Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2012 й. 111-сон "Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2012 й.

N 111


ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ

ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури тўғрисида" 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон қарорига мувофиқ, маҳаллий маиший техника ишлаб чиқаришнинг ишлаб турган қувватларини кенгайтиришга, оилаларга узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни истеъмол кредити сифатида беришга ва жамоа бўлиб фойдаланиладиган кирхоналар ташкил этиш йўли билан хотин-қизлар меҳнатининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2012-2014 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан электр-маиший техника ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2012 йилда қурилаётган якка тартибдаги уй-жой қурилиши мавзеларида жамоа бўлиб фойдаланиладиган кирхоналар ташкил этишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган 2012-2014 йилларда электр-маиший техника товарлари сотиб олиш учун аҳолига ажратиладиган истеъмол кредитларининг прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2012-2014 йилларда электр-маиший техника ишлаб чиқаришнинг тасдиқланган прогноз параметрларини бажаришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


4. Белгилансинки, назарда тутилган параметрларга мувофиқ жамоа бўлиб фойдаланиладиган кирхоналар қуриш, уларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, шунингдек тижорат банклари ва бошқа молиявий ташкилотларнинг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

аҳоли пунктлари бўйича қурилаётган якка тартибдаги уй-жой қурилиши мавзеларида ташкил этиладиган жамоа бўлиб фойдаланиладиган кирхоналарнинг манзилли рўйхатларини;

кир ювиш хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун зарур бўлган кир ювадиган машина-автоматлар ва бошқа технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш учун ташкилий масалалар ҳал этилишини ва тадбиркорлик субъектларига кредитлар берилишини назарда тутувчи жамоа бўлиб фойдаланиладиган кирхоналар ташкил этишнинг тасдиқланган параметрларини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 апрелдаги

111-сон қарорига

1-ИЛОВА



2012-2014 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар

томонидан электр-маиший техника ишлаб чиқаришнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ


(мингта)

Т/р

Маҳсулотнинг

номи


Ишлаб чиқарувчи

корхонанинг номи


Ҳаммаси


Шу жумладан:


2012 й.


2013 й.


2014 й.


1.

Совутгичлар


"SINO" ОАЖ


108,5

33,5

35,0

40,0

"PONTEGREYN" ХК


115,0

35,0

40,0

40,0

"FERETTE ELECTRONICS" МЧЖ


60,0

20,0

20,0

20,0

Ҳаммаси:


283,5

88,5

95,0

100,0

2.

Маиший газ плиталари


"Фарғона газ аппаратлари заводи" МЧЖ


6,6

2,0

2,2

2,4

"Eko Elektron" ШК


100,0

30,0

35,0

35,0

Ҳаммаси:


106,6

32,0

37,2

37,4

3.

Кир ювиш машиналари

"ZENITH ELEСTRONIKS" МЧЖ ҚК


28,5

9,5

9,5

9,5

"STA-PLAST" МЧЖ


4,5

1,5

1,5

1,5

Ҳаммаси:


33,0

11,0

11,0

11,0

4.

Телевизорлар


"ZENITH ELEСTRONIKS" МЧЖ ҚК


292,2

78,7

106,7

106,8

"ФОТОН" ОАЖ


49,0

15,0

16,0

18,0

Ҳаммаси:


341,2

93,7

122,7

124,8

5.

Электр чангютгичлар

"White Machine Technology" МЧЖ ҚК


53,0

17,0

18,0

18,0

6.

Микротўлқинли печлар


"Neo Sun Light" МЧЖ ҚК


74,0

24,0

25,0

25,0

7.

Электр духовка


"SAM-NUR-TAFVIZ" МЧЖ ҚК


42,0

12,0

15,0

15,0

8.

Ёриткичлар

"Оникс" ОАЖ


18,0

6,0

6,0

6,0

"DILIGHT" ҚК


165,0

55,0

55,0

55,0

Ҳаммаси:


352,0

114,0

119,0

119,0

9.

Электр дазмол

"Ўзэлектраппарат-электрошчит" МЧЖ ҚК


42,0

14,0

14,0

14,0

10.

Кондиционерлар

"Neo Sun Light" МЧЖ ҚК


53,0

17,0

18,0

18,0

"ZENITH ELEСTRONIKS" МЧЖ ҚК


55,0

12,0

18,0

25,0

Ҳаммаси:


150,0

43,0

50,0

57,0

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 апрелдаги

111-сон қарорига

2-ИЛОВА



2012 йилда қурилаётган якка тартибдаги уй-жой

қурилиши мавзеларида жамоа бўлиб фойдаланиладиган

кирхоналар ташкил этишнинг мақсадли

ПАРАМЕТРЛАРИ


(та)

Т/р

Минтақалар номи


Кирхоналар

сони


Шу жумладан,

чораклар бўйича


II


III


IV



Ўзбекистон Республикаси


75

18

31

26


шу жумладан:






1.

Қорақалпоғистон Республикаси


4

1

2

1

2.

Андижон вилояти


5

1

2

2

3.

Бухоро вилояти


4

1

2

1

4.

Жиззах вилояти


5

1

2

2

5.

Қашқадарё вилояти


10

3

4

3

6.

Навоий вилояти


12

2

5

5

7.

Наманган вилояти


5

1

2

2

8.

Самарқанд вилояти


4

1

2

1

9.

Сурхондарё вилояти


5

1

2

2

10.

Сирдарё вилояти


3

1

1

1

11.

Тошкент вилояти


10

3

4

3

12.

Фарғона вилояти


5

1

2

2

13.

Хоразм вилояти


3

1

1

1

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 17 апрелдаги

111-сон қарорига

3-ИЛОВА



2012-2014 йилларда электр-маиший

техника товарлари сотиб олиш учун аҳолига

ажратиладиган истеъмол кредитларининг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

(млн. сўм)

Т/р

Минтақалар номи


2012 йил


2013 йил


2014 йил


2012-2014

йилларда

ҳаммаси



Ўзбекистон Республикаси


30 000

34 500

40 000

104 500


шу жумладан:






1.

Қорақалпоғистон Республикаси


2 200

2 500

2 800

7 500

2.

Андижон вилояти


3 000

3 500

3 900

10 400

3.

Бухоро вилояти


1 300

1 500

1 800

4 600

4.

Жиззах вилояти


800

1 000

2 200

4 000

5.

Қашқадарё вилояти


2 000

2 300

2 600

6 900

6.

Навоий вилояти


1 000

1 200

1 400

3 600

7.

Наманган вилояти


1 600

1 900

2 200

5 700

8.

Самарқанд вилояти


2 500

3 000

3 500

9 000

9.

Сурхондарё вилояти


2 300

2 500

2 700

7 500

10.

Сирдарё вилояти


800

1 000

1 200

3 000

11.

Тошкент вилояти


2 500

2 800

3 200

8 500

12.

Фарғона вилояти


3 500

4 000

4 400

11 900

13.

Хоразм вилояти


2 000

2 300

2 600

6 900

14.

Тошкент шаҳри


4 500

5 000

5 500

15 000

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 182-модда












































Время: 0.1814
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск