ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Чакана савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2012 й. 65-сон "Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари хақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2012 й.

N 65



ЧАКАНА САВДО ВА УМУМИЙ

ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА "АЛКОГОЛЬ

ВА     ТАМАКИ      МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

ТАРҚАТИЛИШИ      ҲАМДА      ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛИНИШИНИ ЧЕКЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Қонунини амалга ошириш, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш тартибининг ягона тарзда қўлланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектлари жойлашувини қайта кўриб чиқиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектлари жойлашувини хатловдан ўтказиш, шунингдек уларни янги жойларга жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ҳар бир савдо объекти бўйича қайта жойлаштиришнинг аниқ муддатларини белгилаш, шунингдек жойлаштириладиган янги жойларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи савдо объектларини оптималлаштириш ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи савдо объектларининг амалдаги жойлашуви ҳамда жойлашуви қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган савдо объектларини қайта жойлаштириш юзасидан таклифларни уч кун муддатда Ишчи гуруҳга тақдим этсинлар;

Ишчи гуруҳ қарори асосида, белгиланган муддатларда, савдо объектлари қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарга қайта жойлаштирилишини таъминласинлар;

Ишчи гуруҳнинг чакана савдо объектлари қайта жойлаштирилиши, уларни қайта жойлаштириш муддатлари ва жойи тўғрисидаги қарорини тегишли тадбиркорлик субъектларига етказсинлар;

тегишли савдо объектларини қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган янги жойларга қайта жойлаштиришда тадбиркорлик субъектларига зарур ёрдам кўрсатсинлар.


4. Ишчи гуруҳ (Азимов Р.С.) алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектларининг жойлашувини хатловдан ўтказиш асосида уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари кўриб чиқилишини ва келишилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, ишлаб турган савдо объектлари улар янги жойга жойлаштирилгунга қадар, кечи билан 2013 йил 1 апрелгача илгари берилган рухсат гувоҳномаларига мувофиқ алкоголли, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бундан буён алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари беришда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш объектларини жойлаштириш юзасидан қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда киритсинлар.


9. Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун илгари берилган рухсат гувоҳномалари улар берилган муддат тугагунгача амал қилиши ҳамда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолиши маълумот учун қабул қилинсин.


10. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 мартдаги

65-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикасида чакана савдо

қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида

умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини)

ишлаб  чиқариш  ва  сотиш  қоидаларини  тасдиқлаш

тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида (қарорга 1-илова):


а) 3-банднинг еттинчи хатбошидаги "умумий овқатланиш савдо объектлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 63-банддаги "Умумий овқатланиш савдо объектларида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида (қарорга 2-илова):


а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "савдо объектида" сўзлари "корхонасида" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг биринчи хатбошидаги "савдо объектларининг" сўзлари "корхоналарининг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 14-банднинг биринчи хатбошидаги "савдо объекти" сўзлари "объект" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 15-банддаги "савдо объектлари" сўзлари "умумий овқатланиш объектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 19-банддаги "савдо объектларидаги" сўзлари "корхоналарида" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилади.

Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 116-модда



































Время: 0.1338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск