язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқаролик/ Паспорт ва виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.2012 й. 41-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 февралдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш ва турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.


1-1. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ, доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва/ёки турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб беш кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар тақдим этишлари шарт.

16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади.

2. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.


II. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Фуқароларни доимий прописка қилиш "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.


4. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаро Рўйхатда назарда тутилган тоифага кўра Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат ҳокимияти тегишли органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти (кейинги ўринларда орган ва ташкилот деб аталади) раҳбарининг ишга таклиф этилаётган шахснинг (юқори малакали мутахассислар ва тор ихтисосдаги мутахассисларнинг) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси. Бунда ушбу Низом мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади. Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Ушбу Низом 4-бандининг саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжат органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизматлари томонидан расмий алоқа йўллари орқали фуқаро вақтинча яшайдиган (ёки яшашни мўлжаллаётган) жойдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилади.

6. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу орган ёки ташкилотнинг илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискага эга бўлган шахс ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда икки кун муддатда шахс охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларини хабардор қиладилар.

Орган ва ташкилот раҳбарининг билдиришномаси асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа минтақага пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда доимий прописка белгиланган тартибда бекор қилинади.

7. Рўйхатнинг 1-бандига "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек мерос бўйича, суднинг қарорига кўра ҳамда ушбу Низомга мувофиқ турар жой олган фуқаролар киради.

Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Рўйхатнинг 9 - 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 - 12-бандлари бўйича амалга оширилади.


7-1. "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.

7-2. Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинадилар.

7-3. Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.

8. Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.


9. Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.


9-1. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига - гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.

9-2. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.

10. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига юбориладиган доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномаси асосида турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бунинг учун шахсларнинг ушбу тоифасига кирадиган фуқаро туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

10-1. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

10-2. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин.

10-3. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак.

11. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва ҳақиқийлигини текширади ҳамда фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда фуқарога белгиланган тартибда доимий пропискани расмийлаштиради.

Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш тўғрисидаги мурожаати асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига маълумотнома юборади.

11-1. Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун ТШИИББ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (ушбу Низомнинг 3-5-иловалари);

рўйхатдан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

11-2. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

11-3. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

11-4. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилган тақдирда доимий прописка ИИБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.

11-5. Пропискадан ўтиш ёки рўйхатдан чиқарилганлик суд қарорига кўра шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

11-6. Рўйхатдан чиқарилганда ёки рўйхатдан ўтганлик бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини (ушбу Низомнинг 6-иловаси) юборади.


III. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ

БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


12. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

13. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


14. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги икки дона расм - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

15. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.

16. МваФРБ инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомнинг 8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) ёки BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи ҳамда BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади.

Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.


17. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.


18. Таълим муассасаларига ўқишга келган фуқароларни МваФРБ инспектори томонидан ҳисобга олиш турар жойи (уй-жой майдони) бўйича амалга оширилади.

Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.

19. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;

шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

20. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда фуқаро тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.

21. МваФРБ инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини (ушбу Низомнинг 10-иловаси) тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил-маълумотномалар бюросига юборади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.

МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади.

22. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


24. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.


25. Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.

26. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ёки ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.


26-1. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

26-2. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

27. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


   



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)



   




ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи



Қаердан келди





(минтақа номи)



Келиш мақсади



(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, ишга, ўқишга ва бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман: __________тумани (шаҳар), _______ кўчаси ___ (квартал) ______ уй _____ корпус ____ квартира.

Турар жой


томонидан берилди.


(олди-сотди шартномаси, ордер, рақами, қачон ва ким томонидан берилган, уй-жой мулкдори Ф.И.О.

(қариндошлик даражаси) ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди
















Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________


  

Изоҳ. Ариза берувчи вояга етмаганлар ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА


    

    


(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)



      

  




ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий яшаш манзилидан пропискадан

чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси



Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи



Прописка қилинган жой





(минтақа номи)



Кетишдан мақсади



(доимий яшашга, ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Доимий пропискада турмоқчи бўлган манзили


.

Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискадан чиқаришингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаерга кетди
















Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________


  

Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.






Низомга

3-ИЛОВА




тумани



кўчасидаги

______-уйда яшовчи фуқароларни прописка қилиш учун

УЙ ДАФТАРИ

    


ички ишлар органи номи

1-бет


1-бўлим. Дафтарни юритиш ва уйда прописка қилиш бўйича

масъул шахслар ҳақидаги маълумотлар

   

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қачондан бошлаб

Изоҳ



2-бет


2-бўлим. Уйга прописка қилиш ва дафтарларни юритиш ҳолати

бўйича мансабдор шахсларнинг қайдлари


Т/р

Текширишни ким ўтказди

Текшириш натижалари тўғрисидаги белги

лавозими

имзо


3-бўлим. Прописка

Т/р

Фамилияси,

исми,

отасининг исми,

туғилган жойи

(республика,

ўлка, шаҳар,

қишлоқ),

оилавий

аҳволи (бунда

у билан бирга

келган

16 ёшгача

бўлган

болалар ҳам

кўрсатилади)

Туғилган санаси

Қачон ва қаердан

(республика, ўлка,

вилоят, туман, шаҳар

(шаҳар типидаги

посёлка), қишлоқ)

келган. Агар аҳоли

яшаш пункти

доирасида

(бир кўчадан

бошқасига) кўчиб

ўтган бўлса, кўча

номи, уй, корпус,

квартира рақамлари

кўрсатилади

Келишдан

мақсади

ва муддати

Миллати

ва фуқаролиги

Паспорт серияси

ва рақа-

ми, ким

томо-

нидан

ва қачон

берилган

Ҳарбий

хизматга

муносабати,

ким томони-

дан ва

қачон

ҳисобга

олинган

Қаерда ва

қайси

вазифада

ишлайди.

Агар

ишламаётган

бўлса,

пенсионер,

ўқувчилиги

кўрсатилсин

Квартира рақами

Ички ишлар

органининг

прописка

қилинганлиги

ҳақидаги

белгиси

(киритилган

маълумот-

ларни

таққослаш).

Сана ва имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11





Низомга

4-ИЛОВА



ПРОПИСКА КАРТОЧКАСИ

1. Фамилияси


2. Исми



3. Отасини исми



4. Миллати



5. Туғилган санаси

20____ йил "_" _______

6. Туғилган

жойи


__________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_______________________________________________ тумани


________________________________________ шаҳар (қишлоқ)

7. Қачон

ва қаердан келди


___________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_________________________________________________ тумани


_________________________________________ шаҳар (қишлоқ)


___________________________ кўчаси


________ уй ________________ корпус


_______________________________ кв.


20__ йил "______" ________

8. Паспорт серияси

Рақами

Ким томонидан ва қачон берилган






















9. Турар жой манзили


шаҳар (туман)

______________ кўчаси ___________ уй _____________ корпус ____________________ кв.

10. Қаерда ва ким бўлиб ишлайди


11. 16 ёшгача бўлган


болалар


(фамилияси,

исми, отасининг исми

туғилган йили)


12.  Ҳарбий хизматга

муносабати (ким

томонидан ва қачон

ҳисобга олинганва

ҳисобдан чиқарилган)

13.  Прописка тўғрисида

белги


14. Қаерга (вилоят, ўлка, республика, туман,

шаҳар, қишлоқ) жўнаб кетди ва пропискадан

чиққанлик ҳақида белги.





Низомга

5-ИЛОВА



КВАРТИРАЛАР КАРТОЧКАСИ

    

______________________________________________________ кўчаси


______________ уй ___________________ корпус ______________ кв.


Телефон ____________________________________________________


Турар жой майдони ___________________________________ кв. метр


Уй эгаси _____________________________________________________

(ижарага берувчи)                       (Ф.И.О.)

________________________________________________________________


__________________________________________ вилояти (республикаси)


_________________________________________________________ тумани


__________________________________________________________ шаҳри


ХУЖМШ _______________________________________________________

    

Т/р

Уй эгасига,

ижарага берувчига

муносабати

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Туғилган куни,

ой, йил

Паспорт

қачонгача

ҳақиқий

Прописка

қилинган вақти ва

қанча муддатга

Уй дафтаридан

ўчирилган кун

1

2

3

4

5

6

7





































































































Низомга

6-ИЛОВА







КЕТИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси _______________________________________________________________________________


2. Исми ____________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми __________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: 20 ________ йил "________"__________________________

5. Туғилган  жойи

давлат (ўлкаси, республика) _________________________________

туман (шаҳар) _____________________________________________


қишлоқ ___________________________________________________


6. Жинси______________

          эркак, аёл

7. Миллати______________________________

8. Ушбу жойга қачон, қаердан келган

________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи



9. Пропискада бўлган манзили

_________________________________ вилояти (ўлкаси, республика)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)

__________________________________________________ қишлоғи

________________ кўчаси __________ уй _______ корпус _______ кв.




                                                           прописка қайси орган томонидан расмийлаштирилган

10. Қаерга кетди


___________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)

_________________________________________________ тумани (шаҳар)

_______________________________________________________ қишлоғи




Орқа томони

10. Кетишдан мақсад



ишга, ўқишга ёки доимий яшашга ва шу кабилар ва қанча муддатга


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди




агар ишламаётган бўлса,


      


пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги ва шу кабилар кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси _____ рақами ___________________________


  



20 ___ йил "___"_______ да _____________ 



томонидан берилган

ички ишлар органи номи



13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам кетди:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Изоҳ. Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг кетиш манзил варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқаришни расмийлаштирдим:

20 ___ йил "____"__________                      Ф.И.О. имзо





Низомга

7-ИЛОВА


       



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)



   

       




ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси

Туғилган жойи

Қаердан келди


(минтақа номи)

Келиш мақсади


(ишга, ўқишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:


____________________ тумани (шаҳар) __________________ кўчаси ___________ (квартал)________ уй _____ корпус ____ квартира.

Турар жой




(уй-жой мулкдори Ф.И.О. (қариндошлик даражаси)




томонидан берилди.

ва уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

        

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди













    

Менга турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш тартиби ва муддати тушунтирилди.


_________________________________ серияли ____________________________-сон ҳисобга олиш қайд варағини олдим.

Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.

Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________



Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.





Низомга

8-ИЛОВА



Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон

ҚАЙД ВАРАҒИ

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган

(доимий яшаш жойи манзили)

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

   

8. Яшаш манзили


9. Келишдан мақсад


10. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати 20___ йил "___"____________ гача

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси

     

    

    


(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" _____________________


М.Ў.






Низомга

9-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш Бош

бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

  

ЖСШИР _______________________________

Рақам ___________________



Фуқаро: ________________________________

Туғилган вақти ___________



Ҳужжат ________ Берилган вақти __________

Амал қилиш муддати  __________________________

Серия N _________________________




Вақтинча яшаш манзили



           Қўшимча маълумотлар


Кадастр N ______________________________


Келишдан мақсад ___________________







_________________________________ вилояти


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш

муддати ________дан _____________гача

"_________" ойга







___________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________







Манзил ______________________








Уй N ______ квартира N ________


Маълумотлар _______________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг

турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат

ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси

ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун)

кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.






Низомга

10-ИЛОВА







КЕЛИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси ____________________________________________________________________________


2. Исми _________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми ________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: 20 ________ йил "________"__________________________

5. Туғилган жойи

___________________________________ давлати, вилояти (ўлкаси, республикаси)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи


6. Жинси______________

          эркак, аёл

7. Миллати______________________________

8. Прописка

қилинаётган

манзил

________________________________ вилояти (республикаси)


_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи


_____________________________________________________ кўчаси


уй ____________ корпус __________________ квартира ___________






9. Қачон қаердан

келди

_________________________________ давлати, вилояти (республика)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)

__________________________________________________ қишлоғи

20 ___ йил "___"_______________________

Орқа томони




10. Келишдан мақсад



ишга, ўқишга, яшаш жойига ва шу кабилар,


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди






      


агар ишламаётган бўлса, пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги ва шу кабилар кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси _____ рақами ___________________________














қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати


20 ___ йил "___"_______________________________________ 

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам келган:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Изоҳ. Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг келиш манзил варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқаришни расмийлаштирдим:

20 ___ йил "____"__________                    


Ф.И.О.                                                                                                                              _____________ имзо

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 179-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 32-модда