ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2012 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2012 й.

N 109



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР,

БАГАЖ ВА ЮК БАГАЖ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Темир йўлда ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 30 ноябрь, 314-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ички йўналишларида темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташишнинг ягона тартибини белгилаш, шунингдек вокзалларда ва йўловчи поездларида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг сўзсиз бажарилишига қаратилган ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 180-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 26-модда
































Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск