язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Баҳрайн Қироллиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2009 йил 5 июнь, 2010 йил 14 октябрдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати ўртасида

иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини

олиш ҳамда даромад ва мол-мулк

солиқларини тўлашдан бўйин товлашни

бартараф этиш тўғрисида

БИТИМ

ЎзР Президентининг 09.07.2009 й. ПҚ-1153-сон

Қарори билан тасдиқланган


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Қироллиги Ҳукумати, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш ниятида, шунингдек иккала мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш соҳаси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва мол-мулк солиқларига, жами даромаддан, жами мол-мулкдан ёхуд даромад ёки мол-мулкнинг бир қисмидан, шу жумладан, кўчар ёки кўчмас мулкни бошқа шахсларга беришдан олинадиган даромадлардан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаларидан, шунингдек мол-мулк қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:


а) Баҳрайнга нисбатан - 22/1979-сон Амир Қонуни бўйича тўланадиган даромад солиғи ("нефт солиғи");

(бундан кейин "Баҳрайн солиғи" деб аталади);


b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва

iii) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади).


4. Ушбу Битим шу Битим имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай айнан бир хил ёки моҳияти жиҳатидан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битим мақсади учун, агар матндан ўзга маъно келиб чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини ва жуғрофий маънода ишлатилганда улар доирасида Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ерости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган унинг ҳудуди, ҳудудий сувлари ва осмон кенгликларини англатади;


b) "Баҳрайн" атамаси Баҳрайн Қироллиги ҳудудини, шунингдек улар доирасида халқаро ҳуқуққа мувофиқ Баҳрайн суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган денгиз ҳудудлари, денгиз туби, ер ости ва табиий ресурсларини англатади;


с) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга боғлиқ равишда, Ўзбекистон Республикасини ёки Баҳрайн Қироллигини англатади;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ва шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;


е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш борасида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни ёки бир ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги бўйича корпоратив ташкилот сифатида ташкил этилган ёки шундай деб топилган ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;


f) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани англатади;


g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;


h) "ваколатли орган" атамаси:

i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;

ii) Баҳрайн Қироллигига нисбатан - Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;


i) "миллий шахс" атамаси:

i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва уюшмани англатади;


j) "солиқ" атамаси мазкур Битимнинг 2-моддаси билан қамраб олинган ҳар қандай солиқни англатади.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, у ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ белгиланган маънога эга бўлади. Атаманинг маъноси ана шу Давлатнинг солиқ тўғрисидаги (ҳужжат) қонунларига мувофиқ, шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун белгиланган маънодан устувор бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси қуйидагиларни англатади:


а) Баҳрайнга нисбатан, унинг маҳаллий ҳокимият органларини ва Баҳрайн қонунчилигига мувофиқ Баҳрайн

...