Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2002 й. 241-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 июлдаги

241-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) матбуот ва ахборот-оммавий ахборот воситалари, ахборотлар алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик фаолияти ва даврий нашрларни тарқатиш соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминловчи давлат ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Агентлик ўз фаолиятини давлат ижро этувчи ҳокимиятининг бошқа органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

оммавий ахборот воситаларининг мустақил фаолияти соҳасидаги конституциявий ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилиши, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатларининг таъминланиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

республика фуқароларининг ахборотларга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, аҳолининг, энг аввало, ўсиб келаётган авлоднинг ва ёшларнинг таълим, маънавий ва маданий даражасини ошириш манфаатларини кўзлаб оммавий ахборот воситаларини, ноширлик ишларини ва матбаачиликни кенг ривожлантиришга кўмаклашиш;

ноширлик ва матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот воситалари, даврий нашрларни тарқатиш, шу жумладан, кўрсатиб ўтилган фаолият турларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, телевидение, радиоэшиттириш ва республика ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ахборот соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;

республика фуқаролари ва юридик шахсларининг ахборотларни тайёрлаш, тарқатиш, улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ноширлик фаолиятини лицензиялашни ташкил этиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, оммавий ахборот воситалари бозорида тенг мавқени таъминлаш;

ноширлик ва матбаачилик фаолиятида, даврий нашрларни тарқатишда ягона техника сиёсатини ўтказиш;

рекламалар тайёрлаш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш;

ноширлик-матбаачилик фаолиятининг ишлаб чиқариш-техникавий базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш, стандартлаш ва сертификатлаш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


5. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

матбаачилик фаолияти, оммавий ахборот воситалари, ахборот ва реклама агентликларининг ягона реестрларини юритиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш;

ноширлик фаолиятини лицензиялашни ташкил этиш;

нашриётлар, оммавий ахборот воситалари, телевидение, радиоэшиттириш ва республика ахборот бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан ахборот соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, рўйхатдан ўтказиш ва лицензиялаш шартларига риоя этилишини назорат қилиш, огоҳлантириш, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномалар ва лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш;

техник ва бошқа нормативлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва техникавий базани ривожлантириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш, стандартлаш ва сертификатлаш соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш;

матбуот ва ахборот соҳасидаги фаолиятни, шу жумладан, тегишли тартиботларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни бошқариш;

фаолият соҳаларида Агентлик ваколатига алоқадор ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

Агентлик ваколатига кирувчи тармоқлардаги фаолиятни ривожлантириш прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқиш;

Агентлик юритадиган соҳага тааллуқли иқтисодий, ижтимоий, техникавий, ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш, шу жумладан, тегишли қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириб бориш, уларнинг моддий-техникавий таъминотига кўмаклашиш;

матбуот ва ахборот соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ташкилотларнинг ўзининг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ишларида қатнашиш.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Агентлик ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг барча жисмоний ва юридик шахслари (мулкчилик шаклларидан қатъи назар) томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ўз ҳудудий органларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва тугатиш;

давлат органларидан ва бошқа органлар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан зарур ахборотлар, ҳужжатлар ва материалларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда сўраб олиш;

қонун лойиҳаларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, тадқиқот ишларини амалга ошириш ва консультациялар учун илмий ташкилотларни, давлат органлари ходимларини, мутахассислар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва экспертларни белгиланган тартибда жалб этиш, вақтинчалик ижодий жамоалар ташкил қилиш;

ўз фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда муассасалар ва корхоналар ташкил этиш;

юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ташқи иқтисодий, маданий ва маърифий фаолият соҳасида олди-сотди шартномалари тузиш;

матбуот ва ахборот соҳасидаги қонунчиликни бузаётган давлат бошқаруви органларига, жойлардаги ҳокимият органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар (буйруқлар) чиқариш.

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида чиқарган қарорлари ва буйруқлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, муассасалар ва ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларнинг бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


7. Матбуот ва ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилик оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар томонидан мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситаларининг ноширлик фаолиятига лицензияларнинг ҳамда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини суд тартибида тўхтатишга ҳақлидир.

8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг оммавий ахборот воситаларини цензура қилиши, таҳрир этиши ва уларнинг фаолиятига бошқача шаклларда аралашиши тақиқланади.



IV. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошқаради.


10. Агентликнинг бош директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.


11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори мақомига кўра вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.


12. Агентликнинг бош директори яккабошчилик асосида Агентлик фаолиятига раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


13. Бош директор:

Агентликнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди (имзолайди);

қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимларнинг сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик марказий аппаратининг тузилмаси ва штат жадвалини, унинг ҳудудий органлари ходимлари сонини, шунингдек маблағ ажратишнинг тегишли даврига давлат бюджетида тасдиқланган доирада улар таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Агентликнинг мансабдор шахслари, ҳудудий органлар, Агентлик ихтиёридаги ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, шунингдек белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Агентлик марказий аппарати ходимларини ва ҳудудий органлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Агентликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Агентлик ихтиёридаги ташкилотлар уставларини тасдиқлайди, уларнинг раҳбарлари билан меҳнат шартномаларини (контрактларни) белгиланган тартибда тузади, ўзгартиради ва бекор қилади;

Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини белгиланган тартибда таъминлайди;

Бош директорнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.


14. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси) ва лавозимига кўра унга кирувчи бош директорнинг ўринбосарлари, шунингдек бош директорнинг тавсияси бўйича оммавий ахборот воситалари ва оммавий коммуникациялар, матбуот соҳасидаги, нашриётлар ва матбаанинг бошқа раҳбар ходимларидан ҳамда бошқа шахслардан иборат бўлган 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзолари, унинг таркибига лавозими бўйича кирувчи шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат Агентлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади. Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан тақдирда бош директор узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


15. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Агентликнинг ҳудудий органлари  тегишли равишда Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги матбуот ва ахборот бошқармалари ташкил этилади.


16. Агентлик ҳузурида эксперт кенгашлар ва комиссиялар ташкил этилиши мумкин. Кенгаш ва комиссиялар тўғрисидаги низомлар ва уларнинг таркиби бош директор томонидан тасдиқланади.


17. Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий органлари таъминоти сарф-харажатлари давлат бошқаруви учун назарда тутиладиган давлат бюджети маблағлари, шунингдек Агентликка қарашли ташкилотларнинг шартнома асосидаги ажратмалари, хўжалик фаолиятидан олинадиган бошқа тушумлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.

Оммавий ахборот воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази давлат бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.


18. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамига ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.


































Время: 0.1305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск