ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2012 й. 101-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 5 апрелдаги

101-сон қарорига

6-ИЛОВА



Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан

ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини

Ўзбекистон Республикасига олиб

кириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги, "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш, ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди.

2. Архив ҳужжатларини олиб чиқиш ва олиб киришнинг мазкур Низом билан белгиланган тартиби барча архив ҳужжатларига ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларига нисбатан қўлланилади.

Архив ҳужжатларини вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш, рухсатнома беришни рад этиш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом билан белгиланади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


архив - архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса;


архив иши - архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича фаолият;


архив ҳужжатлари - фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамиятлилиги сабабли сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек бошқа моддий манбалардаги ёзувлар;


ўрнини босувчи нусхалар - архивда асл нусха ҳисобида турадиган, архив ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланиладиган архив ҳужжатининг дубликати;


ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси - ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилаш ва уларни доимий сақлашга танлаб олиш мақсадида ҳужжатларни уларнинг қимматлилиги мезонларини ҳисобга олган ҳолда (яратилиш вақти, яратилиш асоси, аҳамиятлилиги) ўрганиш;


Миллий архив фонди - Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи.


4. Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга йўл қўйилмайди, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг (кейинги ўринларда "Ўзархив" агентлиги деб аталади) рухсати билан мазкур Низомда белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Хусусий мулк бўлган, Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилмаган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бу ҳолда олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари "Ўзархив" агентлигининг ваколатли экспертлари томонидан амалга ошириладиган ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилиши лозим.


5. Маданий бойликлар тоифасига кирувчи архив ҳужжатлари:

халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат тараққиёти, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, шунингдек атоқли шахслар (давлат, сиёсат, жамоат арбоблари, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва фаолиятига тегишли бўлган архив ҳужжатларидан;

нодир қўлёзмалар ва ҳужжатли ёдгорликлар, алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатларидан иборат бўлади.


6. Мазкур архив ҳужжатларининг қимматлилик даражаси ваколатли экспертлар томонидан ҳужжатнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси жараёнида аниқланади.



II. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ

ВА ОЛИБ КИРИЛИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР


7. "Ўзархив" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар.

8. Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилишининг тартибга солиниши ва назорат қилиниши бўйича тезкор ҳал этилиши талаб қилинган масалалар божхона органлари ҳамда "Ўзархив" агентлигининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади. "Ўзархив" агентлиги ходимининг ўз вазифаларини амалга ошириши учун божхона назорати ҳудудига кириши ҳуқуқи божхона органи раҳбарининг розилиги бўйича амалга оширилади.


IV. ОЛИБ ЧИҚИЛАДИГАН АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

ҚИММАТЛИЛИГИНИ АНИҚЛАШ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Олиб чиқилиши сўралган архив ҳужжатлари "Ўзархив" агентлиги ваколатли шахслари томонидан уларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилади. Архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш учун "Ўзархив" агентлиги ҳузурида юқори малакали мутахассислардан иборат эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда ЭГ деб аталади) тузилади.

12. ЭГ "Ўзархив" агентлигининг директори буйруғи билан камида уч кишидан иборат таркибда тузилади. Архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш бўйича эксперт гуруҳи ишига манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилиши мумкин.

13. Архив ҳужжатларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш ЭГ фаолиятининг вазифаси ҳисобланади.


14. Архив ҳужжатининг қимматлилигини ва унинг Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилганлигини аниқлаш учун ҳар томонлама ўрганиш ЭГнинг функцияси ҳисобланади.


15. Қуйидагилар архив ҳужжатлари қимматлилигини аниқлашнинг мезонлари ҳисобланади:

фондни ташкил этувчининг аҳамияти;

ҳужжатларнинг яратилган вақти;

ҳужжатларда мавжуд бўлган ахборотнинг қимматлилиги;

ҳужжатларнинг юридик кучи, асллиги;

ҳужжатларнинг бадиийлиги, палеографик жиҳатдан ўзига хослиги.


16. ЭГ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

архив ҳужжатининг келиб чиқиши ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида қўшимча ахборот талаб қилиш;

комиссия ишига манфаатдор ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш.


17. ЭГ архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиши ва ариза берувчига мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда ёзма хулосани тақдим этиши шарт.

Архив ҳужжатларини кўриб чиқиш ва уларни олиб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги эксперт хулосасини тайёрлаш архив ҳужжатлари эгасининг иштирокисиз амалга оширилади, бироқ у вужудга келган масалаларга аниқлик киритиш учун чақирилиши мумкин. Эксперт хулосалари (3-илова) архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босадиган нусхаларини олиб чиқишга рухсатнома бериш бўйича якуний қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.


18. Олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг сони, уларнинг ҳолати ҳамда экспертизанинг мураккаблигидан келиб чиқиб қимматлиликни аниқлаш экспертизасини ўтказиш муддати ўн икки иш кунидан ошмаслиги керак.

ЭГнинг хулосаси асосида "Ўзархив" агентлиги томонидан уч иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилинади ва архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома тайёрланади.


VII. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ


32. Хорижий фуқаролар ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кирилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари тегишли божхона ҳужжатлари ва рўйхатларда (4-илова) кўрсатилиши керак. Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари рўйхатларнинг учта нусхаси билан биргаликда унинг эгаси ёки ишончли шахси томонидан "Ўзархив" агентлигига тақдим этилади.


33. Рўйхатларга "Ўзархив" агентлиги ваколатли ходимининг махсус штампи ва имзоси қўйилади, шундан кейин рўйхатлар божхона органи ходимининг штампи ва имзоси билан тасдиқланади. Рўйхатнинг бир нусхаси эгасига топширилади, бошқа нусхалар "Ўзархив" агентлиги ва божхона органларида сақланади.


34. Ўзбекистон Республикасига олиб кириш вақтида тақдим этилган ҳамда божхона органларининг тегишли белгиси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг рўйхатлари уларни Ўзбекистон Республикасидан эркин олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш учун асос ҳисобланади.



VIII. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТРАНЗИТ

БЎЙИЧА ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИ


35. Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органларига архив ҳужжатлари фақат транзит мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган шартларга мувофиқ олиб кирилаётганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.



IX. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИЛИГИНИ

АНИҚЛАШ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗГАНЛИК

ВА РАСМИЙЛАШТИРГАНЛИК УЧУН

МАХСУС ЙИҒИМ

38. Тегишли органлар қарори билан ушлаб қолинган ёки давлат даромадига ўтказилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари бўйича қимматлиликни аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва хулоса тузиш (5-илова) тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ушлаб қолинган ва давлат даромадига ўтказилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси 15 иш кунигача муддатда ўтказилади.

Давлат даромадига ўтказилган архив ҳужжатлари уларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилгандан кейин архив муассасаларига топширилади.

Алоҳида ҳолларда, архив ҳужжатлари етарли даражада қимматлиликка эга бўлмаган ҳамда Миллий архив фонди таркибига кирмаган ҳолларда уларни давлат ҳисобида сақлаш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қимматлиликни аниқлаш экспертизаси хулосаси мавжуд бўлганда, мазкур архив ҳужжатлари экспертизани ўтказиш харажатлари унинг эгаси томонидан қоплангандан кейин эгасига қайтарилиши мумкин.



X. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ

ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


39. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

3-ИЛОВА



Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи

нусхаларини олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқишга

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

Эксперт



(Ф.И.О. ва лавозими)

ЎзР ЖКнинг 238-моддаси 1-қисми билан танишдим



(имзо)

Қуйидаги архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари билан танишиб чиқдим:


            


         


          

Эгасининг Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи


                


Эксперт томонидан белгиланди:


                


         


             


Қимматлилиги


                

          

(сўз билан)

                 

Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом асосида кўрсатилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасидан _______________________________________________________

                       

(олиб чиқилиши мумкин, олиб чиқилиши мумкин эмас)

20__ йил "___" ________________.


Эксперт имзоси ______________________________





Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганда

тақдим этилган архив ҳужжатларининг ёки

уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг

РЎЙХАТИ

Аризачининг Ф.И.О.



(фуқаролиги, давлати, паспорт маълумотлари, келишдан мақсади)


                 


              


              


               

Муаллиф ёки

мулкдор архив муассасасининг

номи


Ҳужжатнинг

номи

Фонд рақами


Варақлар сони


Материал

(ҳужжат нима

асосида тузилган)


Ҳужжатнинг

тузилиш вақти

ва жойи


























Умумий сони:


              


             


20__ йил "___" __________________

Экспертнинг имзоси _____________





Низомга

5-ИЛОВА


Чиқиш рақами ________


20__ йил "___" _________________                 ________________________ ш.


Экспертиза

ХУЛОСАСИ

Мен (биз)



(Ф.И.О. ва лавозими)

    

         

(қимматлиликни аниқлаш экспертизаси муассасасининг номи)

экспертиза ўтказдим (ўтказдик):


             


(номи, сони)

Божхона органлари томонидан ушлаб қолинган, пост рақами


фуқаро _______________ да паспорт N _______, серия ______________

Берилган



(ким томонидан, қачон)

Яшаш жойи



                  

Бораётган жойи



(сана, давлат, рейс рақами)

Экспертиза асосида аниқланди:

            

            

             

20__ йил "___" ____________               Эксперт(лар) имзоси ___________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 168-модда






























Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск