Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий устави (ЎзР ВМ 27.03.1998 й. 135-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 27 мартдаги

135-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг

ИНТИЗОМИЙ УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Божхона органлари мансабдор шахсларининг интизоми улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида, мазкур Уставда белгиланган нормаларга риоя қилишдан, шунингдек қасамёдни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруқларини бажаришдан иборатдир.

Божхона органларидаги интизом ҳар бир мансабдор шахснинг юксак онглилигига, қатъий эътиқодига ва ўз хизмат бурчини чуқур тушунишига ҳамда топширилган иш учун шахсий жавобгарлигига асосланади.

Мазкур Интизомий устав божхона органларининг барча мансабдор шахсларига татбиқ этилади.


2. Божхона органларидаги интизом ҳар бир мансабдор шахсга:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига сўзсиз риоя қилиш, қасамёд, уставлар талабларига ва бошлиқларнинг буйруқларини аниқ бажариш, қонунийликка қатъий риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш, шунингдек қонун томонидан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича хизматни фидокорона ўташ;

хизмат билан боғлиқ барча оғирликлар ва етишмовчиликларга қатьият билан бардош бериш;

давлат, хизмат ва тижорат сирини қаттиқ сақлаш;

ўзига ишониб топширилган табель қурол-яроғ, мол-мулк ва техникани эҳтиёт қилиш;

софдил ва ҳақиқатгўй бўлиш, ўз малакасини доимий равишда такомиллаштириб бориш, иш маданиятини ошириш;

интизомни мустаҳкамлашда ва устав тартибини таъминлашда бошлиқларга кўмаклашиш, бошлиқларни, хизмат ва унвон бўйича катталарни ҳрмат қилиш, одобли бўлиш ҳарбий салом бериш ва белгиланган шаклдаги кийим-бош кийиш қоидаларига риоя этиш;

хизматдан ташқари вақтларда ўзини муносиб тутиш ва иззатини сақлаш, жамоат тартибига ва умуминсоний ахлоқ нормаларига риоя қилишда намуна кўрсатиш, бошқаларни ҳуқуқ-тартиботни бузишдан тўхтатиш, жамият ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини фидокорона ҳимоя қилиш мажбуриятини юклайди.


3. Божхона органларидаги қатъий интизомга:

божхона органлари шахсий таркибини ватанпарварлик, юксак маънавий-руҳий ва ишчанлик фазилатлари, инсонпарварлик ва хизмат бурчини бажаришга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, қасамёдга риоя қилиш;

устав тартибини сақлаш;

қонунийликка сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш;

бошлиқларнинг ўзларига бўйсунувчиларга нисбатан кундалик талабчанлиги, улар тўғрисида доимий равишда ғамхўрлик қилиши, уларнинг шахсий қадр-қимматини ҳурмат қилиши, ишонтириш ва мажбур қилиш чора-тадбирларини моҳирлик билан қўшиб олиб бориш ва тўғри қўллаш орқали эришилади.


4. Бошлиқ ўзига бўйсунувчилар ўртасида интизомнинг аҳволи учун жавоб беради. У Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, қасамёд ва мазкур Устав талабларига, аҳлоқ нормаларига риоя қилишда уларга доимий равишда намуна бўлиши, бўйсунувчиларда хизмат бурчини, шаън ва қадр-қимматни англашни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ташаббусни, хизматда тиришқоқлик ва ўзини кўрсатишни рағбатлантириши ҳамда дангаса ва ишёқмасларни қаттиқ жазолаши керак.

Бошлиқларнинг асосий эътибори бўйсунувчиларнинг индивидуал сифатларини ўрганишга, улар ўртасидаги Уставга оид ўзаро муносабатларни қўллаб-қувватлашга, жамоани жипслаштиришга, бўйсунувчиларнинг қилмишлари сабабларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олишга, интизомни бузувчиларга нисбатан муросасизлик муносабатини яратишга қаратилиши керак. Бунда у жамоанинг таъсир кучидан ҳар томонлама фойдаланиши шарт.


5. Бўйсунувчи томонидан интизом бузилган тақдирда бошлиқ бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириши, содир этилган қилмишнинг оғирлигига ва айбдорлик даражасига кўра эса айбдорни интизомий жазога тортишга ёки ходимнинг қилмиши тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш учун ор-номус ўртоқлик судига беришга ҳақлидир.

Божхона органларининг интизомий жазога тортилган ходимлари, башарти уларнинг ҳаракатларида ҳуқуқни бузиш таркибига кирувчи белгилар мавжуд бўлса, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишдан озод қилинмайди.


6. Рағбатлантиришни ва интизомий жазони фақат тўғридан-тўғри бошлиқларгина қўллашлари мумкин, мазкур Уставнинг 25-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Божхона органлари мансабдор шахслари хизмат бўйича бўйсунадиган бошлиқлар тўғридан-тўғри бошлиқлар ҳисобланади.

Бўйсунувчига энг яқин тўғридан-тўғри бошлиқ бевосита бошлиқ ҳисобланади.


7. Божхона органларининг хизмат бўйича бир-бирига бўйсунмайдиган мансабдор шахслари катта ёки кичик мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Катта бошлиқлик махсус унвонлар билан белгиланади.


8. Божхона органларининг бир-бирига бўйсунмайдиган мансабдор шахслари томонидан хизмат биргаликда амалга оширилган тақдирда, уларнинг хизмат бўйича ўзаро муносабатлари бошлиқ томонидан белгилаб қўйилмаганда улардан лавозим бўйича юқори турадигани, лавозимлари тенг бўлганда эса - юқори унвонлиси бошлиқ ҳисобланади ва эгаллаб турган лавозими бўйича ўзига берилган интизомий ҳокимиятдан фойдаланади.


9. Лавозим вақтинчалик бажариб турилган тақдирда, бу ҳақда буйруқда эълон қилинганда бошлиқ интизомий ҳокимиятдан вақтинчалик бажараётган лавозими бўйича фойдаланади.


10. Бошлиқнинг буйруғи сўзсиз, аниқ ва муддатида бажарилиши керак.


11. Божхона органларининг мансабдор шахслари учрашганида (ёнидан ўтиб кетишаётганда) бир-бирлари билан, шунингдек Қуролли Кучларнинг, МХХ, ИИВ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг ҳарбий хизматчилари билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сафда юриш уставида белгиланган қоидага қатъий амал қилган ҳолда саломлашадилар.



II. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИГА

НИСБАТАН ҚЎЛЛАНАДИГАН РАҒБАТЛАНТИРИШЛАР


12. Божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланади.

а) ташаккур билдириш;

б) қимматбаҳо совға ёки пул билан мукофотлаш;

в) Фахрий ёрлиқ билан мукофотлаш;

г) навбатдаги унвонни муддатидан олдин бериш;

д) лавозим бўйича назарда тутилганидан бир поғона юқори унвон бериш.

Божхона органларининг мансабдор шахслари номи рағбатлантириш тартибида Ҳурмат тахтасига, Давлат божхона қўмитасининг Солнома китобига ёзиб қўйилиши, шунингдек божхона органларининг кўкрак нишони билан мукофотланиши мумкин.

Божхона органларининг мансабдор шахслари алоҳида хизматлари учун Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Рағбатлантириш тадбирлари сифатида ушбу Устав 14-бандининг "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган илгари берилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш ҳам қўлланиши мумкин.


13. Давлат божхона қўмитаси ўқув юртларида, ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган рағбатлантиришлардан ташқари, ўқиш курсини аъло баҳолар билан тугаллашган курсантлар ва тингловчилар номини Ҳурмат тахтасига ёзиб қўйиш тарзидаги рағбатлантиришлар қўлланади.



III. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИГА

ҚЎЛЛАНАДИГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАР


14. Божхона органларининг кичик бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга қуйидаги жазолар қўлланилиши мумкин:

а) танбеҳ;

б) ҳайфсан;

в) қаттиқ хайфсан;

г) божхона органларидан бўшатиш.


15. Давлат божхона қўмитаси ўқув юртларида мазкур уставнинг 14-бандида санаб ўтилган жазолардан ташқари бир ой муддатгача ўқув юртидан ташқарига чиқишдан маҳрум этиш ва хизмат бўйича навбатдан ташқари нарядга тайинлаш сифатида жазолар қўлланилади.


16. Ўрта ва катта бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга қуйидаги жазолар қўлланилиши мумкин:

а) танбеҳ;

б) ҳайфсан;

в) қаттиқ ҳайфсан;

г) хизматга тўлиқ муносиб эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш;

д) лавозимни пасайтириш;

е) махсус унвонни бир поғонага пасайтириш;

ж) божхона органларидан бўшатиш.


17. Олий бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларга қуйидаги жазолар қўлланилиши мумкин:

а) танбеҳ;

б) ҳайфсан;

в) қаттиқ ҳайфсан;

г) хизматга тўлиқ муносиб эмаслиги тўғрисида огохлантириш;

д) лавозимни пасайтириш;

е) божхона органларидан бўшатиш.


18. Божхона органларининг божхона органлари кўкрак нишони билан мукофотланган, номи Ҳурмат тахтасига ва Давлат божхона қўмитасининг Солнома китобига ёзиб қўйилган мансабдор шахсларига кўкрак нишонидан маҳрум қилиш, Ҳурмат тахтасидан олиб қўйиш ва Давлат божхона қўмитасининг Солнома китобидан ўчириш каби жазолар қўлланилиши мумкин.



IV. БОШЛИҚЛАРНИНГ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ

ЖАЗОЛАР ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ҲУҚУҚЛАРИ


19. Бошлиқлар томонидан рағбатлантиришлар ва интизомий жазолар уларга берилган ҳуқуқлар доирасида қўлланилади. Рағбатлантиришлар ва интизомий жазоларни қўллаш бўйича бошлиқлар рўйхати ва уларнинг ҳуқуқлари мазкур Уставга иловада белгиланган.


20. Агар божхона органлари мансабдор шахсига мазкур бошлиқ фикрича, унинг ҳуқуқ доирасидан ташқари рағбатлантириш чораларини қўллаш зарурати туғилса, у бу тўғрида тўғридан-тўғри катта бошлиғига илтимоснома киритади.


21. Агар бошлиқ бўйсунувчи томонидан содир этилган қилмишнинг оғирлиги муносабати билан ўзига берилган интизомий ҳуқуқларини етарли эмас деб ҳисобласа, у ҳолда у тўғридан-тўғри катта бошлиқ ҳуқуқ билан айбдорга жазо қўллаш тўғрисида таклиф киритади.


22. Ўзига берилган интизомий ҳуқуқларни ошириб юборган ёки мазкур Уставда назарда тутилмаган жазони қўллаган бошлиқ бунинг учун жавоб беради, берилган жазо эса бу жазони берган бошлиқ томонидан ёки тўғридан-тўғри катта бошлиқ томонидан бекор қилинади.


23. Катта бошлиқ жазонинг қаттиқлиги сабабли кичик бошлиқ томонидан берилган интизомий жазони бекор қилиш ёки енгиллаштириш ҳуқуқига эга эмас, агар жазо берган бошлиқ ўзига берилган ҳуқуқларни ошириб юбормаса.

Катта бошлиқ кичик бошлиқ томонидан берилган интизомий жазо енгиллиги сабабли содир этилган қилмишнинг оғирлигига тўғри келмайди деб ҳисобласа, уни бекор қилиши ва қаттиқроқ жазо бериши мумкин.


24. Лавозимни пасайтириш ёки божхона органларидан бўшатиш сифатидаги интизомий жазо мансабга тайинлаш ҳуқуқи, берилган бошлиқлар томонидан қўлланилади.



V. АЛОҲИДА ҲОЛЛАРДА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАР БЕРИШ


25. Божхона органлари мансабдор шахси томонидан темир йўл, ҳаво, сув ёки бошқа алоқа йўлларида кетаётганда, шунингдек таътилда, хизмат сафарида ёки даволанишда бўлган пайтида интизом бузилган тақдирда, интизом бузилганлиги ҳақида хабардор бўлган маҳаллий божхона органи бошлиғи интизом бузилишини тухтатиш чораларини куради ва бу ҳақда интизомни бузган шахсининг хизмат жойига хабар беради.

Божхона органларининг мансабдор шахси хизмат жойига қайтиб келгандан сўнг интизомни бузганлиги ҳақида ўзининг бевосита бошлиғига ахборот беришга мажбурдир. Ахборот бермаган шахс интизомий тартибда жавоб беради.



VI. РАҒБАТЛАНТИРИШЛАР, ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ ТАРТИБИ


26. Рағбатлантиришлар буйруқлар билан эълон қилинади. Ташаккур билдириш ва оғзаки танбеҳ ҳам буйруқда, ҳам оғзаки эълон қилиниши мумкин.

Рағбатлантиришлар тўғрисида божхона органларининг мансабдор шахсига шахсан, саф олдида ёки йиғилишда эълон қилинади.

Бир марта ўрнак кўрсатганлик учун божхона органлари мансабдор шахсига фақат битта рағбатлантириш эълон қилиниши мумкин.

Рағбатлантириш турини аниқлашда мансабдор шахснинг хизматлари хусусияти ёки кўрсатган ўрнаги, шунингдек унинг хизматга муносабати эътиборга олинади.

Божхона органларининг интизомий жазоси бўлган мансабдор шахсларига рағбатлантириш, одатда, илгари қўлланилган жазони олиб ташлаш сифатида қўлланилиши мумкин.


27. Интизомий жазо содир этилган қилмишнинг оғирлигига ва айбдорлик даражасига мувофиқ келиши керак. Жазо турини ва чорасини белгилашда содир этилган қилмишнинг хусусияти, вазиятлари, унинг оқибатлари, айбдорнинг олдинги ҳулқ-атвори, унинг ўзига юкланган хизмат вазифаларини бажаришга муносабати эътиборга олинади.

Айбдор бир неча марта қилмиш содир этган ёки гуруҳ таркибида интизомни бузган, қилмишни хизмат вазифаларини бажариш пайтида, маст ҳолда содир этган ёки қилмиш оқибатида тартиб жиддий равишда бузилган тақдирда унга қаттиқроқ жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Жазони қўллашдан олдин айбдордан тушунтириш хати олиниши керак.

Жазони қўллашда бошлиқ ўзига бўйсунувчининг шахсини камситмаслиги ва қўполлик қилмаслиги керак.


28. Содир этилган қилмиш учун фақат битта жазо қўлланилади.

Интизом бир неча шахс билан биргаликда содир этилган тақдирда жазо ҳар бир айбдорга алоҳида қўлланилади.


29. Лавозимини ёки унвонини пасайтириш сифатидаги жазо чораси, одатда, айбдорга илгари қўлланилган жазо чоралари зарур даражада таъсир этмаган тақдирда қўлланилади.


30. Мансабдор шахсларни божхона органларидан бўшатиш энг сўнгги интизомий жазо ҳисобланади ва интизомни мунтазам равишда бузганлик ёки божхона органларида хизматда бўлишга тўғри келмайдиган қилмиш учун қўлланилиши мумкин.


31. Интизомий жазо содир этилган қилмиш ҳақида бошлиққа маълум бўлган кундан бошлаб 10 сутка мобайнида, хизмат текшируви ўтказилган ёки жиноий иш қўзғатилган тақдирда - хизмат текшируви тугаган ёки жиноий иш тўхтатилган кундан 10 суткадан кечиктирмай эълон қилиниши керак, айбдорнинг касал бўлган ёки таътилда бўлган вақти бунга кирмайди.

Қилмиш содир этилган кундан бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса интизомий жазо қўлланилиши мумкин эмас.

Божхона органларининг мансабдор шахсларига хизматни ўташ пайтида содир этилган қилмишлар учун интизомий жазо сменадан сўнг ёки улар бошқа шахслар билан алмаштирилгандан сўнг қўлланилади.


32. Энг зарур, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда қилмиш содир этган божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат юзасидан у бўйсунадиган бошлиқ томонидан хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштириб қўйилиши мумкин.


33. Маст ҳолда бўлган айбдорга интизомий жазо бериш, шунингдек ундан ҳар қандай тушунтиришлар олиш унинг ҳушёр бўлгунига қадар қолдирилади.


34. Интизомий жазолар: танбеҳ, ҳайфсан, навбатдан ташқари нарядга тайинлаш, ўқув юрти, бўлинма ҳудудидан ташқарига чиқишдан маҳрум ёки буйруқда эълон қилиниши мумкин. Қолган жазолар буйруқда эълон қилинади.

Интизомий жазо берилганлиги тўғрисида божхона органлари мансабдор шахсига шахсан, саф олдида ёки йиғилишда эълон қилинади.


35. Интизомий жазо дарҳол, айрим ҳолларда - берилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай ижро этилади. Бир ой муддат ўтгандан сўнг жазо ижро этилмайди, аммо ҳисобга олинади.

Берилган жазоларни ижро этмасликда айбдор бўлган шахслар интизомий тартибда жавоб берадилар.


36. Шикоят қилинган ҳолларда берилган интизомий жазонинг ижро этилиши тўхтатилмайди.


37. Божхона органлари ходимига буйруқ билан берилган интизомий жазо, агар жазо берилган кундан бошлаб йил мобайнида у янги интизомий жазога тортилмаса, олиб ташланган деб ҳисобланади. Тақдирлаш тартибида жазо бир йил тугамасдан олиб ташланиши мумкин.

Оғзаки берилган жазо бир ой ўтгач олиб ташланган деб ҳисобланади.


38. Интизомий жазони рағбатлантириш тартибида муддатидан олдин олиб ташлаш уни берган бошлиқ томонидан, унта тенг бўлган ёки тўғридан-тўғри катта бошлиқ томонидан амалга оширилади.

Катта бошлиқ томонидан берилган интизомий жазони олиб ташлаш учун бевосита бошлиқ инстанция бўйича илтимоснома юборади.

Оғзаки берилган жазодан бошқа интизомий жазони олиб ташлаш буйруқ билан амалга оширилади, у ҳақда манфаатдор шахсга шахсан, саф олдида ёки йиғилишда эълон қилинади.


39. Лавозимни пасайтириш сифатидаги интизомий жазо олган шахсни хизматда юқори лавозимга кўтариш масаласи ҳар бири алоҳида ҳолда умумий асосларда ҳал этилади.


40. Махсус унвонни пасайтириш сифатида интизомий жазо қўлланган ҳолларда илгариги унвон, агар жазоланган шахс намунали хизмати ва бенуқсон хулқи билан ўзининг тузалаётганлигини кўрсатса, унвон пасайтирилгандан сўнг камида бир йилдан сўнг тикланиши мумкин.


41. Барча рағбатлантиришлар ва интизомий жазолар ҳисобга олиб борилиши керак, оғзаки эълон қилинганлари бундан мустасно.

Рағбатлантиришлар ва интизомий жазолар ҳисоби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган тартибда олиб борилади.



VII. ТАКЛИФЛАР, АРИЗАЛАР ВА ШИКОЯТЛАР ТЎҒРИСИДА


42. Божхона органларининг ҳар бир мансабдор шахси субординацияга риоя қилган ҳолда юқори турувчи бошлиққа, шунингдек бевосита бошлиқлар томонидан хизмат бўйича белгиланган ҳуқуқларни бузганлик тўғрисида унга нисбатан қилинган ноқонуний хатти-ҳаракат ёки ноҳақлик учун тегишли давлат инстанцияларига ёзма ҳолда ариза бериш ёки шикоятнома ёзиш ҳуқуқига эгадир.


43. Аризаларда ёки шикоятларда баён қилинган масалаларни ҳал қилиш ваколатига кирмайдиган бошлиқ уларни кечи билан беш кун муддатда тегишли орган (муассаса)га жўнатади, бу ҳақда аризачини хабардор қилади.

Шикоятларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилинаётган бошлиқларнинг кўриб чиқишлари учун юборилиши тақиқланади.


44. Ўзига бўйсунувчиларга нисбатан улар томонидан берилган ариза ёки шикоят учун ноқонуний хатти-ҳаракат қилишга ёки ноҳақликка йўл қўйган бошлиқ, агар унинг хатти-ҳаракати жиноий жавобгарликка олиб бормаса, интизомий тартибда жавобгарликка тортилиши керак.


45. Аризалар ёки шикоятлар бир ойгача бўлган муддатда, қўшимча ўрганиб чиқишни ва текширишни талаб қилмайдиганлари эса - асосий масалани ҳал қилиши шарт бўлган органга келиб тушган кундан бошлаб кўпи билан 15 кунда ҳал этилади.

Аризаларни ёки шикоятларни ҳал этиш учун махсус текширишлар, қўшимча материаллар талаб қилиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда аризалар ёки шикоятларни ҳал қилиш муддатлари, истисно тариқасида, ариза берган ёки шикоят ёзган шахсга бу ҳақда хабар берган ҳолда, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.


46. Қасддан ёлғон ариза берган ёки шикоят ёзган божхона органларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


47. Божхона органларининг мансабдор шахслари ўзларининг фуқаролик ҳуқуқлари чекланган ва бузилган, иззат-нафслари ва қадр-қимматлари камситилган ҳолларда қонунчилик билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.






Божхона органларининг

Интизомий уставига

ИЛОВА


Рағбатлантирадиган ва интизомий жазо берадиган

мансабдор шахслар ва уларнинг ҳуқуқлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Лавозимларнинг номи


Бошлиқларнинг ҳуқуқлари




Рағбатлантиришларни

қўллаш бўйича


Интизомий жазолар

бериш бўйича


1.

Божхона пости, божхона комплекси бошлиғи, ДБҚБ (МБК) ҳудудий органлари ва ДБК марказий аппарати бўлим бошлиқлари


Ташаккур билдириш Улар томонидан илгари берилган жазоларни олиб ташлаш


Оғзаки:

Танбеҳ бериш ва ҳайфсан эълон қилиш


2.

ДБҚБ (МБК) бошлиқларининг ўринбосарлари, ДБҚ марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари ва ўқув бўлинмалари бошлиқлари


Ташаккур билдириш Улар томонидан илгари берилганлар интизомий жазоларни олиб ташлаш


Оғзаки:

Танбеҳ бериш, ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш


3.

ДБҚБ (МБК) бошлиқлари


Ташаккур билдириш Қимматбаҳо совғалар ёки пул билан мукофотлаш Ҳурмат тахтасига қўйиш Улар томонидан илгари берилган жазоларни олиб ташлаш


Танбеҳ бериш ҳайфсан эълон қилиш Қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш Хизматга тўлиқ муносиб эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш

Кичик бошлиқлар таркибидаги шахсларни божхона органларидан бўшатиш


4.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ҳуқуқидан фойдаланилади, ўрта ва катта бошлиқлар таркибига муддатидан илгари навбатдаги махсус унвонлар бериш, шунингдек ўрта ва катта бошлиқлар таркибидаги шахслар махсус унвонини бир поғонага пасайтириш ҳуқуқи бундан мустасно.


5.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан Интизомий уставнинг тўла ҳажмда рағбатлантириш ва жазолаш ҳуқуқидан фойдаланади.


Время: 0.1444
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск