ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Кредит бюролари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.2012 й. 74-сон "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.2012 й.

N 74



"КРЕДИТ АХБОРОТИ АЛМАШИНУВИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек кредит ахбороти алмашинуви тизимини янада такомиллаштириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш, кредит битимлари бўйича таваккалчиликларни камайтириш, тижорат банклари ва банк бўлмаган кредит ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар тезкорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банкларининг Банклараро кредит бюроси негизида "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси" масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш, унинг таркибига иловага мувофиқ муассисларни жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси" масъулияти чекланган жамияти фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

кредит ахборотлари субъектлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит тарихларини шакллантириш учун зарур бўлган улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва ахборотни таҳлил қилиш;

кредит ахбороти субъектларининг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш ва уларнинг рейтингини баҳолаш тизимини шакллантириш;

кредит ахборотидан фойдаланувчиларга, шунингдек кредит ахборотлари субъектларининг ўзига уларнинг сўровлари бўйича кредит ахборотлари субъектларининг кредит тарихи тўғрисидаги маълумотларни бериш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш;

кредит ахбороти субъектларининг тўловга қодирлигини, кредитга лаёқатини ва тўлов интизомини баҳолашда кредит ахборотидан фойдаланувчиларга кўмаклашиш мақсадида уларга маслаҳат хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

кредит ахбороти субъектларининг кредит битимлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;

кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш;

кредит бюроларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бериладиган кредит ахбороти маълумотлар базасини жамлаш;

кредит ахборотининг маълумотлар базасини янгидан ташкил этилган кредит бюроларига бериш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кредит бюролари ҳамда кредит бюросига кредит ахбороти берувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида ахборотнинг айланиши ва берилиши тартибини, шунингдек кредит бюролари ва кредит ахборотидан фойдаланувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси" масъулияти чекланган жамиятининг давлат рўйхатидан ўтказилишини ва унга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия берилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаментининг кредит ахбороти маълумотлар базаси берилишини таъминлаш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кредит бюросига кредит ахбороти берувчи органлар ва ташкилотларнинг мутахассислари учун семинарлар ва тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш ишларини амалга ошириш тавсия қилинсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида" 2011 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-301-сон Қонуни нормалари кенг ёритилишини таъминласинлар.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 апрелдаги 197-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 132-модда




Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 мартдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси"

масъулияти чекланган жамияти муассислари

ТАРКИБИ

           

Т/р

Муассислар номи

Устав

фондидаги

улуши

(млн. сўмда)

  

1

Ўзбекистон Банклар уюшмаси


40,0

2

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

  

40,0

3

"Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки (очиқ акциядорлик жамияти)

  

40,0

4

"Агробанк" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

5

Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки

  

40,0

6

"Ўзбекистон саноат-курилиш банки" очик акциядорлик тижорат банки


40,0

7

"Микрокредитбанк" очик акциядорлик-тижорат банки


40,0

8

"Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банки

  

40,0

9

"Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки


40,0

10

"Ипак йўли" очик акциядорлик инновация тижорат банки


40,0

11

"Алоқабанк" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

12

Ўзбекистон-Германия "Савдогар" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

13

"Турон банк" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

14

"Ҳамкорбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

15

"ЎзКДБ банк" ёпиқ акциядорлик жамияти


40,0

16

"Капиталбанк" очиқ акциядорлик-тижорат баики


40,0

17

"Ўзбекистон-Туркия банк" ёпик акциядорлик жамияти

  

40,0

18

"Трастбанк" хусусий очиқ акциядорлик биржа банки

  

40,0

19

"Кредит-стандарт" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

20

"Давр-банк" хусусий ёпиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

21

"Универсал Банк" хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки

  

40,0

22

"АМIRВАNК" хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

23

"Самарқанд" очиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

24

"Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB" ёпиқ акциядорлик жамияти


40,0

25

"АSIA АLLIАNСЕ ВАNК" хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки

  

40,0

26

"Туркистон" хусусий очиқ акциядорлик-тижорат инвестиция банки

  

40,0

27

Эрон "Садерат" банкининг Тошкент шаҳридаги шўъба банки


40,0

28

"Равнақ-Банк" хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки

  

40,0

29

"Invest Finance Bank" хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки

  

40,0

30

"HI-ТЕСН ВАNК" хусусий ёпиқ акциядорлик тижорат банки


40,0

31

"ORIENT FINANS" хусусий ёпиқ акциядорлик тижорат банки

  

40,0


ҲАММАСИ

   

1240,0













































Время: 0.2063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск