Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.03.2012 й. 89-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 мартдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий овқатланиш корхоналари томонидан

алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун

рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси (кейинги ўринларда рухсат гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотни сотишни фақат:

ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсат гувоҳномаси;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса;

ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлганда амалга оширадилар. Бунда умумий овқатланиш объектлари таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудларида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида жойлашмаган бўлиши керак.

3. Рухсат гувоҳномаси бериш (амал қилиш муддатини 10 кунгача тўхтатиб туриш, шунингдек амал қилиш муддатини тўхтатиш, уни бекор қилиш юзасидан суд тартиботини бошлаш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари бериш бўйича махсус комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича Комиссия хулосалари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари олишга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш комиссиялари (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади, тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тақсимланади.

4. Рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича берилади.


4-1. Меҳмонхоналарга, меҳмонхонага тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган, яшовчиларга алкоголли маҳсулотларни сотишни амалга оширувчи барча умумий овқатланиш корхоналарига (бар, мини-бар, кафе, ресторан) битта рухсат гувоҳномаси берилади.


II. РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси ўзи жойлашган жойдаги ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади;

умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса - бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;

хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.

Ишчи орган рухсат гувоҳномаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

6. Умумий овқатланиш корхонасидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


7. Ҳужжатлар ишчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).

Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун умумий овқатланиш корхонаси - ариза берувчи жавоб беради.



III. АРИЗАЛАРНИ ИШЧИ ОРГАН ТОМОНИДАН

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва уларнинг ишончлилигини, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқлигини аниқлайди.


9. Ишчи органнинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қарор қабул қилинган тақдирда, рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисида Комиссияга таклиф киритилади.

Ишчи орган томонидан Комиссияга ижобий хулоса киритилган тақдирда, хулоса билан бир вақтда, умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ва нақд тушумни банклар кассасига топширишнинг прогноз ҳажмлари тақдим этилади, уларга ҳар чоракда ишчи орган томонидан тузатишлар киритилади.



IV. ИШЧИ ОРГАН ХУЛОСАСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Комиссия ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 10 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва Комиссиянинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қарор қабул қилинган тақдирда рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг Комиссия умумий овқатланиш корхонасини қабул қилинган қарор тўғрисида 3 иш куни мобайнида хабардор қилади.


11. Рухсат гувоҳномаси Комиссия раиси томонидан имзоланади.

Рухсат гувоҳномаси бланклари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига, ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Комиссия раиси рухсат гувоҳномаси бланкларидан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши юзасидан шахсан жавоб беради.

Рухсат гувоҳномаси бланкларининг ҳисоби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан, Берилган рухсатномаларни рўйхатга олиш дафтарида юритилади.


12. Қуйидагилар рухсат гувоҳномаси беришнинг рад этилиши учун асослар ҳисобланади:

рухсат гувоҳномаси бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

ариза берувчининг ушбу Низом талабларига номувофиқлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги.

Рухсат гувоҳномаси беришнинг бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

Умумий овқатланиш корхонаси рухсат гувоҳномаси беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.


13. Аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор ёзма шаклда, Комиссия раисининг имзоси билан умумий овқатланиш корхонасига берилади (юборилади). Ушбу қарорда рад этишга сабаб бўлган камчиликларни тугатиш ва ҳужжатларни такроран тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилади.

Лицензия талабгорининг рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини қайта кўриб чиқишда илгари рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу гувоҳномани беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


V. РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


14. Умумий овқатланиш корхонаси қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда умумий овқатланиш корхонаси ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда умумий овқатланиш корхонаси жойлашган жойдаги ишчи органга рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши, аризага кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши керак.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсат гувоҳномасига эга бўлган умумий овқатланиш корхоналари қўшиб юборилган тақдирда, рухсат гувоҳномасини ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсат гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсат гувоҳномаси умумий овқатланиш корхонасининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

Бу ҳолда рухсат гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача умумий овқатланиш корхонаси алкоголли маҳсулотлар сотишни илгари берилган рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширади.


15. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда тегишли ўзгартиришлар Берилган рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш умумий овқатланиш корхонасининг зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси тушган вақтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан амалга оширилади.


16. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш умумий овқатланиш корхонасининг аризаси бўйича амалга оширилади.

Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтишидан 15 кун олдин берилиши керак.

Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор рухсат гувоҳномаси бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


17. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, муддати ўтмаган рухсат гувоҳномасининг ўрнига умумий овқатланиш корхонаси аризаси бўйича дубликат берилиши мумкин.



VI. РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


18. Давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномаси бўйича Комиссия томонидан рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор умумий овқатланиш корхонасида алкоголли маҳсулотларни сотиш қоидалари бузилганлиги, шу жумладан, нақд пул тушумини инкассация қилиш (банкларга топшириш)даги бузилишлар аниқланган тақдирда қабул қилинади.

19. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан, шунингдек бошқа шунга ўхшаш ҳолларда вақтинча тўхтатиб турилганда умумий овқатланиш корхонаси бу тўғрида Комиссияни ва давлат солиқ хизмати органини ёзма шаклда хабардор қилиши керак.


20. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши:

умумий овқатланиш корхонаси томонидан алкоголли маҳсулотларни умумий овқатланиш корхоналарида сотиш қоидалари мунтазам равишда ёхуд бир марта қўпол бузилган тақдирда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда суд тартибида тўхтатилиши мумкин.


21. Рухсат гувоҳномаси унинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги ҳолати аниқланганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.



VII. УШБУ НИЗОМНИНГ БУЗИЛГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


22. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Умумий овқатланиш корхоналари томонидан

алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи

учун рухсат гувоҳномаси бериш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари





































Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия раиси номига ариза беради ва барча талаб қилинадиган ҳужжатларни тақдим этади.




























Умумий овқатланиш корхонаси


Талабгорнинг хоҳишига кўра

I босқич
























































































Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

(ишчи орган)

Берилган аризага мувофиқ барча ҳужжатларни уларнинг алкоголли маҳсулотларни сотиш учун амалдаги талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда Комиссиянинг барча аъзолари бир овоздан рози бўлишганда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш ёки рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисидаги тегишли хулоса билан бирга таклиф тайёрлайди.
























Ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда













II босқич
































































































Махсус комиссия талабгорнинг тақдим этилган ҳужжатларини ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия хулосасини кўриб чиқади. Махсус комиссия аъзолари бир овоздан рози бўлганда талабгорга умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотишни амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси берилади.




























Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссия



































Комиссия хулосаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда













III босқич



















































































            





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

                  

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)


Бланк серияси ва тартиб рақами

       

Умумий овқатланиш корхонаси томонидан

алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун

РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ


20___ йил "____" __________ N ______



га берилди.


(юридик шахснинг тўлиқ номи)


Почта манзили


СТИР


ИФУТ коди


НКМ _______________________ ДСИда _________________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.


_____________________________ манзилида жойлашган умумий овқатланиш объектида алкоголли маҳсулотлар сотишни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.


Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотишни амалга ошириш ҳуқуқи учун белгиланган талабларга мувофиқдир, 20___ йил "___" ___________ гача берилган.

Объектнинг эгаси



(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Объектдан фойдаланувчи



(объектдан фойдаланувчи юридик шахснинг номи)

Алоҳида шартлар


Комиссия раиси




(имзо)


М.Ў.


Изоҳ: Рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объектига алоҳида берилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 151-модда











































Время: 0.1385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск