ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 02.03.2012 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.04.2012 й. 2146-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2012 й.

N 2146-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.03.2012 й.

N 26


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 23 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда), 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон "Давлат харидлари тизимини оптималлаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида"ги, 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 47-сон, 487-модда) ҳамда 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                              Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 29-банддаги "Сенати аъзоларининг" сўзлари "Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенати аъзоларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 33-банддаги "яратиш харажатлари" сўзларидан кейин "ҳамда 7 011 100 - 7 011 500 кичик бўлимларида кўрсатилмаган бошқа давлат бошқаруви органларига харажатлар" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. 35-банддаги "аъзолик бадали тўлови бўйича" сўзларидан кейин "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг давлатлараро ташкилотларини молиялаштириш харажатлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. 45-банддаги "устувор йўналишларига харажатлар" сўзларидан кейин "бошқа харажатлар" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. 59-банддаги "бериладиган субвенциялар" сўзларидан кейин "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бериладиган субвенциялар" сўзлари билан тўлдирилсин.


6. 60-бандда:

ўн учинчи хатбошидаги "Мактаб таълими жамғармасидан" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. 62-банддаги "тайёрлаш ва амалга ошириш харажатлари" сўзларидан кейин "тижорат банкларининг устав капиталларини шакллантириш учун маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази харажатлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. 80-банднинг бешинчи хатбошисидаги "бошқа харажатлар" сўзларидан кейин "ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. 95-банддаги "ободонлаштириш харажатлари" сўзларидан кейин "шаҳарлар, туман ва қишлоқ марказлари, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктларидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш харажатлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. 104-бандда:

"Саломатлик-2" лойиҳаси" сўзлари "Саломатлик-3" лойиҳаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" лойиҳаси" сўзларидан кейин "Унни фортификация қилиш миллий дастури" лойиҳаси" сўзлари билан тўлдирилсин.


11. 108-бандда "сақлаш харажатлари" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси харажатлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


12. 118-банддаги "Мактаб таълими жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 135-бандда:

бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"малакавий разряд (мартаба даражаси, дипломатик мартаба, малакавий класс);

давлат ва бошқа хизматларнинг ўзига хос шартлари;

узоқ хизмат муддати учун;

қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар);

маҳфийлик даражасига эга бўлган маълумотлар билан ишлаганлик;

шифр иши хавфсизлиги;

махсус режимдаги ишлар;

давлат сири билан ишлаш ҳуқуқи;

ўзига хос шароит;

доцент ва профессор лавозимлари;

илмий унвон;

илмий даража;

тунги вақтда, байрам ва дам олиш кунларида ишлаганлик учун ва бошқа устамалар;";

олтинчи хатбоши тегишинча ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


14. 136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"136. 41 11 200 "Иш ҳақига устама ва қўшимча тўловлар" элементи ўз ичига қуйидаги элементларни олади:

41 11 210 "Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари";

41 11 220 "Тиббиёт ташкилотлари ходимларига устама ва қўшимчалар".


15. 160-бандда:

ўнинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"43 54 940 "Ўқув-лаборатория ускуналарини сотиб олиш";

ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "43 54 910 - 43 54 930" рақамлари "43 54 910 - 43 54 940" рақамлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"43 55 900 "Бошқа асосий воситаларни сотиб олиш бўйича харажатлар".


16. 171-банднинг учинчи хатбошисидаги "давлат мақсадли жамғармаларига (46 41 240 элементи)" сўзларидан кейин "шунингдек бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга (46 41 250 элементи) ва давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига (46 41 290 элементи)" сўзлари билан тўлдирилсин.


17. 184-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(48 21 130 элементи)" сўзларидан кейин "мақсадли харажатлар (48 21 180 элементи)" сўзлари билан тўлдирилсин.


18. 1-иловада:


1) 2 001 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"2 001 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";


2) 3 003 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси";


3) 3 008 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 009 0 0 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси";

3 009 1 0 "Республика маблағлари";

3 800 0 0 "Бюджетдан ташқари бошқа давлат жамғармаларининг маблағлари бўйича депозитлар";

3 800 1 0 "Республика маблағлари";

3 800 2 0 "Ҳудудий маблағлар";

3 800 2 1 "Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари";

3 800 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";


4) 4 011 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"4 012 0 0 "Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар";

4 012 1 0 "Республика маблағлари";

4 012 2 0 "Ҳудудий маблағлар";

4 012 2 1 "Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари";

4 012 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";

4 013 0 0 "Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар";

4 013 1 0 "Республика маблағлари";

4 013 2 0 "Ҳудудий маблағлар";

4 013 2 1 "Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари";

4 013 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";

4 014 0 0 "Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар";

4 014 1 0 "Республика маблағлари";

4 014 2 0 "Ҳудудий маблағлар";

4 014 2 1 "Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари";

4 014 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";

4 015 0 0 "Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови";

4 015 1 0 "Республика маблағлари";

4 015 2 0 "Ҳудудий маблағлар";

4 015 2 1 "Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари";

4 015 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";

4 016 0 0 "Бошқа маблағлар бўйича депозитлар";

4 016 1 0 "Республика маблағлари";

4 016 2 0 "Ҳудудий маблағлар";

4 016 2 1 "Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари";

4 016 2 2 "Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар".


19. 2-иловада:


1) 3 111 402, 3 111 408, 3 111 409 ва 3 111 411 қаторлари чиқариб ташлансин;


2) 3 111 419 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 111 500 "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ қўшимча ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи";


3) 3 112 110, 3 112 201, 3 112 203 ва 3 112 204 қаторлар чиқариб ташлансин;


4) 3 112 517 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 112 518 "Божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";

3 112 519 "Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар (ижарага беришдан олинган даромадлар 60 фоиздан кўпни ташкил этади) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";

3 112 520 "Ломбардлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";

3 112 521 "Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";


5) 3 112 626 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 112 627 "Божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";

3 112 628 "Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар (ижарага беришдан олинган даромадлар 60 фоиздан кўпни ташкил этади) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";

3 112 629 "Ломбардлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";

3 112 630 "Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";

3 112 631 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига фермер хўжаликлари маҳсулот (иш, хизмат)ларининг сотилган ҳажмидан мажбурий ажратмалар";


6) 3 112 700 - 3 112 725 қаторлардаги "Мактаб таълими жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7) 3 112 726 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар";


8) 3 112 726 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 112 727 "Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар (ижарага беришдан олинган даромадлар 60 фоиздан кўпни ташкил этади) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар";

3 112 729 "Ломбардлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар";

3 112 730 "Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар";

3 112 731 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фермер хўжаликлари маҳсулот (иш, хизмат)ларининг сотилган ҳажмидан мажбурий ажратмалар";


9) 3 112 799 қатордаги "Мактаб таълими жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


10) 3 112 826 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 112 827 "Божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар";

3 112 828 "Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар (ижарага беришдан олинган даромадлар 60 фоиздан кўпни ташкил этади) томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар";

3 112 829 "Ломбардлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика Йўл жамғармасига ажратмалар";

3 112 830 "Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика Йўл жамғармасига ажратмалар";

3 112 831 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига фермер хўжаликлари маҳсулот (иш, хизмат)ларининг сотилган ҳажмидан мажбурий ажратмалар";


11) 3 113 100 қатор чиқариб ташлансин;


12) 3 141 201 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 141 201 "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғиси истеъмол қилганлик учун солиқ";


13) 3 141 201 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 141 202 "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун суюлтирилган газ истеъмол қилганлик учун солиқ";

"3 141 203 "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун сиқилган газ истеъмол қилганлик учун солиқ";


14) 3 142 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 142 206 "Мотор мойи";


15) 3 142 902, 3 142 903, 3 142 904, 3 142 911 ва 3 142 912 қаторлар чиқариб ташлансин;


16) 3 142 910 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 142 913 "Чакана савдо тармоғида сотилаётган, олтиндан тайёрланган заргарлик буюмлари";


17) 3 151 103 ва 3 151 105 қаторлар чиқариб ташлансин;


18) 3 151 000 ва 3 151 200 қаторларнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

3 151 000 "Божхона ва унга доир бошқа божлар";

3 151 200 "Божхонага доир бошқа божлар";


19) 3 151 202 ва 3 151 203 қаторларнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 151 202 "Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларидан ундириладиган мотор ёқилғиси тафовутини қоплаш бўйича муқобил йиғимлар";

3 151 203 "Эркин муомалага чиқариш" режими бўйича божхона расмийлаштируви учун йиғимлар";


20) 3 151 205 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 151 206 "Экспорт" режими бўйича божхона расмийлаштируви учун йиғимлар";

3 151 207 "Бошқа божхона режимлари ("эркин муомалага чиқариш" ва "экспорт" режимларидан ташқари) бўйича божхона расмийлаштируви учун йиғимлар";

3 151 208 "Кўрсатилган хизматлар учун бошқа божхона йиғимлари";

3 151 209 "Хорижий валютада ундирилган божхона йиғимлари (мотор ёқилғиси қиймати фарқини қоплаш йиғимларидан ташқари) ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар";

3 151 210 "Давлат фойдасига воз кечиш" режими бўйича тушумлар";


21) 3 152 100, 3 153 100, 3 153 200, 3 154 100, 3 154 200, 3 154 300, 3 154 400 ва 3 156 100 қаторлар чиқариб ташлансин;


22) 3 212 602 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 212 700 "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилиши билан боғлиқ қўшимча ҳисобланган тўловлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";


23) 3 331 108 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 331 108 "Прогноздан ортиқча тушган тушумлар суммаси";


24) 3 331 108 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 331 109 "Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджети ва Тошкент шаҳар бюджетининг эркин қолдиқлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган маблағлар";


25) 3 331 216 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 331 217 "Халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловини ҳамда ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун Республика бюджетидан олинган субвенциялар";

3 331 218 "Халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловини ҳамда ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан олинган субвенциялар";

3 331 219 "Халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловини ҳамда ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетидан олинган субвенциялар";

3 331 299 "Махсус мақсадлар учун бошқа грантлар";


26) 3 331 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 331 500 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган грантлар";

3 331 501 "Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ажратмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари ва ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари";

3 331 502 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятидан, шунингдек унинг олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида у таъсис қилган ташкилотларнинг фаолиятидан олинадиган даромадлар";

3 331 503 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муассисларининг пул бадаллари";

3 331 504 "Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, ташкилотлари ва клубларининг пул маблағлари";

3 331 505 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан олинган дотациялар";

3 331 506 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан олинган субвенциялар";

3 331 900 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган бошқа грантлар";


27) 3 332 103 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 332 104 "Республика бюджетидан мақсадли бюджет ажратмалари";

3 332 105 "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушган маблағларга тенг миқдорда Давлат бюджетидан ажратмалар";


28) 3 411 116 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 411 117 "Кредит ва лизинг фоизлари бўйича тушумлар";


29) 3 412 107, 3 412 202, 3 412 203, 3 412 205, 3 412 206, 3 412 207 ва 3 412 208 қаторлар чиқариб ташлансин;


30) 3 412 209 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 412 209 "Автобензин ва дизель ёқилғиси қолдиқларини қайта баҳолашдан даромадлар";


31) 3 412 210 қатор чиқариб ташлансин;


32) 3 412 211 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 412 212 "Хусусий АЁҚШдан, бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган тартибда белгиланадиган нефть маҳсулотларининг чакана ва сотиб олиш нархлари ўртасидаги ижобий тафовут кўринишидаги тушумлар";

3 412 213 "Бутун республика бўйича марказлаштирилган тартибда ягона чакана нархлар белгиланадиган нефть маҳсулотларини АЁҚШ орқали ва нефть базаси таркибига кирувчи бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи ва харид нархи ўртасидаги ижобий тафовутдан тушумлар";


33) 3 422 106 ва 3 422 107 қаторлар чиқариб ташлансин;


34) 3 422 202 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 422 203 "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилаётган ёки сотиб олинаётган автотранспорт воситалари эгалари (фойдаланувчилари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтганлик учун (фойдаланиш муддатига қараб ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақига нисбатан фоизда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар";


35) 3 422 203 қатор тегишинча 3 422 204 қатор деб ҳисоблансин;


36) 3 422 205, 3 422 210 ва 3 422 212 қаторлар чиқариб ташлансин;


37) 3 422 218 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 422 219 "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар";

3 422 220 "Апостиль қўйилганлиги учун йиғим";


38) 3 423 101 қатор чиқариб ташлансин;


39) 3 423 104 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 423 105 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича бюджетдан ташқари даромадлар тушуми";


40) 3 430 000 қатордаги "жарималар, пенялар ва неустойкалар" сўзлари қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:


"** Агарда жарималар, пенялар ва неустойкалар аниқ бир солиқ тури бўйича тегишли солиқ қонунчилигининг бузилиши натижасида ундирилаётган бўлса, уларнинг тушуми ҳисобда айнан мазкур солиқ тури билан бирга акс эттирилиши лозим";


41) 3 430 110, 3 430 113, 3 430 114 ва 3 430 115 қаторлар чиқариб ташлансин;


42) 3 430 127 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 430 128 "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкциялари";

3 430 129 "Нашриёт-полиграфик корхоналар ва бошқа ташкилотлар томонидан шартнома шартларини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасига тўланадиган жарима ва пенялар";

3 430 130 "Йўқотилганлиги ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганлиги натижасида зарарни қоплашдан тушадиган тушумлар";

3 430 131 "Йўналишсиз таксилар фаолияти бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарималар";

3 430 132 "Жисмоний шахслар томонидан турар жойларни ижарага бериш қонунчилигини бузганлик учун жарималар";

3 430 133 "Жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичганлик учун маъмурий жарималар";


43) 3 441 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 441 200 "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларидан тушумлар";


44) 3 442 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 442 200 "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамларидан тушумлар";


45) 3 450 402 қатор чиқариб ташлансин;


46) 3 450 503 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 504 "Ваколатли органлар (божхона органлари бундан мустасно) томонидан мусодара қилинган заргарлик буюмларини сотишдан тушган маблағлар тушуми";

3 450 505 "Божхона органлари томонидан мусодара қилинган заргарлик буюмларини сотишдан тушган маблағлар тушуми";


47) 3 450 712 ва 3 450 713 қаторлар чиқариб ташлансин;


48) 3 450 714 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 450 714 "Ундирилган процессуал чиқимлар";


49) 3 450 902, 3 450 903, 3 450 904 ва 3 450 905 қаторлар чиқариб ташлансин;


50) 3 450 913 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 915 "Хўжалик юритувчи субъектлардан улар томонидан монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун бузганлик учун тушадиган маблағлар";

3 450 916 "Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганларнинг иш ҳақидан давлат бюджетига ушлаб қолинаётган ажратмалар";

3 450 917 "Фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланганлик учун тўлов";

3 450 918 "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг бюджетдан ташқари маблағлари";

3 450 919 "Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари (қарз маблағлари)";


51) 3 450 920 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 921 "Соғлиқни сақлаш соҳаси ва марказлаштирилган инвестициялар харажатлари ҳисобига алоҳида бўлим билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари";

3 450 922 "Абонент рақамидан фойдаланилганлик учун мобиль алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахсларнинг (уяли алоқа компаниялари) тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";


52) 3 450 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 950 "Вилоятга бўйсунадиган туман (шаҳар)лар бюджетининг бошқа тушумлари";

3 450 960 "Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) бюджетининг бошқа тушумлари";

3 450 970 "Республика бюджетининг бошқа тушумлари";

3 450 971 "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг унитар корхоналари (нефть базалари) томонидан автомобиль бензини сотиб олиш бўйича шахсларнинг айрим тоифаларига бериладиган ойлик пул компенсация маблағлари";

3 450 972 "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромадининг 50 фоизигача";

3 450 973 "АТБ "Агробанк"нинг Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларини қайта молиялаштиришдан олган даромадининг 50 фоизи";


53) 3 511 103 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 511 103 "Бюджет ташкилотлари асосий воситалари сотилишидан республика бюджетига тушумлар";


54) 3 511 106 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 511 107 "Маҳаллий бюджетларга (туман ва шаҳарлар бюджетларига) давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган тушумлар";

3 511 108 "Бюджет ташкилотлари асосий воситалари сотилишидан вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) бюджетига тушумлар";


55) 3 511 109 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 511 110 "Бюджет ташкилотлари асосий воситалари сотилишидан туман ва шаҳар бюджетига тушумлар";


56) 3 512 114 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

3 512 115 "Лизинг компаниялари томонидан олинган қарз маблағларининг қайтарилиши";


57) 3 512 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 512 140 "Лизингга берилган мелиорация техникаси қарздорлигининг асосий суммаси ва улар бўйича фоизларнинг қайтарилишидан тушган даромадлар";

3 512 150 "Ўтган йиллардаги тижорат банклари депозитларидаги асосий суммалар тушуми";


58) 3 520 114 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 520 115 "Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан олинган ссудалар";

3 520 116 "Туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан олинган ссудалар";

3 520 117 "Кредитлар бўйича тушумлар".


20. 3-иловада:


1) 03 404 "Асака шаҳри" ва 22 205 "Бандихон тумани" қаторлари чиқариб ташлансин;


2) "26 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"26 262 "Учтепа тумани";


3) 26 280 "Собир Раҳимов тумани" ва 27 280 "Собир Раҳимов тумани" қаторларининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26 280 "Олмазор тумани";

27 280 "Олмазор тумани";


4) 27 409ҳангарон шаҳри" ва 27 426 "Янгийўл шаҳри" қаторлари чиқариб ташлансин.


21. 4-иловада:


1) 7 011 104 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенат аъзоларининг фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар";


2) 7 011 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 011 998 "Бошқа давлат бошқаруви органларига харажатлар";


3) 7 012 104 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 012 105 "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг давлатлараро ташкилотларини молиялаштириш харажатлари";


4) 7 015 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 015 500 "Бошқа харажатлар";


5) 7 018 317 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 018 318 "Халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловини ва ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига бериладиган субвенциялар";


6) 7 018 323 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 018 324 "Халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловини ва ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетига бериладиган субвенциялар";


7) 7 018 332 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 018 333 "Халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловини ва ижтимоий нафақаларни молиялаштириш учун туман ва шаҳарлар бюджетига бериладиган субвенциялар";

7 018 340 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бериладиган субвенциялар";

7 018 341 "Ижтимоий нафақаларни тўлаш учун бериладиган субвенциялар";

7 018 342 "Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш учун бериладиган субвенциялар";

7 018 343 "Пенсия, нафақа ва компенсацияларни етказиб бериш бўйича почта харажатлари учун бериладиган субвенциялар";

7 018 344 "Ишлайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш учун бериладиган субвенциялар";


8) 7 018 516 қатор чиқариб ташлансин;


9) 7 019 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 019 300 "Тижорат банкларининг устав капиталини шакллантириш учун маблағлар";

7 019 400 "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази харажатлари";


10) 7 029 903 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 029 904 "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини сақлаш харажатлари";


11) 7 041 233 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 041 900 "Бошқа харажатлар";

7 041 901 "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги Дизайн марказини сақлаш харажатлари";


12) 7 042 990 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 042 999 "Мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар";


13) 7 044 101 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 044 199 "Бошқа геология-қидирув ишлари";


14) 7 045 203 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман ободонлаштириш бошқармасининг туман марказлари автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари";


15) 7 065 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 065 300 "Шаҳарлардаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш";

7 065 400 "Туман марказларини, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктларидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш";


16) 7 076 301 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7 076 301 "Саломатлик-3" лойиҳаси";


17) 7 076 302 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 076 303 "Унни фортификация қилиш миллий дастури" лойиҳаси";


18) 7 082 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 082 310 "Саройлар ва маданият уйлари, клублар ва клуб типидаги муассасалар";


19) 7 082 310 қатор тегишинча 7 082 320 қатор деб ҳисоблансин;


20) 7 083 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 083 500 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси харажатлари";

7 083 501 "Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда объектларнинг лойиҳа қидирув ишлари ва лойиҳа-смета ҳужжатлари";

7 083 502 "Янги қурилаётган иншоотлар учун спорт асбоб-ускуналари ва инвентарларини сотиб олиш";

7 083 503 "Спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ўтказиш харажатлари";

7 083 504 "Ўқувчиларга, айниқса кам таъминланган оилалардаги қиз болаларга спорт формалари ва буюмлари харид қилиш";

7 083 505 "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси аппаратини ва унинг ҳудудий филиалларини сақлаш харажатлари";

7 083 506 "Бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш";

7 083 590 "Бошқа харажатлар";


21) 7 085 500 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7 085 500 "Республика Маънавият тарғибот маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимларини сақлаш харажатлари";


22) 7 094 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 094 300 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси харажатлари";

7 094 310 "Олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш";

7 094 320 "Олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини мебеллар, замонавий ўқув-лаборатория ва илмий ускуналар, ахборот-коммуникация техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш";

7 094 330 "Бошқа харажатлар";


23) 7 096 500 ва 7 096 510 қаторларнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7 096 500 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси харажатлари";

7 096 510 "Таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатлар";


24) 7 096 510 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 511 "Умумтаълим мактаблари";

7 096 512 "Академик лицейлар";

7 096 513 "Касб-ҳунар коллежлари";

7 096 514 "Мусиқа ва санъат мактаблари";

7 096 515 "Тиббиёт муассасалари";


25) 7 096 520 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7 096 520 "Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатлар";


26) 7 096 520 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 521 "Умумтаълим мактаблари";

7 096 522 "Академик лицейлар";

7 096 523 "Касб-ҳунар коллежлари";

7 096 524 "Тиббиёт муассасалари";


27) 7 096 530 қатор чиқариб ташлансин;


28) 7 096 540 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7 096 540 "Бошқа харажатлар";


29) 7 096 540 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 541 "Давлат бошқарувининг бошқа даражаларига трансфертлар";

7 096 542 "Республика бюджетидан олинган ссудаларнинг қайтарилиши";

7 096 543 "Бошқа харажатлар";


30) 7 096 550 қатор чиқариб ташлансин;


31) 7 106 210 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 106 220 "Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари";


32) 7 109 999 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

7 950 000 "Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича харажатлари";

7 950 100 "Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари".


22. 5-иловада:


1) 42 52 110 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42 52 110 "Товар-моддий захиралар (қоғоз ва бошқа матбаа маҳсулотларидан ташқари)";


2) 42 52 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 52 130 "Бошқа матбаа маҳсулотларини сотиб олиш";


3) 43 54 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 54 940 "Ўқув-лаборатория ускуналарини сотиб олиш";


4) 43 55 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 55 900 "Бошқа асосий воситаларни сотиб олиш бўйича харажатлар";


5) 46 41 240 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"46 41 250 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга";

46 41 290 "Давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига";


6) 48 21 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"48 21 180 "Мақсадли харажатлар";


7) 49 21 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"49 21 120 "Ўрта муддатли қимматли қоғозларни қайтариш";

49 21 190 "Бошқа қимматли қоғозларни қайтариш".


23. 5-а иловада:


1) 42 52 110 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42 52 110 "Товар-моддий захиралар (қоғоз ва бошқа матбаа маҳсулотларидан ташқари)";


2) 42 52 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 52 130 "Бошқа матбаа маҳсулотларини сотиб олиш";


3) 43 54 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 54 940 "Ўқув-лаборатория ускуналарини сотиб олиш";


4) 43 55 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"43 55 900 "Бошқа асосий воситаларни сотиб олиш бўйича харажатлар";


5) 43 22 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"43 29 000 "Асосий воситаларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар";

43 90 000 "Асосий воситалар бўйича бошқа харажатлар";

43 90 100 "Буюртмачини сақлаш харажатлари";

43 90 200 "Қурилиш пудрат харажатлари";

43 90 300 "Буюртмачининг бошқа харажатлари";


6) 43 29 900 қатор чиқариб ташлансин;


7) 43 55 300 қатордан кейинги 43 90 000, 43 90 100, 43 90 200 ва 43 90 300 қаторлар чиқариб ташлансин;


8) 46 41 240 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"46 41 250 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга";

46 41 290 "Давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига";


9) 48 21 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"48 21 180 "Мақсадли харажатлар";


10) 49 21 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"49 21 120 "Ўрта муддатли қимматли қоғозларни қайтариш";

49 21 190 "Бошқа қимматли қоғозларни қайтариш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 175-модда
























































Время: 0.1437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск