ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2012 й. ПҚ-1731-сон "Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2012 й.

N ПҚ-1731


ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ВА РАҚОБАТБАРДОШ МАҲСУЛОТЛАРНИ

ЭКСПОРТГА     ЕТКАЗИБ    БЕРИШНИ

КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Таъкидлаш жоизки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида имтиёз ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилди. Бунинг натижасида, жаҳон бозорларидаги конъюнктуранинг сезиларли ўзгаришларига қарамай, охирги 5 йил ичида маҳсулотлар экспорти 1,67 баробар ўсди, унинг тузилмасини диверсификация қилиш таъминланмоқда - экспорт умумий ҳажмида тайёр маҳсулотларнинг улуши 68,5 фоиздан ортиқни ташкил этади.

Товарларни экспортга етказиб беришда расмийлаштириш тартиботлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Божхона расмийлаштируви, декларациялаш, сертификатлаш, санитария-эпидемиология назорати ва божхона расмийлаштирувининг бошқа тартиботлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини таъминлайдиган "бир дарча" тамойили бўйича экспорт битимларининг божхона расмийлаштируви механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Экспорт қилувчи корхоналарга, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектларига маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларида кўмаклашиш бўйича ихтисослашган тузилмалар ташкил этилди.

Шу билан бирга, тан олиш жоизки, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, тикувчилик, чинни-фаянс, фармацевтика, мебель, электротехника саноати каби тармоқларда экспорт ҳажми ошмаяпти. Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқариш билан деярли шуғулланмаётган корхоналар фаолият кўрсатишда давом этмоқда.

Бу, биринчи навбатда, кўпчилик корхоналар раҳбарларининг фикрлаш доираси торлиги ва ноқобиллиги, ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизация қилиш, маҳсулот сифатини тубдан яхшилаш, уларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маҳсулот сотиш бозорларини излаш режаларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.

Охир оқибатда - бу Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳақиқий рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда имтиёз ва божхона афзалликлари тизимидан тўғри фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаганлиги натижасидир.

Давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида экспортга етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш, уларга маҳсулотларини янги жаҳон ва минтақавий бозорларга олиб чиқишда кўмаклашиш мақсадида:

2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов бошчилигида Махсус эксперт комиссиясини ташкил этсин.

Махсус эксперт комиссияси (У.У. Розуқулов) уч ой муддатда экспортга маҳсулот ишлаб чиқармайдиган ва ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилиш масалалари билан шуғулланмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини кўриб чиқсин, уларнинг ушбу масала бўйича резерв ва имкониятларини ўргансин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун зарур таклифларни киритсин.

Вазирлар Маҳкамаси ўз мажлисида ушбу масалаларни муҳокама қилсин ҳамда республикада экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш борасидаги ишларнинг аҳволини тубдан яхшилаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин.

Экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш корхоналар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашдаги энг муҳим мезонлардан бири сифатида кўриб чиқилсин.


3. Сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш ва маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш корхоналарнинг экспортга етказиб беришга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамаси Комплексларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рўйхатини ва уларнинг қанчаси халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича сертификатланганлигини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда ўтказилган таҳлил натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасига сертификатланган маҳсулотлар турлари миқдорини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар киритсин.


4. Махсус эксперт комиссиясига (У.У. Розуқулов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ишлаб чиқарувчи корхоналари ва ташқи савдо ташкилотларига маҳсулотларни жаҳон бозорида реал шаклланган нархлар бўйича, шу жумладан, таннархидан паст қийматда экспорт қилишга рухсат бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Маҳаллий корхоналарга:

халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади.

8. Тижорат банкларига экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга узайтирган ҳолда экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга ошириш ҳажмини кенгайтириш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 140-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 3-сон, 88-модда
















































Время: 0.1718
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск