ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 й. 12-сон "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.1999 й.

N 12



ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Республика комиссияси ўтказган текширишда ижро интизоми пастлигининг кўплаб ҳоллари, республика бошқарув органлари, маҳаллий ҳокиллият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ташкилотчилик ва назорат фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланди.

Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари ўз аппарати, тасарруфидаги вазирликлар, идоралар ва корхоналар ишларини мунтазам ва қаттиқ назорат қилмаяптилар, бошқарув ва ҳокимликлар тармоқ органлари фаолиятини суст мувофиқлаштирмоқдалар, Ҳукумат қарорларини амалга оширишга расмиятчилик билан ёндашиш ҳолларига қатъий баҳо бермаяптилар.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларини бажариш бўйича амалий ишлар ўрнига баъзан кўплаб кенгашлар ва мажлислар ўтказмоқдалар, турли маълумотномалар, ахборотлар ва статистика маълумотлари тўпламоқдалар, ҳайъатларнинг янги қарорларини ва ҳокимлар фармойишларини қабул қилмоқдалар. Айни пайтда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, муаммоли масалаларни рўёбга чиқариш ҳамда пировард натижада, белгиланган мақсадларга эришиш таъминланмаяпти.

Ижрони назорат қилиш ва текшириш кўпинча қисқа муддатли бўлиб, аҳён-аҳёнда ўтказилмоқда, жойлардаги, айниқса қуйи таркибий бўлинмалардаги, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволи жуда кам ўрганилмоқда.

Бошқарув аппарати барча бўғинларининг ташкилотчилик, ижро ва назорат фаолиятини такомиллаштириш, раҳбарлар ва мутахассисларнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг ҳамда Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш, республика Ҳукумати қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш бўйича ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.

Республика комиссиясининг ижро интизоми аҳволини текшириш бўйича маълумотномаси мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир қатъий чора-тадбирлар кўриш учун Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига юборилсин.


2. Бош вазир Ў.Т. Султоновнинг ва шахсан Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарларининг эътибори назорат ва ижрони текширишнинг аппаратлар ходимларининг тармоқ бошқарув органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларининг сўзсиз, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши юзасидан юқори даражада шахсий жавобгарлигини таъминлайдиган таъсирчан тизимини яратиш зарурлигига қаратилсин. Шу мақсадларда:

15 кун муддатда - вазирликлар, идоралар, тармоқ ва маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларининг Ҳукумат айрим қарорларини бажаришга расмий муносабатда бўлишининг ҳар бир ҳолати кўриб чиқилсин ва уларга катъий баҳо берилсин;

бир ой муддатда - Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йилда қабул қилинган қарорлари ва фармойишларининг бажарилиши пухта таҳлил қилинсин, эришилган натижалар танқидий баҳолансин, камчиликларни бартараф этиш ва ечилмаган муаммоларни ҳал қилиш учун таъсирчан чора-тадбирлар кўрилсин;

ҳар чоракда - Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари мажлисларида илгари қабул қилинган Ҳукумат қарорлари бажарилишининг аҳволи ижрони назорат қилиш тартибида кўриб чиқилсин, ижро интизомининг пастлиги ҳолларига ва вазирликлар, идоралар, хўжаликлар бирлашмалари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан йўл қўйилган камчиликларга қатъий баҳо берилсин. Зарурат бўлганда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача бўлган қаттиқ интизомий жавобгарлик чоралари қўллансин.

Бош вазир Ў. Т, Султонов, Бош вазир ўринбосарлари амалга оширилган ишлар тўғрисмда 1998 йил ва 1999 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ахборот берсинлар.

4. Бошқарув барча бўғинларининг ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича фаолиятида ягона тизимни ва узлуксиз жараённи таъминлаш мақсадида Ҳукумат аппаратида, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида тармоқ бошқарув органларида қамда маҳаллий ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишнинг Асосий қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ижро учун юборилишини, улар бажарилишининг натижалари юборилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

5. Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари марказий аппаратларда, ҳудудий бошқарув органларида ва маҳаллий ҳокимият органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун уларнинг шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин. Бунинг учун:

10 кун муддатда - раҳбарларнинг функционал вазифалари тақсимланиши қайта кўриб чиқилсин ва тасдиқлансин, бунда улардан ҳар бирининг ижрони ташкил этиш билан шахсан шуғулланиши, ўзлари раҳбарлик қилаётган таркибий бўлинмаларда, тасарруфларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишларнинг аҳволини танқидий тахлил қилиши назарда тутилсин;

15 кун муддатда - иш юритишни, хужжатларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини такомиллаигириш, уларни ҳудудий бошқарув органларига, жойлардаги аниқ ижрочиларга тезкорлик билан етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилсин;

20 кун муддатда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг ижросини ташкил этиш ва назорат қилишнинг Асосий қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар, идораларнинг марказий аппаратларида, тасарруфларидаги тармоқ бошқарув органларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида Ҳужжатларнинг ижросини ташкил этиш тартиби ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин;

бир ой муддатда - Республика Президенти фармонларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар ўз қарорларининг ижросини назорат қилишни ташкил этиш масалалари зиммасига юкланган таркибий бўлинмалар ва ходимлар таркиби қайта кўриб чиқилсин, кўрсатиб ўтилган бўлинмалар тўғрисидаги низомлар тасдиқлансин, улар компьютерлар, нусха кўчириш ва бошқа зарур техника воситалари билан таъминлансин;

1999 йил биринчи чорагида - ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича амалий семинарлар ўтказилсин, бунда: вазирлик - ҳудудий бошқарув органи - хўжалик юритувчи субъект; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - туман, шаҳар қокимликлари - корхона, муассаса ва ташкилот даражаларида назорат ва ижрони ташкил этишга алоҳида эътибор берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини бажариш юзасидан жавобгарлигини кучайтириш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг Ҳукумат қарорларини бажариш бўйича фаолияти устидан назоратни кучайтиришни таъминлаш тавсия цилинсин. Ижро интизомининг бузилиши ҳолларини ўз вақтида кўриб чиқсин ва улар юзасидан қонунда назарда тутилган чоралар кўрсин, Президент фармонларини, республика Ҳукумати қарорлари ва топшириқларини бажаришга расмиятчилик билан ёндашишга йўл қўйган мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган қаттиқ шахсий жавобгарликка тортсин.


8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига доир Ҳукумат карорларининг амалга оширилишини кенг ёритсинлар, камчилик ва муаммоларни, мансабдор шахсларнинг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги роли ва масъулиятини холисона очиб берсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.

Бош вазир Ў.Т. Султонов ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1999 йил июлда Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ахборот берсин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг

СХЕМАСИ



































































































































Бош вазир ўринбосари



Бош вазир ўринбосари



Бош вазир ўринбосари



Бош вазир ўринбосари


- Агросаноат комплекси рахбари



- Истеъмолчилар бозори комплекси рахбари



- Қурилиш ва саноат қурилиш материаллари комплекси рахбари



- Қурилиш ва йўл-транспорт коммуникациялари тараққиёти комплекси рахбари































































Котибият



Котибият



Котибият



Котибият

















Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар




















































































Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими








Кадрлар бўлими





Умумий бўлим


































Схеманинг давоми



















Президент-Раис












Вазирлар Маҳкамаси





















































Бош вазир















































Аппарат рахбари








Бош вазир ўринбосари















- Коммуникация комплекси рахбари
















































































Инвестиция дастурлари департаменти






ТИФ координацияси департаменти



Котибият







Котибият






















Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар





Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар












































































Аппраратнинг функционал бўлинмалари











































Юридик бўлим



Назорат бўлими










































Схеманинг давоми











































































































































Бош вазир ўринбосари



Ахборот-тахлил бошқармаси бошлиғи



Бош вазир ўринбосари



Бош вазир ўринбосари



Бош вазир ўринбосари


Ижтимоий комплекс рахбари





- Давлат тасарруфидан чиқариш комплекси рахбари



- Умумиқтисодий комплекс рахбари



.Оила, она ва бола ижтимоий химояси комплекси рахбари

















































































Котибият



Худудлар ва сохалар бўйича тараққиёт дастури бўлим



Котибият



Котибият



Котибият




















Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар



Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар









































































































Биринчи бўлим











































Республика вазирликлари, идоралари ва ҳудудларида

Ҳукумат қарорларини бажариш бўйича ижро

Интизомининг аҳволи тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 октябрдаги Ф-910-сон фармойишига мувофиқ шу йил ноябрь-декабрь ойларида Вазирлар Маҳкамаси комплексларида, вазирликлар, идораларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, Бухоро, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, туман ҳокимликларида, шунингдек қуйи таркибий бўлинмаларда Ҳукумат қарорлари бежарилиши бўйича ижро интизомининг аҳволи ўрганиб чиқилди.

Жойларда ишларнинг аҳволини ўрганиш қуйидагиларни кўрсатди:

биринчидан - Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва мажлислари баёнларнни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг белгиланган тартиби бажарилмоқда, улар бўйича тегишли ўз қарорлари қабул қилинмоқда ва улар ижрочиларга етказилмоқда;

иккинчидан - Ҳукумат ҳужжатлари ва ўз қарорлари амалга оширилиши муайян равишда назорат қилинмоқда;

учинчидан - бошқарувнинг тармоқ органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан таркибий бўлинмалар рахбарлари ва мутахассислар зиммасига юкланган вазифалар амалга оширилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш бўйича айрим чора-тадбирлар кўрилмоқда;

тўртинчидан - ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва ижтимоий муаммоларни амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарорларини назорат қилиш ва ижросини текширишни ташкил этиш масалаларига эътибор кучайтирилган.

Шу билан бирга ижро интизомининг ақволини ўрганиш давомида ўз ечимини талаб этувчи жиддий камчиликлар ва муаммолар аниқланди.



I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНЛАРИНИ ВА ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ

БЎЙИЧА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,

УЛАРНИ ИЖРОЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ


1. Айрим вазирлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳудудларнинг ҳокимлари олинган фармонларни ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш ўрнига ноаниқ резолюциялар ва умумий тусдаги топшириқлар бериш билан чегараланмоқдалар.


2. Топшириқларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларига ва мутахассисларга нисбатан талабчанлик кўрсатилмаяпти. Ушбу сабабга кўра ўз қарорларининг бир қисми улар томонидан муаммоларни чуқур ўрганмасдан тайёрланмоқда, умумий декларатив тусга эга, қўйилган вазифаларни амалга оширишга ва пировард натижаларга эришишга йўналтирилмаган.


3. Ижро интизомининг пастлиги ва амалий назоратнинг йўқлиги туфайли қуйи таркибий бўлинмаларда, айниқса туман ва шаҳар ҳокямликлари бўғинида қарорлар қабул қилиш узоқ муддатга кечикмоқда.

Масалан, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармон ва 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарор бўйича Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасида (М.Т. Умаров) ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасида (Ю.Г. Шаронов) аниқ қарор қабул қилинмаган ёки чора-тадбир кўрилмаган; Адлия вазирлигида (С.М. Мирсафоев) ҳайъатнинг қарори вазирнинг резолюциясидан 18 кундан, кейин, Тошкент шахар Адлия бошқармасида эса яна 11 кундан кейин қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Вазирлар Маҳкамасининг қарори деярли кўчириб ёзиб қўйилган, Элликқалъа, Чимбой туман ҳокимликларида қарор икки ойдан кейин қабул қилинган, саноати ривожланган Қўнғирот ва Беруний туманларида қарор қабул қилинмаган.

Бизнес-фондда (А.Ю. Юсупов) қарорларни тайёрлаш, қабул қилиш ва ижро этиш тизими мавжуд эмас, бу ерда "раҳбарлик учун", "ижро этиш учун", "чора-тадбирлар кўрилсин" ва шу каби умумий ифодалар билан чекланилмоқда. "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бмзнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги 1987-сон Фармонни ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масала бўйича 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорини бажариш юзасидаги аниқ чора-тадбирлар ва қарор қабул қилинмаган, улар икки ойдан кейин - 1998 йип 24 июлда "1998 йилнинг I ярим йиллигидаги иш якунлари" бўйича Бошқарув мажлисида юзаки муҳокама қилинган. Фармон ва қарор чиққандан кейинги даврда фонд томонидан 6 банк билан 455 млн сўмга бош битимлар тузилган, бироқ "Ўзтадбиркорбанк" линияси бўйича 28 млн сўмлик атиги икки лойиҳа амалда маблағ билан таъминланган.

Айрим вазирликлар ва идоралар Ҳукуматнинг акциядорлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорларини бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар. "Ўздонмаҳсулот" корпорациясида О.О. Отаев) Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав жамғармасидаги давлат улуши тўғрисида" 1998 йил 30 июндаги 272-сон қарори бўйича ҳайъат ва тармоқ органларининг қарорлари ҳанузгача қабул қилинмаган, таркибида 158 та акциядорлик жамияти бўлган "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасида (Э.Э. Зикриёев) акциядорлик жамиятларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари Ҳукумат қарори чиққандан сўнг икки ойдан кейин тасдиқланган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида (Ш. Бегматов) Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон ва "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорлари бўйича вилоят ҳокимининг қарорларини қабул қилиш учун 1,5-2 ой керак бўлган.

Бухоро вилояти ҳокиммнинг (С. Ҳусенов) Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорини бажариш юзасидан қабул қилинган қарори санация қилиниши керак бўлган хўжаликлар мавжуд бўлган Вобчент, Ғиждувон, Шофиркон ва Пешку туманлари ҳокимликларига етказилмаган. Ўтган йилнинг 1 декабридаги ҳолатига кўра 8 хўжаликдан учтаси 15 млн сўмлик зарар кўрган.



II. ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1) Республика даражасида


1. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари. Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича ўз аппарати, вазирликлар ва маҳаллий ҳокимият органларининг ишини мувофиқлаштиришни етарлича самарали таъминламаяпти, ҳозирча тармоқ ва ҳудудий бошқарувнинг барча даражаларида ижро интизомининг пухта тизими йўлга қўйилмаган.


2. Қуйи таркибий тузилмаларда Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларининг бажарилиши, айниқса бевосита хўжалик юритувчи субъектларда ишларнинг аҳволи пухта ва чуқур таҳлил қилиниши таъминланмаяпти.


3. Ижро интизоми бузилиши ва паст бўлиши ҳоллари учун вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарларидан шахсий масъулият талаб қилинмаяпти.


4. Жорий йилда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида Ҳукуматнинг 54 қарорининг бажарилиши кўриб чиқилган. Ишдаги нуқсонлари учун 4 Котибият мудирига ҳайфсан эълон қилинди, 2 мутахассис ишдан бўшатилди, Ҳукуматнинг айрим қарорларини назорат қилиш ва ижросини текширишни ташкил этишга расмиятчилик билан ёндашилишига йўл қўйган раҳбарлар фаолиятига эса принципиал баҳо берилмаган, уларга танбеҳ бериб ўтилган холос.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комплекси (В.А. Чжен) томонидан вазирликлар, идоралар ва жойлардаги ҳокимият органлари фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаганлиги ва улар ўзаро ҳамкорлигининг мавжуд эмаслиги, қуйи таркибий бўлинмаларга ва уларнинг раҳбарларига нисбатан Ҳукумат қарорлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун талабчанликнинг пастлиги акцияларни жойлаштириш тартибининг (1998 йил 5 мартдаги 96-сон карор) амалга оширилиши такроран текширилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 февралдаги ва 29 июлдаги мажлисларида икки марта кўриб чиқилишига олиб келди. Давлат мулки қўмитаси бутун тизимининг тузилмаси ва кадрлар таркиби қайта кўриб чиқилди. Ҳукуматнинг қўшимча қарорлари (1998 йил 30 июндаги 272-сон, 1998 йил 22 августдаги 361-сон, 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорлар) қабул қилинди. Бироқ янги қарорларнинг хам амалда бажарилиши Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплекслари томонидан етарлича самарали таъминланмаяпти.

Бошқа мисол. Кейинги икки йилда "Алкоголли махсулот ишлаб чиқаришда давлат монопопиясини жорий этиш тўғрисида"ги Фармон ва Вазирлар Маҳкамасининг алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан назоратни кучайтириш бўйича 5 та - 1997 йил 15 августдаги 398-сон, 1998 йил 27 февралдаги 85-сон, 1998 йил 15 майдаги 213-сон, 1998 йил 21 майдаги 221-сон, 1998 йил 4 августдаги 331-сон қарорлари қабул қилинди.

Шу билан бирга ушбу иш Умумиқтисодиёт (Б.С. Ҳамидов), Агросаноат ва Истеъмол бозори (М.З. Усмонов) комплекслари ўртасида ҳозиргача пухта мувофиқлаштирилмаган. Яширинча олиб кириш, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, эски ва сохта акциз маркаларидан фойдаланиш, етарлича асослар ва талабларсиз хўжалик юритувчи субъектларга лицензиялар бериш ҳоллари кўплаб давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозорларнинг фаолиятини ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги ПФ-1384-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасинннг "Бозорларнинг фаолиятини за уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги 82-сон қарори деҳқон бозорларида ишларнинг аҳволини тубдан яхшилашнинг аниқ чора-тадбирлар комплексини белгилаб берди. Бироқ комплекслар ва хокимликлар раҳбарлари томонидан қаттиқ назоратнинг мавжуд эмаслиги, жойларда ижро интизомининг пастлиги ва бозорларнинг маъмуриятларига нисбаган муросасозлик билан муносабатда бўлиш туфайли қўйилган вазифалар тўлиқ ҳажмда амалга оширилмади.

Натижада Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1998 йилда кўшимча равишда бозорлар ходимларини аттестациядан ўтказиш (1998 йил 16 майдаги 216-сон) ва "Отчопар бозори"да савдо қилишни тартибга солиш (1998 йил 18 майдаги 218-сон) бўйича қарорлар қабул қилинди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 458-ф-сон фармойиши билан иқтисодий ислоҳотлар, акциялаштириш ва бозорларда акцияларни тақсимлаш, маъмурият томонидан республика қонунлари ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича комиссия таркиби тасдиқланди. Бироқ ўтган уч ой мобайнида комиссия тўғрисидаги низом, иш режаси тасдиқланди холос, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар таъминланмади.

Олий Мажлиснинг XI сессияси қарорларини бажариш юзасидан қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар бўйича Фармон ва бир қанча қарорлар қабул қилинди. Уларни амалга ошириш бўйича назорат режалари, тадбирлар тасдиқланди, минтақавий семинарлар ўтказилди, агросаноат комплекси тизими ходимлари аттестациядан ўтказилди. Ушбу масалалар 6 марта республика комиссияси мажлисларида ва бир неча марта селектор кенгашларида кўриб чиқилди.

Шу билан бир қаторда, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўта сусткашликка йўл қўйишмоқда: Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган 72 та тадбирдан атиги 9 таси белгиланган муддатда, 11 таси кечикиб бажарилган, бир қатор ҳужжатларни бажаришнинг аҳволини уларнинг йўқлиги сабабли аниқлаш имкони бўлмади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликларида ширкатларни шакллантириш бўйича ўз қарорлари ҳокимларнинг кўрсатмасидан кейин 15-20 кун ўтгач, хўжаликларнинг қарорлари эса фақат ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида қабул қилинган.


2) Тармоқ даражасида


Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар ва уларнинг бўлинмаларидаги ижро интизомининг аҳволини ўргачишда:

раҳбарлар функционал вазифаларининг аниқ тақсимоти;

Хужжатларнинг ижросини ва назоратини ташкил этиш юзасидан тасдиқланган тартиб ёки низом;

вазирлик (идора) - ҳудудий тармоқ органи - хўжалик юритувчи субъект бўғинидаги ишларни мувофиқлаштиришнинг мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясида Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёқилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорини бажариш юзасидан 2 марта сим орқали кенгаш ўтказилган, тадбирлар ишлаб чиқилган, буйруқ чиқарилган, бироқ белгиланган чора-тадбирларни бажариш бўйича аниқ ишлар қилинмаган, АЁҚШларни қайта рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялар бериш бўйича вилоят комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Ўтган вақт мобайнида Жиззах, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги АЁҚШ ишлари аҳён-аҳёндагина ўрганилган. Уларнинг бир қисми текшириш вақтида ишламаган, айримлари эса тасдиқланган қоидалар қўпол равишда бузилган ҳолда берилгач янги лицензиялар асосида ишламоқда.

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "1998-2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури тўғрисида" 1998 йил 17 мартдаги 117-сон қарорга мувофиқ минтақавий ва туманлараро сув қувурларини Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги балансига ўтказиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда ичимлик сув таъминоти объектлари ягона хизматини ташкил этиш тўғрисида жорий йилнинг апрелида таклифлар киритиши керак эди. Ўтган йилнинг июнь-октябрь ойларида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги кўриб чиқиш муддатини кечиктиришни сўраб 4 та хат юборган. Масала эса ҳанузгача ҳал этилгани йўқ.

Айрим вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари Вазирлар Маҳкамасининг "1998-2000 йиллар даврида Наманган вилоятида бозор ислохотларини чуқурлаштириш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 1998 йил 29 июлдаги 319-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашмаяпти. "Ўзбекнефтгаз" компаниясида қарор қабул қилинмаган, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасида буйруқ фақат 45 кундан кейин чиқарилган, тасдиқланган тадбирлар эса бажарилмаяпти. Масалан, Наманган шаҳридаги, Поп ёз Норин туманларидаги пахта тозалаш заводлари ижтимоий соҳа объектлари қурилишига ажратган маблағлар атиги 4,5 дан 11 фоизгачани ташкил қилади.


3) Ҳудудий даражада


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари - туман ҳокимликлари - корхона, муассаса ва ташкилотлар бўғинидаги ишларнинг аҳволи ижро интизомини мустаҳкамлашдаги энг қолоқ ўринлардан биридир.

Ушбу бўғинда Фармонлар, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, улар бўйича қабул қилинган ўз қарорлари ҳамда уларни бевосита бажарувчиларга тезкорлик билан етказишга доир ишларни ташкил қилишнинг аниқ тизими йўқ, қарорларда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан раҳбар ва мутахассисларга нисбатан талабчанлик сусайтириб юборилган.

Қорақалпоғистон Республикасининг деярли барча бошқарув бўғинларида хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонни ва Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорини бажаришга маъсулиятсизлик билан ёндашилган. Қорақалпоғисточ Республикаси Вазирлар Кенгаши мавжуд камчиликлар ва муаммоларни пухта таҳлил қилмай, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олмай, Вазирлар Маҳкамаси қарорини деярли кўчириб қўя қолган. Вазирлар Кенгашининг қарори 2 ойдан кейин, Хўжайли, Шуманай туманлари ҳокимликларида эса 95 кундан кейин, яъни 1998 йилнинг сентябрь ва октябрида чиқарилган. Ижронинг бориши жойларда ўрганилмайди ва назорат қилинмайди. 1998 йилда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришга Бизнес-фонднинг Қорақалпоғистон бўлими томонидан фақатгина 2 та лойиҳа бўйича атиги 5,0 млн сўм ажратилган.

Наманган вилояти ҳокимлигида ҳоким Жабборовнинг кўрсатмасидан кейин 15 кун ўтгач Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартномавий мажбуриятларни бажариш юзасидан жавобгарлигини кучайтириш бўйича 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарорини бажаришга доир юзаки ва ноаниқ қарор қабул қилинган. Қолаверса, қарор вилоят ташкилотларида ҳам, туман, шаҳар ҳокимликларида ҳам зарур даражада ишлаб чиқилмаган. 1998 йилнинг 12 октябрида ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ф. Турсунов имзоси билан "ушбу ишни кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги кўрсатма хати" жўнатилган. Натижада умуман вилоят бўйича 1998 йил 20 ноябрдаги ҳолатига кўра, маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш даражаси атиги 18,3 фоизни, шу жумладан экспорт бўйича - 0,2 фоизни, моддий-техника ресурслари олиш бўйича  32,9 фоизни ташкил қилди.

Вазирлар Маҳхамасининг "Уй-жой қўрилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарорини бажаришда ҳокимликлар раҳбарлари томонидан йўл қўйиб бўлмайдиган маъсулиятсизлик ва интизомсизлик қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари топшириқдан кейин 2-3 ой ўтгач, "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг ўзидаги баъзи бўлинмалар ва қурилиш бошқармалари эса 1997 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида ўз қарорларини қабул қилишган. 1998 йилда фойдаланишга топширилиши керак бўлган 2661 квартирадан 1998 йилнинг 1 ноябригача 924 таси ёки 35 фоизи топширилган. Уларнинг 764 таси Тошкент шаҳрида, 160 таси эса республика минтақаларидадир. "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси томонидан йиллик дастур атиги 45,7 фоизга ўзлаштирилган.



III. ХУКУМАТ ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРОСИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАР,

УЛАРНИНГ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ ВА УЛАРНИ

ТЕХНИКА БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

ДАРАЖАСИ


Текширилган вазирликлар ва идораларда ижрони назорат қилувчи мустақил таркибий бўлинмалар асосан марказий аппаратларда: Қишлоқ са сув хўжалиги вазирлигида - 2 киши, Адлия вазирлигида - 2 киши, Молия вазирлигида - 2 киши (канцелярия таркибида), Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида - 2 киши (канцелярия таркибида), Давлат солик қўмитасида - 8 кишини ташкил қилади. Қолганларида эса бу иш бошқа ходилдларга: ҳайъат котибига, раҳбар ёрдамчисига, канцелярия мудирига, маҳаллий ҳокимият органларида эса - айрим ходимларга юкланган.

Уларнинг кўпчилиги етарли малакага эга эмас, ўзларига юкланган назорат функцияси билан мунтазам шуғулланишмайди, раҳбарлар томонидан уларга тегишли бўлмаган топшириқларни бажаришга жалб этилади. Бундай мисолларни вилоятлар, шаҳарлар ва қишлоқ ҳудудидаги туманлар ҳокимликларининг деярли барчасида, айниқса қишлоқ; хўжалиги ишлари мавсуми даврида кўриш мумкин. Кейинги йилларда ходимларнинг ушбу тоифаси ҳеч қаерда ўқитилмаган ва аттестациядан ўтказилмаган.



IV. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР


Биринчи - ташкилотчилик, ижро ва назорат фаолиятининг мавжуд амалиёти бутун бошқарув аппарати ишида ягона, узвий жараённи, барча даражадаги раҳбарлар ва ходимларнинг умуман ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича юксак масъулиятини таъминламайди;

иккинчи - ўрганилган деярли барча вазирликлар ва ҳокимликларда Ҳукуматнинг ва ўз қарорларининг ижросини назорат қилувчи таркибий. бўлинмалар йўқ. Ушбу функцияларни бажариш канцелярияга, ҳайъат котибларига, ёрдамчиларга ёки бошқа ходимларга юкланган бўлиб, улар асосан техник масалалар билан шуғулланишади;

учинчи - вазирликлар, идоралар марказий аппаратларида, улар тасарруфидаги тармоқ бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида Ҳужжатларнинг ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича тасдиқланган тартиб (низом) йўқ;

тўртинчи - вазирликлар ҳайъатлари ва ҳокимларнинг Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш юзасидан қабул қилган айрим қарорлари бевосита бажарувчиларга - тармоқ бошқарув органларига, туман, шаҳар ҳокимликларига ва хўжалик юритувчи субъектларга анча кечикиб етказилмоқда. Натижада қуйи таркибий бўғинларда ўзларига берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва тезкорлик билан бажарилиши таъминланмаяпти, кўпинча эса бу топшириқлар ўз долзарблигини йўқотмоқда;

бешинчи - кўпинча назорат ва ижрони текшириш аҳён-аҳёнда ўтказилади, улар айрим камчиликлар ва нуқсонларни қайд қилиб ўтишдангина иборат бўлади, жойлардаги, айниқса қуйи таркибий бўлинмалардаги, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги ишларнинг аҳволи деярли ўрганилмайди;

олтинчи - Ҳукумат қарорларини бажариш бўйича амалий иш ўрнига кўпинча кўплаб йиғилишлар ва мажлислар ўтказиш, турли маълумотномалар, ахборотлар ва статистик маълумотлар тўплаш, вазирликлар, идоралар ҳайъатларининг, жойлардаги ҳокимларнинг янги буйруқларини, қарорларини қабул қилиш билан шуғулланилмоқда. Шу билан бирга, мавжуд нуқсонларни бартараф этиш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш, пировард натижада белгиланган мақсадларга эришиш таъминланмаяпти;

еттинчи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокилллари, вазирлар, шунингдек комплекслар раҳбарлари - республика Бош вазири ўринбосарлари томонидан маҳаллий ва тармоқ бошқарув органлари ходимлари ва раҳбарларига нисбатан шахсий талабчанликнинг йўқлиги ижро интизоми пастлигининг асосий сабабларидан биридир.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари ва бошқарув аппарати фаолиятидаги, умуман ижро интизомини мустаҳкамлашнинг аниқ ялпи тизими бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликлар Ҳукумат қарорларининг тезкорлик билан, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига ҳамда республика корхоналари, тармоқлари ва ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини амалда ҳал этишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида"ги қарорини қабул қилиш таклифи киритилмоқда (илова қилинади).



Республика комиссияси


































Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск