ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.04.2012 й. 98-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 4 апрелдаги

98-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси - ахборот ресурс маркази ҳузуридаги

Республика методик кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Республика методик кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Кенгаш ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази (кейинги ўринларда Миллий кутубхона деб аталади) ҳузурида фаолият кўрсатади.


3. Кенгаш ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига умумий методик раҳбарликни амалга ошириш ҳамда тартибга солувчи ягона ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ахборот-кутубхона фаолияти масалалари бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.


4. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.



II. КЕНГАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ахборот-кутубхона фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

идоралараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш, ахборот-кутубхона муассасаларини улар фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;

замонавий ахборот-кутубхона технологиялари, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг янги шаклларини жорий этиш, ахборот-кутубхона ресурсларини (матн, овозли ёзув ёки тасвир шаклида) тўплаш, ҳисобга олиш ва қидириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;

ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг методологик асосларини ташкил этиш.


6. Кенгаш асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, миллий стандартлар, тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан ташаббус кўрсатади;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фаолияти технологияси ва методологиясини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирлари комплексини тасдиқлайди, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боради;

ахборот-кутубхона муассасалари йиғма электрон каталоги шакллантирилишининг тўлиқлиги ва сифати, миллий, корпоратив ва бошқа ахборот-коммуникация тармоқларини республика ягона ахборот-кутубхона ресурс базасига интеграциялаш учун босма нашрларнинг электрон нусхаларини яратиш жадвали бажарилиши мониторингини олиб боради;

ахборот-кутубхона фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, адабиётларни нашр этиш ва қайта нашр этиш, уларнинг ададини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижий ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар ва ахборот марказларининг иш тажрибасини алмашиш мақсадида халқаро ҳамда республика конференциялари ва семинарларини ташкил этади.


7. Кенгашнинг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириш Миллий кутубхона томонидан амалга оширилади.



III. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарларининг ахборот-кутубхона фаолиятининг ҳолати ва уни такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги ахборотини эшитиш;

ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг муҳим масалаларини ўрганиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш учун ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги етакчи мутахассисларни ва илмий ходимларни жалб этган ҳолда ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги тадқиқот лойиҳаларини эксперт жиҳатидан баҳолаш, улар бўйича тавсиялар ва хулосалар бериш.

Кенгаш ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ҳисоб беради.


IV. КЕНГАШНИНГ ТАРКИБИ ВА УНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.


10. Кенгашга Кенгаш раиси бошчилик қилади.

Кенгаш таркибига давлат бошқаруви, ахборот-кутубхона фаолияти ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги раҳбарлар ва етакчи мутахассислардан бўлган Кенгаш раисининг ўринбосари ва аъзолари киради.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.


11. Кенгаш раиси Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Кенгашга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради

Кенгаш раиси ҳозир бўлмаганда унинг функцияларини унинг ўринбосари бажаради.


12. Кенгаш фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади.


13. Кенгаш мажлиси Кенгашнинг оддий кўпчилик аъзолари қатнашганда қонуний ҳисобланади.

Кенгаш мажлиси қарорлари Кенгаш раиси тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади.


14. Кенгаш мажлислари унинг ваколатига кирадиган масалалар тайёрланишига қараб, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказилади.


15. Кенгаш мажлисларини ташкилий-техник таъминлаш Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.


16. Кенгаш қарорлари Кенгашнинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир, у мажлис баённомасига тиркаб қўйилади.


17. Кенгаш қарорлари бажариш учун ахборот-кутубхона муассасаларига эга бўлган манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборилади.


18. Масъул котиб Кенгаш фаолиятини техник жиҳатдан таъминлайди.


19. Кенгаш аъзолари ўз ишларини жамоатчилик асосида олиб борадилар.


20. Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 157-модда
































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск