ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.03.2012 й. ПҚ-1730-сон "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.03.2012 й.

N ПҚ-1730



ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА ЖОРИЙ ЭТИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда - давлат органлари) фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ахборот тизимларининг босқичма-босқич интеграциялашуви асосида Миллий ахборот тизимини шакллантиришни таъминлаш;

давлат органларининг ўз функцияларини бажаришда тезкорлик ва сифатни оширишга имкон берувчи фаолиятини автоматлаштириш ахборот тизимларини яратиш;

давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, тегишли ахборот ресурсларидан кенг кўламда, шу жумладан, қишлоқ жойларда фойдаланишни таъминлаш;

ахборот ресурслари, технологиялари ва тизимларини, шу жумладан, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини ривожлантириш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш;

Миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини, унинг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага* мувофиқ.

3. Компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):

давлат органларида Интернет тармоғидан фойдаланишни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш бўйича доимий ишлайдиган эксперт гуруҳини ташкил этсин.

4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзоҳидов) зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

давлат органларида фойдаланиладиган ахборот тизимларининг интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Миллий ахборот тизимини шакллантиришнинг ягона техник сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш;

давлат интерактив хизматларини тақдим этиш бўйича ягона технологик ечимнинг амалга оширилишида техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

давлат органлари ахборот тизимларининг янада интеграциялашуви бўйича ишларни мувофиқлаштириш.


5. Белгилансинки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш ягона интегратори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасини ахборот билан тезкор таъминлаш учун интеграциялаштирилган ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек давлат органлари ахборот тизимлари билан уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан жавобгар ҳисобланади.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори фаолиятини молиялаш ва моддий-техник таъминлаш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, тасдиқланган смета доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

6. Компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

миллий ахборот-қидирув тизимининг фаолият юритишини тубдан ва сифат жиҳатидан яхшилаш, ундан фойдаланувчилар сонини ошириш бўйича таклифлар киритсин;

Интернет тармоғининг ўзбек сегменти ахборот билан тўлдирилишини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази "Ўзинфоком"га амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин ва олиб борилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот берсин.


7. Белгилансинки:

2012 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат органлари учун Миллий ахборот тизими доирасида янгидан ишлаб чиқиладиган ёки харид қилинадиган ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлар олдиндан мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсати билан ўрнатилиши мумкин;

давлат органлари раҳбарлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли рухсатномасисиз ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланилганлик учун шахсан жавобгар бўладилар.

8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

ахборот тизимларини лойиҳалаштиришда зиммаларига юклатилган функция ва вазифалар доирасида тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун мажбурий тартибда шарт-шароитлар яратилишини назарда тутсинлар;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш чекланган ахборотга ишлов беришга мўлжалланган ахборот тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишда ахборот хавфсизлиги масалаларининг тегишли органлар билан мажбурий келишиб олинишини таъминласинлар.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 139-модда




























































Время: 0.2100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск