақсимланади.


14. Иш ҳақини бериш, шунингдек иш ҳақи тўлаш учун олинган кредитларни қайтариш, белгиланган миқдорлардаги ушлаб қолинган даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадаллар суммаларини ўтказиш мутаносиб равишда амалга оширилади.

15. Мутаносиб тақсимлаш ҳисобварақдаги маблағларнинг кун бошидаги қолдиғидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ойнинг охирги банк иш кунида асосий ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар кун давомида мутаносиб тақсимланади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, ҳисобварақдан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган мисол асосида амалга оширилади.

Кун давомида ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар 2-сон картотекага етарли бўлганда, 2-сон картотекадаги мавжуд қарздорлик мазкур Йўриқноманинг 5-бандида белгиланган тартибда тўлаб берилади, қарздорлик қоплангандан сўнг, кейинги тўловлар ушбу Йўриқноманинг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


16. Мазкур Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.





Йўриқномага

2-ИЛОВА


Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий

ҳисобварағидан маблағларни талабларни қондириш

учун мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга оид

МИСОЛ


Хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобварағига келиб тушган кунлик маблағлар унинг бюджетга тўловлар бўйича қарзи ҳамда ҳисобварағида иш ҳақи учун банд (брон) мавжуд бўлганда, қуйидаги тартибда мутаносиб равишда тақсимланади:

Масалан мижознинг асосий ҳисобварағида кун бошида 5000 минг сўм миқдорида маблағлар қолдиғи мавжуд.

Хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириқномалари ва тегишли органларнинг инкассо топшириқномаларига асосан қуйидаги тўловлар бўйича қарз мавжуд:

бюджетга - 4000 минг сўм (фойда солиғидан - 3000 минг сўм, ҚҚСдан - 500 минг сўм, бюджетга тўланадиган бошқа солиқлар ва тўловлардан - 500 минг сўм);

давлат мақсадли жамғармаларига - 2350 минг сўм, бундан ижтимоий солиқ - 2000 минг сўм, автотранспорт йиғимлари - 350 минг сўм;

Бундан ташқари, иш ҳақи бўйича умумий сумма - 3000 минг сўм, бундан иш ҳақи тўлашга берилган кредит суммаси - 1000 минг сўм, иш ҳақини бронлаш суммаси - 2000 минг сўм, унга қуйидагилар ҳам киради: даромад солиғи (12%) - 240 минг сўм, шундан жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар (0,1%) - 2 минг сўм ва Касаба уюшмасига бадаллар (1%) - 20 минг сўм.

Ҳисобварақдаги ушбу барча талаблар жамланади (4000 + 2350 + 3000 = 9350 минг сўм) ва 100 фоиз деб қабул қилинади. Юқорида санаб ўтилган талабларнинг ҳар бирини қондириш бўйича мутаносиблик қуйидагича аниқланади: 9350 минг сўм 100 фоиз деб қабул қилинади ва ҳисобварақда мавжуд 5000 минг сўм маблағларнинг унга нисбати аниқланади, яъни қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади: 5000 х 100/9350 = 53,476%.

Ушбу талабларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳар бирининг улуши тегишли мутаносибликларда аниқланади:

1) Бюджетга тўловлар улуши: 4000 х 0,53476 = 2139,0 минг сўмни ташкил қилади.

2) Давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар улуши: 2350 х 0,53476 = 1256,7 минг сўмни ташкил қилади.

Давлат мақсадли жамғармаларнинг ичида ижтимоий солиқ ва автотранспорт йиғимлари бўйича нисбат (пропорция) белгиланади. Бизнинг мисолимиздан келиб чиқиб, ушбу нисбат қуйидагича бўлади:

ижтимоий солиқ улуши 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади;

автотранспорт йиғимлари улуши: 350 х 0,53476 = 187,2 минг сўмни ташкил этади.

3) Иш ҳақи бўйича умумий сумма (шу жумладан, иш ҳақини тўлашга берилган кредит ва иш ҳақи фонди бўйича бронни ўз ичига олган ҳолда) 3000 х 0,53476 = 1604,3 минг сўмни ташкил этади. Ушбу қисм ичида:

иш ҳақини тўлашга берилган кредитнинг улуши 1000 х 0,53476 = 534,7 минг сўмни ташкил этади;

иш ҳақи фонди бўйича броннинг улуши (ўз ичига даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва касаба уюшмасига бадалларини олади) 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади. Улардан:

иш ҳақига бериладиган нақд пуллар улуши 1740 х 0,53476 = 930,5 минг сўмни ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқ (12%) улуши 240 х 0,53476 = 128,3 минг сўмни (унинг таркибида жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар улуши 2 х 0,53476 = 1,1 минг сўмни) ташкил этади;

Касаба уюшмалари ихтиёрий бадаллар улуши (1%) 20 х 0,53476 = 10,7 минг сўмни ташкил этади.

Шу тариқа, хўжалик юритувчи субъектнинг бюджетга солиқ ва йиғимларнинг ҳар бир тури бўйича қарздорлиги бюджет олдидаги умумий қарздорлигидан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги ушбу давлат мақсадли жамғармалар олдидаги умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги ҳам жисмоний шахслар даромадидан солиқ, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадалларни ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 127-модда




















































Время: 0.1444
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск