Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2012 й. 67-сон "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2012 й.

N 67




БОЛАЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда болаларнинг дам олишини ташкил этиш, оромгоҳларда уларни соғломлаштириш чора-тадбирларини янада кучайтириш, бу борадаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси 1-иловага;

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб юритилади) таркиби 2-иловага*;

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилмаси 3-иловага;

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

болалар оромгоҳларида маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминотнинг барча тизимлари ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

болалар оромгоҳларига ёндош ҳудудларда содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

болаларни оромгоҳларга олиб бориш ва уларни дам олишдан кейин олиб қайтишда транспорт хизмати хавфсизлигини, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

болалар оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек болалар, тарбиячилар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини кўриш;

болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, оромгоҳларни зарур дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш;

барча оромгоҳларда болаларнинг яшаш, овқатланиш ва дам олиш жойларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва нормалари устидан кучли назоратни таъминлаш;

оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш;

болаларнинг ўқишдан ташқари вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, турли спорт мусобақаларини ўтказиш ва бу орқали болалар спортини оммалаштириш;

оромгоҳларда ўтказиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларида республикадаги таниқли маданият, фан, адабиёт ва санъат ходимлари ҳамда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш;

оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаб бориш;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ҳолларда, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:

оромгоҳлар фаолият самарадорлигини оширишга доир ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, хавфсизлик ва тиббий хизмат, шунингдек болаларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш бўйича ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳларни тузсинлар;

ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, фаолият йўналишларини белгиласин ҳамда гуруҳ аъзоларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтирилсин;

болалар оромгоҳларини янги мавсумга ҳар томонлама тайёрлаш мақсадида уларни тўлиқ хатловдан ўтказсинлар ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва етарли шарт-шароитлар яратиш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

болаларнинг оромгоҳларда дам олишларини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Мувофиқлаштирувчи гуруҳга мунтазам равишда ахборот бериб борсинлар.


4. Тасарруфида болалар оромгоҳлари бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига:

оромгоҳларнинг самарали фаолият кўрсатиши, хавфсизлик ва тиббий хизмат, шунингдек болаларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш бўйича зарурий ташкилий чора-тадбирларни кўрсинлар;

бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

болалар оромгоҳларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб, амалга оширсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 июндаги 383-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 2-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 мартдаги

67-сон қарорига

3-ИЛОВА



Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш

чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш

юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш

бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТУЗИЛМАСИ









Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири





































































^




























































Раиснинг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари





































































^




























































Раиснинг ўринбосари - Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси






















<


Масъул котиб































^





















































































1-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш"







Гуруҳ раҳбари 

Халқ таълими

вазири


2-ишчи гуруҳ. "Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш"




Гуруҳ раҳбари  Соғлиқни сақлаш вазири



3-ишчи гуруҳ. "Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш"



Гуруҳ раҳбари

Маданият ва спорт ишлари вазири



4-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш"


Гуруҳ раҳбари 

Ички ишлар

вазири



5-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш"


Гуруҳ раҳбари -

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири



Ҳудудий Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар.

"Оромгоҳларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, капитал ва жорий таъмирлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур инвентарлар билан таъминлаш"

Раҳбар -

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
























































<


<


<


<


<


































































>


>


>


>


>






















































































  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 118-модда































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск