Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2002 й. 242-сон "Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2002 й.

N 242



ОИЛАДА ТИББИЙ МАДАНИЯТНИ

ОШИРИШ, АЁЛЛАРНИНГ СОҒЛИГИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, СОҒЛОМ АВЛОД

ТУҒИЛИШИ ВА УНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 25 январдаги 32-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда аҳолининг тиббий маданиятини янада ошириш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, оилада соғлом муҳит ва хотиржамликни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Соғлом авлод, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича доимий ишловчи Ҳукумат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар иштирокида ишлаб чиқилган Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирларининг мақсадли дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Мақсадли дастурда назарда тутилган аёллар ва болаларнинг соғлигини муҳофаза қилишни кучайтиришнинг қуйидагилар асосида комплекс чора-тадбирларини амалда тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш давлат, жамоат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва тузилмалар, барча даражалардаги раҳбарларнинг устувор вазифаси этиб белгилансин:

ҳомиладор аёлларга ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун болалар ва туғишга ёрдам бериш муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозлаш;

касалликлар белгиларини барвақт аниқлаш ҳамда ўсмир қизларни ва бола туғиш ёшидаги аёлларнинг экстрагенитал касалликларини даволаш, аёлларнинг тиббий кўрсаткичларга зид бўлган исталмаган ҳомиладорлиги ҳолларининг олдини олиш;

турғун муассасаларда камқонлик касалига йўлиққан барча ҳомиладор аёлларни темир моддасига бой препаратлар ва дори-дармонлар билан таъминлаш;

ёшларнинг репродуктив соғлиқ масалалари бўйича билимларини ва тиббий маданиятини ошириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишнинг, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилишнинг долзарблиги масалаларини аҳолининг кенг қатламларига етказиш ишларини тизимли ташкил этиш;

республиканинг етакчи клиникалари негизида педиатрия, акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари бўйича акушер-гинекологлар, болалар гинекологлари, педиатрлар, анестезиолог-реаниматологлар ва умумий амалиёт врачлари малакасини оширишни ташкил этиш, шу жумладан туғишга ёрдам бериш ва болалар муассасалари ходимларининг етакчи хорижий тиббиёт муассасаларида ҳар йилги тажриба орттиришини ташкил этиш ҳисобига кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш;

республика ва вилоят қон қуйиш станцияларини қон тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва сақлаш аппаратлари билан жиҳозлаш йўли билан республиканинг гематология хизматини ривожлантириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, минтақаларнинг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган, маҳаллий имкониятлардан юқори даражада фойдаланган ҳолда, маъқулланган Мақсадли дастурда назарда тутилган мақсадларга эришишга йўналтирилган туманлар бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Мақсадли дастурни амалга оширишга доир ишларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 32-сон қарорига мувофиқ тузилган соғлом авлод, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш масалалари бўйича доимий ишловчи Ҳукумат комиссияси ва минтақавий комиссиялар зиммасига юклансин.

Мақсадли дастурнинг амалга оширилиши ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилсин.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга оширишга доир дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини кенг ёритишни таъминласинлар,

турли тузилмалар ва алоҳида раҳбарлар, мутахассислар ва фуқароларнинг ижобий натижаларга эришишдаги роли ва ҳиссасини, шунингдек ишларнинг аҳволи юзасидан уларнинг масъулиятини алоҳида акс эттирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Д.М.Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов





















Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск