Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, бўлиши ва кетиши /

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.2012 й. 41-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 февралдаги

41-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ҳамда вақтинча пропискадан ўтиш, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиш тартибини, шунингдек, яшаш гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Доимий ҳамда вақтинча пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.

1-1. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзлари яшаётган жой ҳақида хабар қилиш тартиби, шунингдек, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрда қабул қилинган 408-сон қарори билан белгиланади.

1-2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонун ҳужжатларига риоя қилишлари шарт.

2. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шахснинг доимий яшаши ёки муайян жойда вақтинча бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.


2-1. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомга 1-иловаги "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхати"га асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

2-2. Агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли рухсатномага ва яшаш гувоҳномасига эга бўлсалар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари мумкин.


II. БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ ЯШАШ

УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ТАРТИБИ


3. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, бошқа республика аҳамиятига молик давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатнинг 6-банди бўйича прописка қилиш чоғида);

ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги квитанция;

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси -хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) мурожаат қилганида, киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири ариза-анкетага илова қилинади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

3-1. Ўзбекистон Республикасига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари намуналари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) бундан мустасно.

Юқорида кўрсатилган, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатга кирмаган шахслар тегишли ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштириладилар, улар кейинчалик пойтахт минтақасидан ташқарига чиқиб кетадилар, бу ҳақда мазкур шахслардан белгиланган намунадаги мажбурият олинади.

3-2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.

4. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади. Чет эл фуқароси ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда мурожаат қилганида, ТШИИБ МваФРБ амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги маълумотни текширади.

Текшириш натижалари бўйича ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИББ МваФРБ деб аталади) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Зарурат бўлганда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига белгиланган тартибда сўровнома юбориши мумкин.

5. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ўн кун муддатда хулоса тайёрлайдилар ва материалларни якуний қарор чиқариш учун Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборадилар, ушбу Низомнинг 6-1-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Сўровномага уч ой ичида чет давлатнинг ваколатли органларидан жавоб келмаганлиги ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади.

Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ушбу масалани ҳал этишда тегишли ваколатли органнинг фикр-мулоҳазасини, зарурият бўлганда эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб олади ва бир ой муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.

6. Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига (кейинги ўринларда яшаш гувоҳномаси деб аталади) белгиланган тартибда расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.

Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар бош бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ёки Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиниши мумкин.

Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.

6-1. Ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби (жавоб уч ой мобайнида олинганда) олинган тақдирда, ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси билан келишмасдан қарор қабул қилади.

ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.

7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қилиш ва пропискадан чиқариш тартиби мавжуд бўлган бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олишгандан кейин пропискадан чиққанлик (кетиш варақаси) фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ёки бундай тартиб йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.


7-1. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш гувоҳномаси:

чет эл фуқароларига - 5 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида назарда тутилган чет эл фуқароларига - 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;

60 ёшга тўлган чет эл фуқароларига - миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.

7-2. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, шахс 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.

7-3. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш 5 мартагача ушбу Низомнинг 7-1 ва 7-2-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади.


III. РЕСПУБЛИКАНИНГ БОШҚА МИНТАҚАЛАРИДАН

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЕЛГАН

ҲАМДА ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЧЕТ

ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА ДОИМИЙ ПРОПИСКАНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


8. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун ТШИИББ МваФРБга мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Рўйхатнинг 6-банди бўйича пропискадан ўтиш чоғида);

доимий пропискадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

9. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ИИББ МваФРБга ёки ИИБ МваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва тегишли ваколатли органга юборади.

10. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли ўринбосари тасдиқлайдиган қарорни чиқаради.

11. Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИББ МваФРБ ёки ИИББ МваФРБ, ИИБ МваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.

12. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг қолиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.

Қуйидагилар юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида кейинчалик вақтинча бўлишлари учун асос ҳисобланади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жой мавжуд бўлганда;

яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;

васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;

меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;

даволаш муассасаларида даволанаётганда.

12-1. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва ушбу Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномасини тақдим этса.

12-2. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва ва ушбу Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

12-3. Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий пропискага ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда, ҳужжатлар ТШИИБ МваФРБда ваколатли органлар билан келишилмасдан кўриб чиқилади.

12-4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ҳамда бу минтақаларда доимий пропискадан ўтган, шунингдек, бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Ушбу Низомнинг мақсадларига кўра янги қурилган кўчмас мулк тоифасига туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган мол-мулк киради.


IV. РЕСПУБЛИКАНИНГ БОШҚА МИНТАҚАЛАРИДАН

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЕЛГАН

ҲАМДА ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЧЕТ

ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРГА ВАҚТИНЧА ПРОПИСКАНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


13. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш, доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан, келинган жой бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади.

Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган аҳоли пунктида вақтинча прописка қилишда, улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлганда вақтинча пропискани қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

14. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш улар келгач, ушбу муассасалар маъмурияти томонидан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб уч кун муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса);

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар - инвестиция лойиҳаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида амалга оширилган тақдирда хорижий инвесторлар, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун;

прописка қилинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


16. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилганлик тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи беради.

17. Таълим муассасаларига ўқиш учун республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш ўқиш даври учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ташқарисида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўтказилган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан чиқарилган ҳолларда мазкур муассасалар маъмурияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу тўғрида вақтинча келинган жой бўйича вақтинча пропискани расмийлаштирган туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими таълим муассасаси раҳбариятининг хабарномаси асосида вақтинча пропискани бекор қилади.

18. Вақтинча пропискани такрорий расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ТШИИБ МваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тамом бўлишидан уч кун олдин ТШИИБ МваФРБга ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ бир сутка мобайнида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинчалик пропискани расмийлаштиради.

19. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ариза берувчининг вақтинча пропискаси расмийлаштирилгандан кейин шу куннинг ўзида Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақаларини юборади, шунингдек уларнинг рўйхатларини (электрон тарзда) тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига беради.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларнинг (кейинги ўринларда жойлаштириш воситалари деб аталади) масъул шахслари 12 соат ичида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.

20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими олинган рўйхатларни ички ишлар органлари таянч пунктининг маълумотлар компьютер базасига тегишли ахборотни киритиш ва ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режимига риоя этилишини назорат қилиш учун ички ишлар органининг тегишли профилактика инспекторларига беради.

21. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни маълумотларнинг компьютер базасига киритишни амалга оширади, маълумотлар аниқ вақт режимида маълумотларни узатиш идоравий тармоғи орқали Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотлар марказий базасига берилади.

22. Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳар ойда, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати маълумотларини (электрон тарзда) идоравий тармоқ орқали, кейинчалик ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳудудий бўлинмаларига бериш учун, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига юборади.

23. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилишини назорат қиладилар.



IV-1. ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ВАҚТИНЧА

ПРОПИСКАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

23-1. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида тегишли равишда миллий паспортлар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳномалари бўйича вақтинча прописка асосида яшайдилар. Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгандан кейин уч сутка ичида амалга оширилади, байрам кунлари ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида вақтинча прописка қилиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун - доимий яшаш жойидан ўчирмасдан 1 йил муддатга) амалга оширилади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштиришда ТШИИББ МваФРБ томонидан яшил рангли штамп қўйилади.

23-2. Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинадилар:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник персонали, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.

Ҳарбий самолётлар (кемаларнинг) экипажлари аъзоларининг қирғоққа тушиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришига ҳарбий самолётлар (кемалар) қабул қилиш режасига мувофиқ катта (ҳарбий) бошлиқ томонидан рухсат этилади;

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.

Чет эл фуқаролари кўрсатиб ўтилган тоифаларнинг объектлардан чиқишларига портларда амалда бўлган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ чегара қўшинлари вакиллари томонидан рухсат этилади;

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.


23-3. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг улар келиб жойлашган вақтда Дастур ёрдамида, қанча бўлишларидан қатъи назар, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг, шу жумладан туризм операторларининг эса тур бошлангунгача хабардор қилиши;

б) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахсларнинг:

улар келиб жойлашган пайтда Дастур ёрдамида хабардор қилиши ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 суткадан ошмаса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 суткадан ошса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши йўли билан;

в) мустақил равишда саёҳат қилаётган, чодирли лагерларда ва тунаш учун жойлашиш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келганларидан кейин уч сутка мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиши йўли билан, махсус Дастур модули ишга туширилганидан кейин эса маълумотларни саёҳат йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатган ҳолда мустақил равишда тўлдириш йўли билан хабардор қилиши.

Туристик-ахборот марказларининг ва жойлаштириш воситаларининг маъмуриятлари Дастур ёрдамида ҳудудий ички ишлар органларига мустақил равишда саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мурожаатлари асосида улар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилган билдиришномани юборишлари шарт.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.

Ички ишлар органи жойлашган шахслар тўғрисидаги ахборотни ҳар ҳафтада ҳудуд бўйича манзил-маълумотлар бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари яшовчилар жойлаштирилган пайтда ҳудудий ички ишлар органларини жойлашган, рўйхатдан ўтишлари керак бўлган шахслар тўғрисида Дастур ёрдамида хабардор қилишлари шарт.

Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатлаштирилган ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда белгиланган тартибда Дастур ёрдамида амалга оширилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


23-4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:

а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари, дипломатик персонал аъзолари, консулхоналарнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;

в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари юзасидан келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.


23-5. Ушбу Низомнинг 23-2, 23-4 ва 23-6-бандларида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ички ишлар органларида, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса. Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш ёрдамида хабардор қилиш асосида ва агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, таклиф қилувчи (қабул қиладиган) шахсларнинг, ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида рўйхатдан ўтказилишлари керак. Билдиришномалар чет эл фуқаролари жойлашган пайтда, ички ишлар органларига мурожаат эса байрам ва дам олиш (якшанба) кунларини ҳисобга олмаган ҳолда уч суткадан кечиктирмасдан берилиши зарур.

Ўзбекистон Республикасида шахсий ишлар бўйича, фуқароларнинг таклифлари билан турган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни нотижорат мақсадларда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган (қабул қиладиган) ва уларга уй-жой майдони берган жисмоний шахслар томонидан:

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларини Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш воситасида хабардор қилиш йўли билан;

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.

30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар Дастурда қайд этилади ва унинг ёрдамида туристик йиғимни (меҳмонхона йиғимини) тўлайдилар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

миллий паспортнинг ёки таклиф қилинаётган фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;

уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилигининг кўчирма нусхаси ва уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар.

Ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш йўли билан 30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.

30 кундан ортиқ муддатга вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар ўзлари турган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

қабул қиладиган ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;

уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилиги ҳамда уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.


23-6. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасига хизмат, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, даволаниш ёки дам олиш учун, туристлар сифатида, алоҳида ҳолларда эса ички ишлар органларининг рухсати билан фуқароларнинг таклифига мувофиқ келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомнинг 23-2 ва 23-4-бандларида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шахсий ишлар билан келган миллий паспортларнинг (дипломатик паспортлар ёки хизмат паспортларининг) эгалари, чет мамлакатлар ташқи ишлар идораларининг хизматчилари, уларнинг оила аъзолари.

Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг амалда ҳисобга олинишини текшириш ички ишлар органлари томонидан ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида амалга оширилади.


23-7. Ушбу Низомнинг 23-6-бандида кўрсатилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш вақтинча пропискага тенглаштирилади ва жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари маъмурияти томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда Дастур ёрдамида амалга оширилади.


23-8. Сафарлар туризм оператори томонидан аҳоли пунктларидан ташқарида ташкил этиладиган тур доирасида экскурсия раҳбари, гид ва/ёки йўриқчи-бошловчи ҳамроҳлигида амалга оширилганида, агар бундай тур ёки унинг бир қисми 10 суткадан ошмаса;

туризм операторининг автотурини сотиб олган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, яёв ёки гуруҳ таркибида автобусда амалга оширилганда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилганида туризм операторлари томонидан ички ишлар органларига туристларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишларининг схемалари, саёҳат қилиш вақтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган рўйхатларини ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида электрон шаклда тақдим этиш вақтинча пропискадан ўтказишга тенглаштирилади.


23-9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча пропискадан ўтмасдан ушбу Низомнинг 23-1-бандида кўрсатилган муддатдан ортиқ вақт давомида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ички ишлар органларининг тегишли рухсатисиз расмийлаштириш ҳамда уларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида яшаши тақиқланади.


23-10. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа тартиббузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари ҳудуддаги ички ишлар органларига дарҳол хабар беришлари шарт.

Бундай шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида расмийлаштириш фақат ички ишлар органларидан рухсат олинганидан кейин амалга оширилиши мумкин.


23-11. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари ёхуд таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари ёки виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида келган (туристлар учун - турнинг амал қилиш муддатига) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари асосида амалга оширилади.


23-12. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс жойлаштириш воситасига, даволаш муассасасига ва бошқа уй-жой майдонига келган пайтдан бошлаб 12 соат ичида амалга оширилади.


23-13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсат берадиган гувоҳномалар бўйича жойлаштириш воситаларига ва даволаш муассасаларига умумий асосларда жойлашадилар ҳамда уларда ҳисобга олинадилар.


23-14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, унинг ҳудудий бўлинмаларида аккредитация қилинмаган чет эл фуқароларининг дипломатик паспортлари жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида ушбу Низомга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпуснинг белгиланган тартибда аккредитация қилинган, миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида жойлаштириш воситаларида яшаётган ва даволаш муассасасида бўлган аъзолари жойлаштириш воситаларининг ва даволаш муассасаларининг ҳисобга олиш дафтарлари ва карточкалари бўйича паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўймасдан ҳисобга олинишлари лозим.


23-15. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари томонидан чет эл фуқароларини ҳисобга олиш талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни ички ишлар органлари амалга оширади.


23-16. Ушбу Низомнинг 23-4, 23-5 ва 23-6-бандларида кўрсатилган чет эл фуқароларининг аккредитация ёки вақтинча пропискадан ўтказиш муддатини узайтириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида визаларнинг амал қилиш муддатига улар белгиланган тартибда узайтирилганидан кейин амалга оширилади.


23-17. Ички ишлар органлари томонидан "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача вақтинчалик прописка расмийлаштирилади ва узайтирилади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


25. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинча пропискага эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаши учун камида уч кун муддатга турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.


26. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган

шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахслар тоифалари

РЎЙХАТИ


1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар - хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.

2. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


3. Эр (хотин - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.


4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.


7. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.






Низомга

2-ИЛОВА

      



ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



 

Сурат учун

жой


35х45

 



Ўзбекистон Республикасида қуйидаги

манзилда вақтинча яшовчи:







(фуқаролиги)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни

сўрайман



(сабаби кўрсатилсин)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган куни, ойи ва йили __________________________________________


2. Туғилган жойи _____________________________________________________


3. Миллати ___________________________________________________________


4. Муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Қачон, қаерда ва қайси давлат фуқароси бўлгансиз, нима сабабдан уни йўқотгансиз, батафсил кўрсатинг ______________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________


5. Илгари қачон ва нима сабабдан Ўзбекистон Республикасига келгансиз (келиш ва кетиш санаси, виза рақами ва ким томонидан берилган) _________________________________________________________________________________________________


6. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин)


7. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) _____________________________________________________________________________________________________________

б) _____________________________________________________________________________________________________________

в) _____________________________________________________________________________________________________________

г) _____________________________________________________________________________________________________________

д) _____________________________________________________________________________________________________________


а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан, таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой ва йили

Корхона, ташкилот ва

муассаса номи, лавозими

Корхона, ташкилот ва

корхона жойлашган манзил

кириш

кетиш






















































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади.


9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили

ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили

































































10. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, эр, хотиннинг қариндошлари)

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили

ва фуқаролиги

Иш жойи ва лавозими

Яшаш манзили





































































11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) ______________________ йилда берилган _______________________________________________________________ амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача

б) виза (келишдан мақсади) 20___йил "____" ________________________________ N


томонидан берилган

(ким ва қачон, берилиш асослари)


_____________________________________________________ амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача


20___ йил "___"_______






(аризачи имзоси)


12. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:

20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)


   

Қўшимча маълумотлар:






Низомга

3-ИЛОВА

       



ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



Сурат учун

жой


35х45

 









манзилда доимий яшовчи




(фуқаролиги /фуқаролиги бўлмаган шахс)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга қуйидаги манзил бўйича доимий пропискани расмийлаштириб беришингизни сўрайман __________________

___________________________________________________________________________________________________________________


Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган кун, ой ва йили __________________________________


2. Туғилган жойи ____________________________________________


3. Миллати _____________________________________________


4. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин)


5. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) ________________________________________________________________________________________________________________

б) ________________________________________________________________________________________________________________

в) ________________________________________________________________________________________________________________

г) ________________________________________________________________________________________________________________

д) ________________________________________________________________________________________________________________

а

б

в

г

д

6. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой, йил

Муассаса, ташкилот, корхона

номи ва лавозими

Муассаса, ташкилот, корхона

жойлашган манзил

кириш

кетиш

































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади.


7. Хорижда яшовчи қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили













































































8. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:


яшаш гувоҳномаси серияси___________, рақами _______________________, _______________ томонидан ____________________ йилда берилган, муддати 20__ йил "____" _____________га қадар.


Анкетада кўрсатилган барча маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва яқин қариндошларим ҳақида нотўғри маълумотлар берилган тақдирда доимий прописка рад этилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

20___ йил "___"_______






(ариза берувчининг имзоси)


9. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:

20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)






Низомга

4-ИЛОВА

    



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)



     

   




ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга

бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни вақтинча прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА


Фамилияси ________________________________ Исми _______________________________


Отасининг исми ________________________ Фуқаролиги ____________________________


Фуқаролиги бўлмаган шахс___________________


Туғилган санаси "_____" __________ Туғилган жойи ________________________________


Келган жойи



(минтақа номи)

Келишдан мақсади



(ўз уйига, қариндошлариникига, васийсига (ҳомийсига), ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича вақтинча прописка қилишни сўрайман: _____________ тумани, ___________ кўчаси, ___________ мавзе, __________ уй, ____ корпус, _______ квартира

Уй-жой майдони берилди

(мулкдор (ижарачи)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси

ёки яшаш майдони берган ташкилот номи)

Айни бир вақтда қуйидаги қариндошларимни вақтинча прописка қилишни сўрайман:

Қариндошлик

даражаси

Фамилия, исми,

отасининг исми

Фуқаролиги

Туғилган жойи

ва санаси

Қаердан келди





















Ариза берувчининг имзоси ______________


20___ йил "___"_______





Низомга

5-ИЛОВА

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш

бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)ни

вақтинча прописка қилиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ



Фуқаролиги ______________________________

Рақами __________________________



Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________________________

Туғилган санаси __________________



Ҳужжат ________ Берилган сана _____________

Амал қилиш муддати ______________

Серия N _____________________________




Вақтинча яшаш манзили


      Қўшимча маълумотлар

Кадастр N __________________________________


Келишдан мақсади ___________________




Қабул қилувчи томон _________________

_____________________________________ вилояти


Вақтинча прописка қилиш муддати ________ дан

_______ гача "__" ойга







________________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________________







Манзил _______________________________________








Уй N __________ квартира N _____________________


Маълумотлар ________________________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Вақтинча прописка тўғрисидаги қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқийдир






Низомга

6-ИЛОВА

  


(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


АРИЗА


______________________ Сиздан фуқарони вақтинча прописка қилиш ва вақтинча прописка муддатини узайтиришни сўрайди (кераксизи ўчирилсин):

1. Ф.И.О.



(чет эл фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми кириллчада ёзилади)


(чет эл фуқароси фамилияси, исми, отасининг исми паспорт бўйича лотин ҳарфларида ёзилади)

2. Фарзандлари

(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

3. Фуқаролиги __________________________________ 4. Жинси _________________________________


5. Туғилган жойи ва санаси__________________________________________________________________


6. Миллий паспорти N ___________________________ 7. Виза тури ва рақами _____________________


8.Виза ким томонидан берилган ва унинг муддати______________________________________________


9. Ўзбекистонга келиш санаси (НЎП):_________________________________________________________


10.Иш жойи ва лавозими: ____________________________________________________________________


11. Яшаш манзили: __________________________________________________________________________


12. Уй-жой майдони берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми __________________________________________________

___________________________________________ ________________________________ уй. тел.__________________________________


13. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этишга масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми _____________________________________________________________________________________________________________________


Паспорт серияси ___ N ______________________ хизмат телефони _________________________________




(Қабул қилувчи ташкилот раҳбарининг лавозими)


(фамилияси, исми отасининг исми, имзо)

М.Ў.


Изоҳ:

Юридик шахслар учун тақдимнома корхона бланкасида ёки тоза оқ қоғозда расмийлаштирилиб, юқори чап бурчакда қабул қилувчи ташкилотнинг ҳужжатнинг чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган бурчакли штампи қўйилади.

Тақдимномага уй-жой майдони берган шахснинг розилик аризаси илова қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 179-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 32-модда







































Время: 0.1336
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск