ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 26.03.2012 й. 2346-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 27.02.2012 й. 35-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 26 мартда 2346-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2012 йил 27 февралдаги

35-сон буйруғига

ИЛОВА



Рақамли назорат қурилмаларидан

фойдаланиш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 22 декабрдаги 340-сон "Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 51-сон, 546-модда) мувофиқ халқаро йўналишларда юк ва йўловчи ташувларини амалга оширишга мўлжалланган автотранспорт воситаларидаги рақамли назорат қурилмаларидан (тахографдан) фойдаланиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома талаблари халқаро йўналишларда юк ва йўловчи ташувларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва рақамли назорат қурилмаларини ўрнатиш, қиёслаш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тамғалаш бўйича фаолият олиб борувчи юридик шахслар (бундан буён матнда устахона деб юритилади) учун мажбурий.


2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


рақамли назорат қурилмасини автотранспорт воситасига идентификация қилиш - автотранспорт воситасининг рақамли назорат қурилмаси хотирасида сақланиб қоладиган параметрларини янгилаш ва тасдиқлаш;


рақамли назорат қурилмасига техник хизмат кўрсатиш - рақамли назорат қурилмасини уни ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ ишчи ҳолатига олиб келувчи техник операциялар (автотранспорт воситасига идентификация қилиш, рақамли назорат қурилмасини ишга тушириш, рақамли назорат қурилмасидан маълумотларни ўқиш);


рақамли назорат қурилмасини тамғалаш - рақамли назорат қурилмасини пломбалаш, унга қиёслаш баённомасида белгиланган маълумотлар ва устахона махсус белгиси туширилган пластинкаларни ўрнатиш.



II БОБ. РАҚАМЛИ НАЗОРАТ ҚУРИЛМАСИНИ

ЎРНАТИШ ВА ҚИЁСЛАШ


3. Фойдаланишдаги автотранспорт воситасига рақамли назорат қурилмаси устахона томонидан ўрнатилиши мумкин.


4. Автотранспорт воситаларига ўрнатилган рақамли назорат қурилмасини қиёслаш устахона ёки "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади.


5. Автотранспорт воситаларига ўрнатилган рақамли назорат қурилмаси бир йилда камида бир марта қиёсланади. Рақамли назорат қурилмаси таъмирлангандан ва техник хизмат кўрсатилгандан кейин қиёсланганлик муддатидан қатъи назар, қайта қиёсланиши лозим.


6. Қиёслаш натижасида рақамли назорат қурилмасини фойдаланишга яроқлилиги аниқланади.


7. Рақамли назорат қурилмасининг яроқлилиги қиёсланганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади. Рақамли назорат қурилмасининг қиёсланганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бир йил давомида сақланади.


8. Рақамли назорат қурилмасидан кейинги фойдаланиш имкониятини ўрганиш бўйича калибрлаш ишлари олти йилда камида бир марта ўтказилиши шарт.



III БОБ. РАҚАМЛИ НАЗОРАТ ҚУРИЛМАСИГА ТЕХНИК

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА УНИ ТАЪМИРЛАШ


9. Рақамли назорат қурилмасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фақат устахона томонидан амалга оширилади.


10. Рақамли назорат қурилмасига бир йилда камида бир марта техник хизмат кўрсатилади. Қиёслаш натижаларида оғишлар аниқланган тақдирда ҳам техник хизмат кўрсатилади.


11. Таъмирлаш қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

фойдаланиш жараёнида носозлик аниқланганда ҳайдовчи талаби бўйича;

техник кўрик жараёнида носозлик аниқланганда;

қиёслаш вақтида носозлик аниқланганда.



IV БОБ. РАҚАМЛИ НАЗОРАТ ҚУРИЛМАСИНИ ТАМҒАЛАШ


12. Рақамли назорат қурилмасини тамғалаш уни ўрнатган, унга техник хизмат кўрсатган, таъмирлаган ёки қиёслаш ишларини бажарган устахона томонидан амалга оширилади.


13. Рақамли назорат қурилмасини тамғалаш ишлари қурилма ўрнатилгандан, унга техник хизмат кўрсатилгандан, таъмирлангандан ёки қиёслаш ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.


14. Устахона пломбага босиладиган махсус белгига эга бўлиши шарт.


15. Рақамли назорат қурилмасини пломбалашда ишлатиладиган пломбалар учун устахонанинг қуйидаги махсус белгилари ишлатилади: "UZ - XXX", бу ерда XXX - устахонанинг тартиб рақами.


16. Рақамли назорат қурилмасининг автотранспорт воситасига идентификация қилинганлиги тўғрисидаги пластинка ўзи елимланадиган ва уни олиб ташлашга уринилганда зарарланиб қоладиган бўлиши лозим.


17. Рақамли назорат қурилмаси пластинкасида қиёслаш баённомасида ва рақамли назорат қурилмасини автотранспорт воситасига идентификация қилиш баённомасида белгиланган маълумотларга мувофиқ қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

рақамли назорат қурилмасига техник хизмат кўрсатувчи устахонанинг махсус белгиси;

автотранспорт воситасининг характеристик коэффициенти "k = ... r/кm" ёки "w =... imp/кm";

автотранспорт воситаси ғилдираги шиналарининг эффектив айланаси "L=... mm";

рақамли назорат қурилмаси константаси қуйидаги шаклда "k =... r/кm" ёки "w =. .. imp/кm";

рақамли назорат қурилмасининг автотранспорт воситасига идентификация қилинган санаси.



V БОБ. РАҚАМЛИ НАЗОРАТ ҚУРИЛМАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШДА ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАЛАБЛАР


18. Ҳайдовчи фақат ўзининг карточкасидан фойдаланиши шарт.


19. Қатновда иккита ҳайдовчи иштирок этган ҳолда иккинчи ҳайдовчининг ҳайдовчи карточкаси рақамли назорат қурилмасига биринчи ҳайдовчининг ҳайдовчи карточкаси ўрнига автотранспорт воситаси тўлиқ тўхтагандан кейин ўрнатилиши керак.


20. Ҳайдовчи:

фақат соз ҳолдаги рақамли назорат қурилмасидан фойдаланиш;

рақамли назорат қурилмасининг носозлигини аниқлаганда уни алмаштириш ва таъмирлаш чораларини кўриш;

меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилиши шарт.


21. Ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади:

рақамли назорат қурилмаси, спидометр ва юритма датчигидаги пломбани узиш;

диаграмма тасмаси ўрнатилмаган рақамли назорат қурилмасидан фойдаланиш;

автотранспорт воситасининг ҳаракати давомида рақамли назорат қурилмасидан ҳайдовчи карточкасини чиқариш;

рақамли назорат қурилмасини очиш;

диаграмма тасмасини алмаштириш;

рақамли назорат қурилмасини мустақил равишда таъмирлаш;

рақамли назорат қурилмасини электр тармоғидан узиш.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 148-модда














































Время: 0.1758
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск