ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар / Махсус индустриал зоналар (МИЗ) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2012 й. ПФ-4436-сон "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.04.2012 й.

N ПФ-4436


"АНГРЕН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шунингдек Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилоятида "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Ангрен" ЭИЗ) 1-иловага мувофиқ ҳудудлар чегаралари доирасида барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Ангрен" махсус индустриал зонаси таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегараларини аниқ белгиласин ва ерларнинг тегишли равишда ажратилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси таркибига киритилган ер майдонлари "Ангрен" ЭИЗ дирекциясининг бевосита тасарруфида бўлади.

3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ангрен" эркин иқтисодий зонасининг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

"Ангрен" ЭИЗ фаолият юритадиган муддат мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилади;

"Ангрен" ЭИЗ қатнашчиси мақоми электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси томонидан берилади;

"Ангрен" ЭИЗда рўйхатдан ўтган хўжалик субъектларига нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги актлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи актлар бундан мустасно.

6. Тошкент вилояти ҳокимлигининг белгиланган тартибда "Ангрен" ЭИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун қуйидагиларни таъминласин:

биринчи навбатда собиқ саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудларида корхоналар қуриш учун ер майдонларини ўз вақтида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномаларни "бир дарча" тамойили асосида бериш.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "Ангрен" ЭИЗда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК, Тошкент вилояти ҳокимлиги бўлинмалари ва бошқа муҳандислик-коммуникация хизматларини етказиб берувчилар коммуникацияларни ишлаб чиқариш майдончаларига туташтирган ҳолда кафолатли уланишини таъминлайдилар.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзавтойўл" АК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда "Ангрен" махсус индустриал зонаси ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Ангрен" МИЗ Дирекциясини ташкил этсин ва "Ангрен" махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин, унда "Ангрен" махсус индустриал зонаси тўғрисидаги Низом ҳамда "Ангрен" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгаши ҳақидаги Низомни тасдиқлаш назарда тутилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Халқ сўзи", 2012 йил 14 апрель




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 13 апрелдаги

ПФ-4436-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ангрен" эркин иқтисодий

зонасига кирувчи ҳудудлар

РЎЙХАТИ

I. Ангрен шаҳри


II. Оҳангарон шаҳри


III. А-373 автомобиль йўлидан шимол томонда Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ўртасидаги участкада жойлашган ҳудуд (78 - 101 км қисми), Алишер, Азимота, Увоқ, Чириш, Геолог, Янги Кучбулоқ, Соғлом аҳоли пунктлари бундан мустасно, ва:

жануб томондан - А-373 автомобиль йўли (78-101 км қисми) билан;

ғарб томондан - Оқчасой жилғаси қайирининг сўл томони билан;

шарқ томондан - Қорабов дарёси қайирининг ўнг томони билан;

шимол томондан - Оқчасой жилғаси қайирининг сўл томонидан Ангрен саноат магистрал канали (АСМК) бўйлаб 3 км, сўнгра шимол томонга 500 кВ ЭУЛ "Янги Ангрен ИЭС-ПС Ўзбекистон" (500 кВ ЭУЛ)гача, кейин 500 кВ ЭУЛ бўйлаб Алишер аҳоли пункти орқали 4-суғориш қувури (СҚ)гача ва сўнгра, сув қувури бўйлаб 500 кВ ЭУЛ билан кесишгунгача, кейин шарққа қараб 500 кВ ЭУЛ бўйлаб Аччиқсой жилғасигача, кейин шимолга қараб Аччиқсой жилғаси 2-СҚ билан кесишгунгача, сўнгра 2-СҚ бўйлаб Увоқ аҳоли пункти орқали шарққа томон у Қуртошсой жилғаси билан кесишгунгача, сўнгра Қуртошсой жилғаси бўйлаб шимолга қараб у Олмалиқ КМКнинг Ангрен руда бошқармаси гидроқатламига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишгунгача, кейин ушбу автомобиль йўли бўйлаб шарққа томон Чиришсой жилғасигача, кейин у 500 кВ ЭУЛ билан кесишгунигача жанубга томон, сўнгра 500 кВ ЭУЛ бўйлаб у "Қизил Олма" конига олиб борувчи автомобиль йўли билан кесишгунигача шимоли-шарққа томон, кейин кўрсатиб ўтилган автомобиль йўли бўйлаб жануби-шарққа томон Соғлом аҳоли пункти чегарасигача, кейин шарққа томон Қорабов дарёсигача чегараланган ҳудуд.


Изоҳ: "Ангрен" эркин иқтисодий зонасига кирувчи ҳудудлар ва унинг чегаралари, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 177-модда
































































Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск