Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ўқув юртларида тест ўтказиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 25.06.2002 й. 1154-сон билан рўйхатга олинган ДТМ 14.06.2002 й. 2-сон баёнига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 25 июнда 1154-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Таълим муассасаларига қабул қилиш

бўйича Давлат комиссияси

кенгайтирилган мажлисининг

2002 йил 14 июндаги 2-сон баёни

билан тасдиқланган



Олий ўқув юртларида тест ўтказиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 майдаги 258-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида"ги ва 1999 йил 12 июлдаги 342-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, олий ўқув юртларида тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.



§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) амалга оширади.


2. Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ДТМ вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.



§ 2. ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Олий ўқув юртларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида қабул комиссиялари ташкил этилади.


4. Ўқув юрти қабул комиссиясининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низом" (қабул тўғрисидаги Низом) ҳамда ушбу Йўриқномага мувофиқ пухта билимли, иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида ўқув юртига киришини таъминлаш;

қабул жараёнини юқори даражада уюшқоқлик билан тартибли равишда ташкил этиш;

тест ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;

абитуриентларга уларнинг ҳуқуқ ва вазифаларини тушунтириш;

тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

тест натижалари бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тўлиқ маълумотлар бериш.


5. Қабул комиссияси ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги ишларни амалга оширади:

қабул комиссияси аъзоларининг вазифаларини аниқлаб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштиради;

ДТМдан олинган тегишли ҳужжатлар ва турли ахборот материалларини етарли миқдорда тайёрлаб қўяди ҳамда ўз иш жадвалини эълон қилади;

қабул бошлангунга қадар тест ўтказиладиган аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди, ҳар бир аудиторияда қути ва пакетларга эмблемаларни елимлаш учун елим ва бошқа тест ўтказиш учун етарли шарт-шароитларни тайёрлайди, аудиториялар жойлашуви режа-чизмаларини тузади ҳамда қабул комиссияси раиси тасдиқлаган режа-чизмани 1 июлгача ДТМга тақдим этади;

қабул тўғрисидаги Низомни, мазкур Йўриқномани, таълим йўналишлари, ўқув шакли ва тили бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталарини, тест ўтказиладиган фанларнинг рўйхатини, ихтисослик бўйича ижодий имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларини ва баҳолаш мезонларини эълон қилади;

абитуриентларнинг аризаларини қабул қилиш ва барча ўқув шакллари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини белгиланган муддатларда олиб боради;

қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни рақамланган, боғланган ва муҳрланган дафтарга қайд қилади, қабул тўғрисидаги аризага абитуриентнинг ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома, 3х4 см ҳажмдаги 6 та фотосурат илова қилинади, паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат абитуриентлар томонидан шахсан кўрсатилади. Абитуриентга ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат (1-илова) беради;

абитуриентларга уларга қўйиладиган талаблар, тест жараёни, баҳолаш мезонлари, талабалар сафига қабул қилиш ва бошқалар ҳақида барча зарурий ахборот (тушунтириш)лар беради;

барча абитуриентларни "Абитуриентларга эслатма" (2-илова) билан таъминлайди;

ДТМ томонидан яратилган янги "АБТ-Абитур" дастурини ўрганади;

3-8-иловалар бўйича маълумотларни ДТМга юбориш мақсадида "АБТ-Абитур" дастури ўрнатилган компьютерлар хотирасига абитуриентлар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни тўғри киритилишини таъминлайди:

махсус код;

қайд рақами;

таълим тури;

ўқув юртининг номи;

фуқаролиги;

фамилияси, исми, шарифи;

миллати;

жинси;

паспорт серияси;

паспорт рақами;

яшаш жойи;

туғилган йили, жойи;

ижтимоий келиб чиқиши;

таълим муассасасининг тури;

мактаб (лицей, коллеж) рақами;

мактаб (лицей, коллеж)ни тугатган йили;

мактаб (лицей, коллеж) манзили;

аттестат рақами;

аттестатдаги ўртача бали;

ҳарбий қисмдан берилган тавсиянома (муддатли ҳарбий хизматни тугатганлар учун);

Республика ва халқаро олимпиадалар ғолиби эканлиги ҳақида маълумот (агар тегишли ҳужжат бўлса);

таълим тили;

ихтисослиги;

чет тили;

чет тилини топшириш услуби;

қабулнинг бориши ҳақидаги маълумотларни ДТМга топширади;

ДТМ томонидан эълон қилиш учун берилган ҳужжатларни ўқув юртида эълон қилади;

ўқув юртига кириш муаммолари бўйича фуқароларни қабул қилишни уюштиради, улар учун зарур маълумотларни тайёрлайди ва эълон қилади;

ДТМ вакили билан ҳамкорликда аудитория раҳбари ва кузатувчилари учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида амалий семинар машғулотлари ташкил этади ва ўтказади;

21 июлда қабулнинг тугаши билан 3-6-иловалар бўйича маълумотларни ўқув юрти қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан тасдиқланган ҳолда ДТМга етказади. Бундан сўнг ушбу маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминлайди;

ўқув юрти бўйича аудиторияларнинг тартиб рақами гуруҳларнинг тартиб рақами билан бир хил бўлишини ҳамда тест синовлари қайси бинода ўтказилишидан қатъи назар такрорланмаслигини таъминлайди;

ихтисосликлар бўйича ижодий имтиҳонларни холисона ва адолатли ўтказиб, натижаларини ўқув юртида 27 июлгача абитуриентларнинг эътибори учун маълумот сифатида эълон қилади ва Давлат комиссиясининг абитуриентларни талабалар сафига ўтказиш ҳақидаги қарори чиқмагунча эълонлар доскасидан олмайди;

абитуриентларнинг ижодий имтиҳон бўйича олган баллари ҳақидаги маълумот (7-илова)ни 1 августда ДТМга, хатосиз тўлдирилган ҳолда, етказади;

26 июлда бинолар ва хоналарнинг жойлашиши, абитуриентларнинг бино бўйича ҳаракат йўналиши чизмасини эълон қилади;

ДТМ тавсия этган алгоритм асосида абитуриентлар рўйхати (8-илова)ни компьютерда шакллантиради ва 27 июлда маълумот учун эълон қилади;

Титул варақаси (9-илова)** ва Рухсатнома (10-илова)ларни хатосиз тўлдиради;

27 июлдан бошлаб абитуриентларга Рухсатнома ва Титул варақасини тарқатади;

ДТМ вакилларини қабул ва тест жараёнига оид барча маълумотлар, шу жумладан, бинолар ва аудиторияларнинг режа-чизмалари билан таъминлайди;

30 июлда барча аудиториялардаги ўтириш ўринларини рақамлаб тест ўтказишга тайёрлайди ҳамда аудиторияларнинг эшикларига уларнинг тартиб рақамлари, мутахассисликлар номи ва ўтириш ўринларининг сони ёзилган кўчма кўрсаткичларни илиб қўяди;

31 июлда тест ўтказилмайдиган хоналар ва қаватларнинг кириш ва чиқиш эшиклари (асосийдан бошқа) ёпиб муҳрлайди;

абитуриентларни аудиторияларга тартибли равишда киритишни таъминлаш учун ҳар бир бинода назоратчилик хизмати постларини ташкил қилади;

тест жараёни учун ахборот, техник, тиббий ва маиший хизматларни ташкил этади;

тест синовлари ўтказиладиган куни ўқув юртида нусха кўчириш воситалари ишлатилишининг олдини олиш мақсадида уларнинг барчасини муҳрлаб қўяди;

тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни паспорт ва рухсатномаси билан бинога тартибли равишда киритилишини таъминлайди;

тест синовларининг ўз вақтида бошланишини таъминлайди;

тест жараёнида рўй берган барча муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш чораларини кўради;

тест синовлари тугагандан кейин тест материалларини белгиланган тартибда махсус алоқа ходимларига топширилишини таъминлайди;

тест натижалари олинган куни уларни абитуриентларга эълон қилади;

тест натижалари олинган куни, ДТМ вакили билан биргаликда абитуриентларнинг Титул варақалари солинган сейфларни далолатнома тузиб очади ва ўзгартириш киритилган ҳар бир Титул варақаси ҳақидаги маълумотни далолатномада қайд этиб, далолатноманинг бир нусхасини ДТМга юборади.


6. Ўқув юрти қабул комиссиясига юклатилган барча ишларнинг бажарилишини таъминлаш масъулияти қабул комиссиясининг раиси ва масъул котибига юкланади.



§ 3. ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ВАКИЛЛАРИНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган ДТМ вакиллари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадилар.


8. ДТМ вакиллари олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари, илмий муассасалар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан вазирликлар ва ҳокимликлар тавсияси асосида танланади ва ўқув юртларига қуръа ташлаш йўли билан тақсимланади.


9. ДТМнинг ҳар бир вакилига 10-12 та аудитория бириктирилади. ДТМ вакилларидан биттаси ўқув юрти бўйича раҳбар этиб тайинланади.


10. ДТМ вакиллари фаолиятига умумий раҳбарлик ДТМнинг доимий вакили томонидан амалга оширилади.


11. ДТМ вакили ўқув юртининг қабул комиссияси ва тегишли ҳокимликнинг масъул ходими билан биргаликда, тест синовларига қадар, қуйидагиларни текширади:

қабул тўғрисидаги Низомга асосан абитуриентларнинг ариза ва ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни қайд дафтарларида тўғри расмийлаштирилганлигини;

абитуриентлар рўйхатининг ДТМ тавсия этган алгоритм асосида тузилганлигини;

биноларда сейфларга эга махсус хоналарнинг тайёрлигини;

аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг қайси аудиторияга тушишини қуръа ташлаш йўли билан аниқлаш учун ажратилган жойнинг ҳар бир бинода тайёрлигини;

тест синовлари ўтказиладиган хоналарда абитуриентларнинг ўтириш ўринларини белгиланган тартибда рақамланганлиги, уларда етарли миқдорда стол (парта), стуллар ҳамда тест материалларини топшириш учун ажратилган алоҳида столнинг мавжудлигини;

тиббий, техник ва ахборот хизматининг ташкил этилишини, жамоат тартибини сақланиш чора-тадбирлари белгиланганлигини;

Рухсатнома ва Титул варақасининг қайд дафтари асосида тўғри тўлдирилганлигини.

ДТМ вакили аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. Зарур бўлганда, ДТМ раҳбариятига маълумот бериб, ўқув юртининг тестга тўлиқ тайёр бўлишига эришади.


12. ДТМ вакили тест жараёнида абитуриентга қўйиладиган талабларни ҳамда "Абитуриентга эслатма"ни тўлиқ ўрганади.


13. ДТМ вакили тест ўтказиладиган куни қуйидаги ишларни бажаради:

ўқув юрти бош штабига соат 6.00 да етиб келади;

ДТМнинг ўқув юрти бўйича раҳбар вакили соат 6.00 дан 6.20 гача ДТМ вакилларини бинолар ва аудиториялар бўйича тақсимлайди;

соат 6.20 дан 6.40 гача қабул комиссияси раиси, масъул котиби билан биргаликда махсус алоқа ходимларидан тест материалларини қабул қилиб олади, тест материалларини бинолар бўйича тарқатади ва 1-шакл (11-илова)ни расмийлаштиради;

масъул котибдан абитуриентлар рўйхатини (ижодий имтиҳон ўтказилган гуруҳлар учун 2 нусхада) олади;

ДТМнинг доимий вакилидан бинолар бўйича аудитория раҳбари ва кузатувчилар рўйхатини олади;

соат 6.40 дан 7.00 гача махсус алоқа ходими билан тест материалларини ўзи бириктирилган бинога олиб келади;

соат 7.00 дан 7.30 гача ўқув юрти қабул комиссияси ходими билан биргаликда аудитория раҳбари ва кузатувчининг қайси аудиторияда бўлишини қуръа ташлаш йўли билан аниқлайди ва уларга ДТМнинг махсус гувоҳномасини беради ҳамда бу ҳақда 2 нусхада баённома (12-илова) тузади;

абитуриентлар рўйхатини (ижодий имтиҳон ўтказилган гуруҳлар учун 2 нусхада) кузатувчиларга тарқатади;

соат 7.30 дан 8.00 гача абитуриентларнинг Рухсатномаси, Титул варақаси ва паспортини текшириб, бинога киритилишини назорат қилади;

соат 8.00 дан 8.30 гача тест материаллари солинган қутиларни аудитория раҳбарларига тарқатади ва 2-шакл (13-илова)ни расмийлаштиради;

соат 8.30 дан 9.00 гача аудитория раҳбари ва кузатувчиси томонидан тест материалларини абитуриентларга тарқатилишини, Саволлар китоби билан ишлаш ва Жавоб варақаси (14-илова)**ни тўлдириш қоидалари бўйича кўрсатмалар берилишини назорат қилади;

соат 9.00 дан 10.00 гача ўзига бириктирилган аудиторияларда тестга келмаган абитуриентлар рўйхатини олади, аудитория раҳбари ва кузатувчисининг фамилияси, исми, шарифи, паспорти ҳақидаги маълумотларни олиб, уларни рўйхат билан солиштиради;

соат 9.00-12.20 (9.00-11.20*) да тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини назорат қилади ва таъминлайди;

аудиторияларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тестдан четлаштирилишини ва бу ҳақда далолатномалар тузилишини назорат қилади;

аудитория раҳбари ва кузатувчиси варақаси (15-илова)**нинг тўғри тўлдирилишини назорат қилади;

тест жараёнида кутилмаган воқеа рўй берганда, зудлик билан телефон орқали ДТМ директори билан боғланиб, муаммони ҳал қилиш чораларини кўради;

соат 12.00-12.20 (11.00-11.20*) да тест синовини тугаш жараёнини қатъий назорат қилади;

абитуриентларнинг аудиториядан паспорти ва Рухсатнома билан чиқишини, Рухсатномада Жавоблар варақаси номери ва варианти ёзилиб, унинг аудитория раҳбари ва кузатувчиси томонидан тасдиқланганлигини назорат қилади;

соат 12.20-12.40 (11.20-11.40*) да Жавоблар варақаси пакети, Саволлар китоби қутиси, Титул варақалари пакети аудиторияларда елимланиб, эмблемалар билан муҳрланишини таъминлайди;

соат 12.20-13.20 (11.20-12.20*) да тест синовлари тугаши билан, муҳрланган Жавоблар варағи пакети, Саволлар китоби қутиси ва Титул варақаси пакетларини ДТМнинг раҳбар вакилига зудлик билан топширилишини бошқаради;

соат 13.20-13.40 (12.20-12.40*) да тест материалларини махсус алоқа воситалари билан ўқув юрти бош штабига олиб келади;

қабул комиссияси раиси, масъул котиби билан биргаликда махсус алоқа ходимларига тест материалларини топшириб, 1-шаклни расмийлаштиради;

қабул комиссияси сейфига Титул варақалари пакетини солиб, сейфни қабул комиссияси раиси, масъул котиб билан биргаликда муҳрлайди;

махсус алоқа ходимларига топширилаётган қутилар жойлашган қопларга Давлат тест марказининг манзилини ёзади.


14. Тест синовлари ўтгандан сўнг, ҳар бир ДТМ вакили бажарилган ишлар бўйича икки нусхада ҳисобот тайёрлайди. Ҳисоботнинг бир нусхаси ДТМга, иккинчи нусхаси ДТМнинг доимий вакилига топширилади.



§ 4. АУДИТОРИЯ РАҲБАРИ ВА КУЗАТУВЧИСИНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Аудитория раҳбари ва кузатувчиларнинг рўйхати тегишли ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.


16. Тест синови ўтган хонада синовнинг белгиланган талабларга қатъий риоя этилган тарзда холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.


17. Аудитория раҳбари ва кузатувчиси бириктирилган ўқув юртига эрталаб соат 7.00 дан кечикмасдан паспорти билан етиб келади.


18. Аудитория кузатувчиси қуръа ташлаш йўли билан ўзига бириктирилган аудиторияга, абитуриентлар рўйхатини (ижодий имтиҳон ўтказилган гуруҳлар учун 2 нусхада) ва титул варақаларини ДТМ вакилидан олиб, зудлик билан, соат 7.30 дан кечикмай етиб боради ва қуйидаги ишларни бажаради:

аудиторияни кўздан кечиради (агар аудиторияга абитуриентлар кириб олишган бўлса, уларни ташқарига чиқаради);

аудиториядаги ҳар бир ўтириш ўрнининг тартиб билан рақамланганлигини текширади;

абитуриентларга ўзини таништириб, уларнинг Рухсатномаси, Титул варақаси ва паспортларини эътибор билан текшириб, гуруҳ рўйхати бўйича аудиторияга киритади;

гуруҳ рўйхатини диққат билан кўздан кечириб, рўйхат бўйича синовга келган ва келмаган абитуриентлар сонини аниқлайди.


19. Аудитория раҳбари белгиланган вақтда (соат 7.30-8.00) ўзига бириктирилган аудитория учун тест материалларини ДТМнинг раҳбар вакилидан қабул қилиб олади ва дарҳол аудиторияга етиб боради.


20. Тест синовига белгиланган вақтдан кечикиб келган абитуриентларни аудиторияга киритмайди.


21. Тест бошланишидан олдин аудитория раҳбари ва кузатувчиси ўзларининг исмлари ва фамилияларини доскага ёзиб қўяди.


22. Аудитория раҳбари, кузатувчиси ҳамда икки абитуриент биргаликда қути муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, қутини соат 8-30 да очадилар.

қути ичида қуйидаги материаллар бўлади:

рўйхатидаги абитуриентлар сонига тенг бўлган миқдорда, ичига Жавоблар варақаси солинган Саволлар китоблари;

2 та далолатнома: Саволлар китоби ва Жавоблар варақаси қутисини очиш ва Саволлар китобини қутига жойлаб, қутини ёпишга мўлжалланган 3-шаклдаги далолатнома (16-илова);

Жавоблар варақалари пакетини ёпишгa мўлжалланган 4-шаклдаги далолатнома (17-илова);

2 та пакет: Жавоблар варақалари учун 1 та, Титул варақалари учун 1 та;

муҳрлаш учун 3 та эмблема: Жавоблар варақалари пакети учун 1 та, Титул варақалари пакети учун 1 та, Саволлар китоблари қутиси учун 1 та;

аудитория раҳбари ва кузатувчиси варақаси.


23. Қути очилгач, Саволлар китоблари саналади, 3-шаклдаги далолатнома тўлдирилади ва икки абитуриент билан биргаликда имзо қўйилади.


24. Абитуриентларга Саволлар китоблари тарқатилиб, уларга Жавоблар варақасининг "Абитуриентлар диққатига" деб ёзилган қисмини эътибор билан ўқиб чиқиш таклиф этилади.


25. Абитуриентларга қуйидагилар тушунтирилади:

Жавоблар варақасини букмаслик;

Жавоблар варақасининг маркер чизиғига ёзмаслик;

Жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик.


26. Тест синовлари бошланишидан олдин соат 8-30 дан 9-00 гача аудитория раҳбари ва кузатувчи Жавоблар варақаси рақамининг Титул варақаси ва Рухсатномага кўчириб ёзганлигини тасдиқлаш мақсадида Титул варақасининг ва Рухсатноманинг махсус жойига имзо қўяди.


27. Абитуриентларнинг бир-бирлари билан гаплашмаслиги, турли қоғоз ва бошқа нарсалардан фойдаланмаслигини тушунтиради. Эшик ва деразалар орқали абитуриентларнинг мустақил ишлашига халақит берадиган ҳар қандай салбий аралашувларга йўл қўймайди.


28. Тушунтириш тугагандан кейин, тестнинг бошланиши ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.


29. Тест бошлангандан кейин, ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва абитуриент тест материалларини топширмагунча аудиториядан чиқарилмайди. Тест материалларини топшириб чиқиб кетган абитуриент аудиторияга қайта киритилмайди.


30. Фавқулодда ҳолатларда аудитория раҳбари ва кузатувчиси ДТМ вакили иштирокида содир этилган воқеа ҳақида далолатнома тузади.


31. Тест жараёнида бирорта ҳужжат (тест материали ёки бошқа қоғоз) аудиториядан ташқарига чиқарилмайди ва ташқаридан киритилмайди.


32. Абитуриентлар томонидан тест синовларини ўтказиш тартиби бузилса, аудитория раҳбари, кузатувчиси ва икки абитуриент иштирокида тартибни бузган абитуриентни тестдан четлаштириш ҳақида далолатнома тузилади. Бунда сана, ўқув юрти номи, гуруҳ рақами, ихтисослик коди, тартибни бузган абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, Жавоблар варақасининг рақами ва қандай талабни бузганлиги ва абитуриент қайси вақтда тест синовидан четлаштирилганлиги  ёзилади. Далолатномага ДТМ вакили ҳам имзо қўяди.


33. Тест синовига келмаган ва тестдан четлаштирилган абитуриентларнинг Жавоблар варақаси рақамлари аудитория раҳбари ва кузатувчиси варақасига белгиланади.


34. Тест топшириқларини бажариб бўлган абитуриент Саволлар китоби, Жавоблар варақаси ва Титул варақасини алоҳида-алоҳида столга қўяди, абитуриентлар рўйхатига Жавоблар варақасининг рақами тўғри ёзилганлигини текшириб, топширган вақтини ёзиб, имзо қўяди ва аудиториядан чиқади.


35. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг, аудитория раҳбари тест синови тугаганлигини расман эълон қилади. Шундан кейин абитуриентлар навбат билан Саволлар китоби, Жавоблар варақаси ва Титул варақасини алоҳида-алоҳида столга қўяди, абитуриентлар рўйхатига Жавоблар варақасининг рақами тўғри ёзилганлигини текшириб,  топширган вақтини ёзиб, имзо қўяди ва аудиториядан чиқадилар.


36. Аудитория раҳбари, ҳамма тест материаллари йиғилгандан сўнг, икки нафар абитуриент иштирокида Жавоблар варақаси ва  Саволлар китобларини алоҳида санайди. Шундан кейин қуйидагиларни бажаради:

тест синовларидан четлаштирилган (агар улар бўлса) абитуриентларнинг Жавоблар варақасига далолатномани елимлаб Жавоблар варақаси пакетига жойлайди;

ишлатилган ва ишлатилмаган Жавоблар варақаларининг маркер чизиғини бир тарафга қилиб Жавоблар варақаси пакетига жойлайди;

аудитория раҳбари ва кузатувчиси варағи ва барча далолатномалар (3-шаклдан ташқари)ни ҳам Жавоблар варақаси пакетига солади;

4-шаклдаги далолатномага аудитория раҳбари ва кузатувчиси, икки абитуриент имзо қўйиб, бу далолатномани ҳам Жавоблар варақаси пакетига солиб, пакетни  эмблема билан муҳлайди;

3-шаклдаги далолатномани тўлдириб, Саволлар китобларини қутига солади ва қутини эмблема билан муҳрлайди;

Титул варақаларини санаб, уни абитуриентлар рўйхати билан (ижодий имтиҳон ўтказилган гуруҳлар учун 1 нусхасини) Титул варақалари пакетига солади ва бу пакетни эмблема билан муҳрлайди.


37. Жавоблар варақалари солинган пакетни, Саволлар китоблари қутисини ва Титул варақалари солинган пакетни махсус хонада ДТМ вакилига топширади ва 2-шаклга имзо қўяди.

Ижодий имтиҳон ўтказилган гуруҳлар рўйхатининг бир нусхасини масъул котибга топширади.


38. Тест синовлари тугагач, аудитория раҳбари ва кузатувчиси ўз гувоҳномаларини ДТМ вакилига топширадилар.


______________________

*) иккита блок бўйича тест топширувчилар учун

**) график шаклдаги иловалар берилмайди




1-илова


қув муассасаси номи)


Ҳужжатларнинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида


ТИЛХАТ


Фуқаро _________________________________________ дан

___________________________ ихтисослигига кириш учун

қуйидаги ҳужжатлар


ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:


1. Ариза

2. Фотосурат (3х4, 6 дона)

3. Тиббий маълумотнома (086/У шаклда)

4. Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси

__________________________

(аттестат, диплом)





Ҳужжатларни қабул қилган

масъул ходим Ф.И.Ш. ва имзоси:





2-илова


Абитуриентларга эслатма


Абитуриент ўқув юртининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўрта ва  ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг  асл нусхаси;

086/У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3х4 см ҳажмдаги 6 та фотосурат;

халқаро ва республика миқёсидаги олимпиадалар, танлов ва мусобақалар Қолибларига танловсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини;

муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, ҳарбий қисмларнинг йўлланмаси билан келган абитуриентлар-тегишли тавсияномани;

паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини абитуриент шахсан кўрсатади.

27 июлда қабул комиссияси томонидан бинолар ва аудиторияларнинг режа-чизмалари эълон қилинади.

Абитуриент чизмани диққат билан ўрганиб, тест учун зарур бўлган бинонинг қаерда жойлашганлиги, аудиториянинг тартиб рақами, қайси қаватда эканлиги ва бошқа керакли маълумотларни билиб олади.

Абитуриентлар гуруҳ тартиб рақами кўрсатилган Рухсатнома ва Титул варақасини 27 июлдан бошлаб ўқув юрти қабул комиссиясидан оладилар.

Кундузги ва сиртқи таълим бўйича абитуриентларни тестдан ўтказиш, Қабул тўғрисидаги Низомга асосан, ўзбек, қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) ва рус тилларида, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида бир кунда ва бир вақтда ўтказилади.

Тест ўтказиладиган куни абитуриентларни бино ичкарисига киритиш эрталаб соат 7.30 да бошланиб, 30 дақиқа давом этади. Абитуриент бинога киришда Рухсатнома  ва паспортини шахсан кўрсатади. Соат 8.00 дан бошлаб абитуриентлар ўз гуруҳлари тартиб рақами билан бир хил рақамланган аудиторияга кирадилар.

Тест синовларига микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон алоқа воситалари  ва шпаргалкаларни олиб кириш тақиқланади.

Тест синовлари бошлангандан сўнг (8.30 дан кейин) абитуриент аудиторияга киритилмайди.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Тест вақтида абитуриентларга қуйидаги талаблар қўйилади:

Саволлар китоби ва Жавоблар варақасини олгандан сўнг, жавоблар варақасидаги “Абитуриентлар диққатига” қисмини ўқиб чиқади;

Жавоблар варақаси варианти (5-блок) билан Саволлар китоби варианти мослигини текширади;

Саволлар китобини синчиклаб текшириб чиқади. Агар унда фанлар бўйича тест саволларида типографик хато ёки бошқа сабабларга кўра тўла нашр қилинмаган ўринлар ёки бетлар бўлса, дарҳол аудитория раҳбарига хабар беради;

абитуриент тест бошланишидан олдин ўз Рухсатнома ва Титул варақасининг тегишли жойларига Жавоблар варақасининг рақамини (6-блок) кўчириб ёзади;

Жавоблар варақасини тўлдиришда фақат ҳаво ранг пастали шарикли ручкадан фойдаланади. Фломастер ёки сиёҳли авторучкадан фойдаланиш ман этилади;

абитуриент ўзи ҳақидаги маълумотларни 1-блокка ёзади, 2-блокни диққат билан ўқиб имзолайди, 3-блокда ўзига мос келувчи доирачаларни бўяйди.

махсус кодини, ўқишни тугатган мактаби жойлашган вилоят, туман, шаҳар, шаҳар тумани кодларини, мактаб (лицей) номерини, ўқув юрти ва ихтисослик кодларини 4-блокнинг мос жойларига Титул варақасидан кўчиради ва доирачаларни мос равишда бўяйди;

саволлар китобидаги ҳамма блокларда 36 тадан саволкелтирилган, ҳар бир саволга 5 тадан (A, B, C, D, E) жавоб берилган бўлиб, абитуриент улардан фақат битта - тўғрисини топиши ва китобчада белгилаб, кейинчалик Жавоблар варақасига кўчиради;

жавобларни танлаш учун 108 та саволга 3 соат ва 72 та саволга 2 соат вақт ажратилади;

жавобларни танлаш - ихтиёрий. Абитуриентлар танлаган жавобларини Жавоблар варақасининг тегишли блокига чалкаштирмасдан кўчиради. Бунинг учун тестга ажратилган вақтдан ташқари яна 20 дақиқа вақт берилади;

Саволлар китобидаги тест саволларига тўғри деб ҳисоблаган жавобларни Жавоблар варақасининг I-III блокларидаги доирачаларга мос равишда белгилайди. Чет тили бўйича тест топшираётган абитуриентлар мос келган тилга тегишли доирачани бўяйди;

ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланганда, тўғри ҳисобланиб, агар битта саволга икки ва ундан ортиқ жавоб белгиланса, бу жавобга балл берилмайди;

тўлдирилган Жавоблар варақаси абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи ҳужжатдир;

Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир;

Жавоблар варақасида тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди;

тест пайтида абитуриентнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан чиққанлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди;

тест давомида абитуриентларнинг бир-бирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиш, тест материалларини бошқаларга узатиш, микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоблардан, уяли телефон алоқа воситалари ва шпаргалкалардан фойдаланиш, тест ҳужжатларидан нусха кўчириш ва бошқаларга кўмаклашиш тақиқланади;

тест синовини белгиланган вақтдан олдин тугатган абитуриент Саволлар китоби, Жавоблар варақаси ва Титул варақасини аудитория раҳбарига топширади, абитуриентлар рўйхатидаги  ўз фамилияси тўғрисига Жавоблар варақаси номерининг тўғри ёзилганлигини текшириб, тестни тугатган вақтини ёзиб, имзо қўяди, Рухсатнома ва паспорти билан аудиториядан чиқади.

тест учун ажратилган вақт тугагач, аудитория раҳбари бу ҳақда эълон қилади. Абитуриентлар тартиб билан Саволлар китоби, Жавоблар варақаси ва Титул варақасини аудитория раҳбарига топшириб, абитуриентлар рўйхатидаги ўз фамилиялари тўғрисига Жавоблар варақаси номерининг тўғри ёзилганлигини текшириб, тестни тугатган вақтини ёзиб, имзо қўяди, Рухсатнома ва паспорти билан аудиториядан чиқади;

абитуриентлар Жавоблар варақасининг махсус жойини бўяш билан аудиториядаги тест жараёнининг боришига ўз фикрини билдириши мумкин.

Тест синовларини ўтказиш тартибини қўпол равишда бузган абитуриент ўқув юртида ўқишга нолойиқ саналиб, далолатнома тузилиб, синовдан четлаштирилади.





3-илова



Абитуриентлар сонининг гуруҳлар ва бинолар бўйича тақсимоти


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Т/р

Ихтисослик

Бино

Гуруҳ

Абитуриентлар сони





Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





4-илова



Абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумот


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Ихтисослик

Кундуги

Сиртқи

Жами


Ўзб.

Рус

жами

Ўзб.

Рус

жами









Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





5-илова


Республика олимпиадаларида ғолиб бўлган абитуриентлар рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Қайд номери

Ихтисослик

Абитуриентнинг

Ф.И.Ш.





Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





6-илова


Ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Қайд номери

Жавоб варақаси рақами

Ихтисослик

Абитуриентнинг

Ф.И.Ш.






Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





7-илова


Ижодий имтиҳон баллари


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________ Таълим тили __________

Ихтисослик _________________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Қайд номери

Жавоб варақаси рақами

Балл





Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





8-илова


Абитуриентлар рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_______  Таълим тили _______

Ихтисослик _____________

Бино _______             Гуруҳ _______

Cана____

Т/р

Махсус код

Абитуриентнинг

Ф.И.Ш.

Жавоб варақаси рақами

Топшириш вақти

Имзо






Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





9-илова

Олд томони


Илова берилмайди


9-илова

Орқа томони


Илова берилмайди





10-илова

Олд томони

АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА


1. Мазкур рухсатнома паспорт билан бирга кўрсатилганда, тест синовлари ўтказилаётган хонага кириш имконини беради.

2. Белгиланган вақтдан кечикканлар тест синовига киритилмайди.

3. Тест синовлари пайтида жавоблар варақасини тўлдиришда фақат ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланинг.

4. Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланганда, жавоб тўғри белгиланган ҳисобланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса, ушбу саволга ноль балл берилади.

5. Тест топшириқларини ечишдан аввал саволлар китобини варақлаб, унда ҳар бир фан бўйича 36 та савол мавжудлигини текширинг. Агар саволлар сони камлиги аниқланса, дарҳол аудитория раҳбарига маълум қилинг.

6. Ўқув юртига кирганлиги ҳақидаги буйруқдан сўнг, рухсатнома қабул комиссиясига топширилади.

7. Абитуриент ҳужжатларини қайтариб олишда мазкур рухсатномани қабул комиссиясига топшириши шарт.


ПАМЯТКА АБИТУРИЕНТУ


1. Данный пропуск при предъявлении паспорта дает возможность входа в помещение для прохождения тестовых испытаний.

2. Опоздавшие в назначенное время к тестированию не допускаются.

3. Во время тестирования при заполнении листа ответов используйте шариковую ручку с синей пастой.

4. Правильное заполнение предполагает только один ответ на каждый вопрос. Если отмечены два ответа и более, то вопрос оценивается в ноль баллов.

5. Прежде чем приступить к решению тестовых заданий перелистайте книгу вопросов и проверьте наличие в ней 36 тестовых вопросов по каждому предмету. В случае обнаружения меньшего количества вопросов немедленно сообщите об этом руководителю аудитории.

6. После приказа о зачислении данный пропуск сдается в приемную комиссию.

7. При получении документов обратно, абитуриент должен вернуть данный пропуск в приемную комиссию.







АБИТУРИЕНТ

РУХСАТНОМАСИ


___________________



ПРОПУСК

АБИТУРИЕНТА








_________________________________________________

ўқув юрти (учебное заведение)

_________________________________________________





№  _________________

махсус код (индивидуальный код)




10-илова

Орқа томони

Фамилияси _____________________________

Исми (имя) _____________________________

Отасининг исми (отчество) _______________

Ихтисослик (специальность) ______________


Гуруҳ № ______ Таълим тили __________

(№ группы)        (язык обучения)


Таълим шакли (форма обучения)

_________________________________________

кундузги, сиртқи   (дневное, заочное)




      Расм

  30х40мм

_________________________

шахсий имзо (личная подпись)


Муҳр



Масъул котиб (ответственный секретарь)

________________________________________

(Ф.И.Ш.)

________________

(имзо)


Берилган вақти "___" ____________ 200_й.

(дата выдачи)

Тест синовлари вақтида тўлдирилади

(Заполняется во время тестирования)



Жавоблар варақаси № __ __ __ __ __ __ __ __

(№ листа ответов)



Вариант № __ __ __ __




Аудитория раҳбари

(Руководитель аудитории)

________________________________________

(Ф.И.Ш.)


_____________

(имзо)


Аудитория кузатувчиси

(Наблюдатель аудитории)

_________________________________________

(Ф.И.Ш.)


_____________

(имзо)





11-илова

Тестдан сўнг махсус алоқа орқали муҳрланган пакетда 1 август куни ДТМга топширилади


1-шакл


200__йил "___"_________________

Соат____ дақиқада ______________________________ да бинолар бўйича

қув юрти номи)

тарқатилган тест материаллари (жавоблар варақаси ва саволлар китоби)


РЎЙХАТИ

Биноларга бириктирилган ДТМ вакилининг Ф.И.Ш.

Бино №

Қутилар сони

Олдим

Топширдим

соат/дақ.

имзо

соат/дақ.

имзо

1







2








Жами:






Ўқув юрти бўйича раҳбар

ДТМ вакили __________________________    ___________

                         (Фамилияси, исми, шарифи)           имзо





12-илова


Тест синови ўтказиладиган биноларда қуръа ташлаш

билан аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини

аудиторияларга тақсимлаш баённомаси


2002 йил 1 август


Ўқув юрти ___________________ бино _______


Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини аудиторияларга тақсимлашда қатнашдилар:


ДТМ вакили ______________ МХХ ходими_______________

Ўқув юрти қабул комиссияси ходими ____________________


Қуръа ташлаш орқали аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари қуйидагича тақсимландилар

Т/р

Аудитория номери

Аудитория раҳбари

Аудитория кузатувчилари

1



2



..

..





ДТМ вакили  ________________________  ___________

Ф.И.Ш.                          имзо


МХХ ходими  _______________________  ___________

Ф.И.Ш.                         имзо


Ўқув юрти қабул комиссияси ходими ______________  _______

                                                  Ф.И.Ш.       имзо





13-илова

Тестдан сўнг махсус алоқа орқали муҳрланган пакетда 1 август куни ДТМга топширилади


2-шакл


200__йил "___"_________________

_____________________ нинг _______ рақамли биносида аудиторияларга

қув юрти номи)

тарқатилган тест материаллари (саволлар китоби ва жавоблар варақаси)


РЎЙХАТИ

Аудитория раҳбарининг Ф.И.Ш.

Аудитория ва гуруҳ

Қутилар сони

Олдим

Топширдим




соат/дақ.

имзо

соат/дақ.

Қутилар сони

Пакетлар сони

Имзо

1









2



















Жами:








ДТМ вакили __________________________    ___________

                         (Фамилияси, исми, шарифи)           имзо





14-илова

Олд томони


Илова берилмайди





14-илова

Орқа томони


Илова берилмайди





15-илова


Илова берилмайди





16-илова

Диққат! Мазкур далолатнома

саволлар китоби қутисига солинади

Внимание! Данный акт

вкладывается в коробку с книгами вопросов

                                                                                                      3-шакл

                                                                                                     (форма 3)

Саволлар китоби ва жавоблар

варақаси қутини очиш

ҳақида


ДАЛОЛАТНОМА

АКТ


О вскрытии коробки с

книгами вопросов и листами

ответов

"___" ____________200__й.


____________________________________________________________

қув юрти номи / Название учебного заведения)


Қути очилди соат ______ дақиқада

(Коробка вскрыта         часов)


Қутида _____ дона саволлар китоби ва жавоблар варақаси мавжуд

(В коробке      книг вопросов и листов ответов)


Тарқатилди _____ дона саволлар китоби ва жавоблар варақаси

(Роздано             количество книг вопросов и листов ответов)


Ишлатилмади____ дона саволлар китоби ва жавоблар варақаси

(Неиспользованы     количество книг вопросов и листов ответов)


1. Аудитория раҳбари ___________________________   ____________

(Руководитель аудитории)                Ф.И.Ш.                            (имзо)

2. Кузатувчи __________________________________    _____________

(Наблюдатель)                                      Ф.И.Ш.                           (имзо)

3. Абитуриент _________________________________    _____________

                                                                  Ф.И.Ш.                          (имзо)

4. Абитуриент __________________________________   _____________

                                                                   Ф.И.Ш.                         (имзо)


Қути соат _______ дақиқада муҳрланди

(опечатано в           часов)





17-илова

Диққат! Мазкур далолатнома

жавоблар варақаси пакетига

солинади

Внимание! Данный акт

вкладывается в пакет с

листами ответов

                                                                                                   4-шакл

                                                                                                     (форма 4)

Жавоблар варақалари

пакетини муҳрлаш

ҳақида


ДАЛОЛАТНОМА

АКТ


Об опечатывании

пакета с листами

ответов

"___" ___________200__й.

_______________________________________________________________

қув юрти номи / Название учебного заведения)


Пакетга  ________ дона жавоблар варақаси солинди.

(В пакете              листов ответов)


Шу жумладан (в том числе):

Ишлатилган         ________ дона жавоблар варақаси

(Использованных               листов ответов)

Ишлатилмаган       ________ дона жавоблар варақаси

(Неиспользованых            листов ответов)


Тестдан четлаштирилган абитуриентлар жавоб варақалари _____ дона

(Количество листов ответов удаленных с тестирования абитуриентов)


Тест синовидан четлаштирилган абитуриентлар:

(Абитуриенты удаленные с тестирования)

1.__________________________   2.__________________________

                (Ф.И.Ш.)                                          (Ф.И.Ш.)

3.__________________________   4. _________________________

                (Ф.И.Ш.)                                           (Ф.И.Ш.)


1. Аудитория раҳбари ___________________________   ____________

(Руководитель аудитории)                Ф.И.Ш.                          (имзо)

2. Кузатувчи  __________________________________    ____________

(Наблюдатель)                                     Ф.И.Ш.                          (имзо)

3. Абитуриент __________________________________   ____________

                                                                 Ф.И.Ш.                          (имзо)

4. Абитуриент __________________________________   ____________

                                                                 Ф.И.Ш.                           (имзо)


Пакет соат    _______ дақиқада муҳрланди

(опечатано в                   часов)


Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск